Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2104/38269 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KRAS NET SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "NOMAD DEVELOPMENT 2020" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033902 Claim ID 3122083 PDF Hash 9fe4cb375b0c28a4... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 634-моддаси ФКнинг 634 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2104/38269-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья И.Хамраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 2 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Kras Net Servis” МЧЖ вакиллари М.Аллахярова (раҳбар), Ф.Бабаев (ишончномага асосан), адвокат М.Хасанбаев (ишончнома ва ордерга асосан), “Nomad Development 2020” МЧЖ вакили А.Айткулова (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Kras Net Servis” МЧЖ манфаатида “Nomad Development 2020” МЧЖга нисбатан 220 п/м трубаларни даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклаш, 53 350 000 сўм асосий қарз ва 50 025 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги иш юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 мартдаги қарори устидан “Nomad Development 2020” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Kras Net Servis” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Nomad Development 2020” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 10 ноябрда 1-сонли субпудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан жавобгар (субпудратчи) 100 050 000 сўмлик қурилиш пудрат ишларини бажариб даъвогар (бош пудратчи)га бажарилган ишларни топшириши, пудратчи эса ишларни қабул қилиб олиши ва уларнинг хаққини тўлаши белгиланган. Шартномани 1.1.а - кичик бандига кўра субпудратчи қурилиш ишларини бажариш ва қатъий (қаттиқ) назорат қилиш, кейинчалик объектни бошпудратчи ва фойдаланувчи ташкилотга топшириш, б - кичик бандига кўра Тошкент вилояти, Ангрен шахар, Облик МФЙ манзилидаги “Кичик саноат зонаси”да автомобиль йўли, электр энергияси ва табиий газ таъминоти тармоқларида қурилиш монтаж, тупроқ ишларини бажариш, асосларини зичлаш ва автомобиль йўлини 15 см қалинликда бетонлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Шартномани 3.1.-бандида пудрат ишлари 2020 йил 10 ноябрда бошланиб 2020 йил 31 декабрда тугатилиши лозимлиги белгиланган. Шартномани 4.1.-бандида бош пудратчи буюртмачидан бўнак (аванс) олган вақтдан 30 кун ичида субпудратчига иш қийматини 15 % миқдорида бўнак тўловини амалга ошириши лозимлиги қайд этилган. Бошпудратчи субпудратчига иш бажариш учун берган материаллар ва асбоб-ускуналар, хамда улар учун амалга оширган тўловлар хам бунак тўловлари хисобланиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарнинг ҳисоб рақамига 53.350.000 сўм ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан ўз шартномавий мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 53 350 000 сўм асосий қарз ва 50 025 000 сўм жарима ундириш ҳамда 220 п/м қувурларни даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 53 350 000 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм жарима ва 21 600 сўм почта ҳаражатлари, республика бюджетига 2 497 380 сўм давлат божи ундирилган. Шунингдек, жавобгар зиммасига даъвогарга жами 89*2,8 ммлик 220 п/м қувурларни қайтариб бериш мажбурияти юклатилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида даъвогар раҳбари бўлган Ф.Бабаев билан оғзаки шартномага асосан 2020 йилда ноябрь-декабрь ойларида Ангрен шаҳридаги “Облиқ” МФЙ, “Ангрен барака ҳамкор” кичик саноат зонаси қурилишини қайта таъмирлаш ишларини бажарганлиги, бошида даъвогар раҳбари унга фойдадан 80 фоизини беришга келишганлиги, бирга ишлаймиз ўзим иш ўргатаман, электрон калитни берсанг бўлди отчётларни ҳам бухгалтерим юритади деб айтганлиги учун бирга иш бошлаганлиги, аввалига оз миқдорда нақд пул берганлиги, кейинчалик нақд пул бера олмаслиги сабабли фирма беринглар деганлиги ва фирмага пул ўтказганлиги, аммо қурилиш тугагандан сўнг ҳар ҳил баҳоналар қилиб пулни тўламаганлиги, прокуратурага мурожаат қилганида аризани қайтариб ол пулларни ўтказиб бераман, 30 м куб бетонни қайта қуйдир деганлиги, шунда бетонни қайта қуйганлиги, даъвогарнинг офисига борганида алдаб шартномага имзо ва муҳр қўйдириб олганлиги, ҳужжат русча бўлганлиги ва тушунмаганлиги учун сабаб бундай бўлганлиги, даъвогар томонидан қурилган объектлар талабга жавоб бермаслиги, у билан амалга оширган қурилиш объектида лойиҳасиз ишларни бажартирганлиги, қурилиш молларини аслида омборчи қабул қилиб олган бўлишига қарамасдан ундан йўқолган труба ва бошқа камчиликларни талаб қилаётганлигини, бошида даъвогар 100 млн. сўмлик счёт-фактурани ўзи ва бухгалтери билан юбориб қабул қилганлиги, судда эса собиқ турмуш ўртоғини айблаб фактуралар А.Жумагереев томонидан алдов йўли билан юборилиб-қабул қилинганлигини айтиб ёлғон кўрсатма берганлиги, ушбу ҳолатларни оғзаки сўзлар билан исботлай олмаётганлиги, судлар томонидан илтимосномалар рад этилиб, гувоҳларни чақирмасдан, омборчини қабул қилдим деган ҳужжатин кўриб туриб ноҳақлик қилганлиги ва Ф.Бабаевни ишончномасиз сўзга чиқаришганлигини баён қилиб, иш юзасидан суд ҳужжатларини бекор қилиш, 30 метр. куб бетон қоришмаси пулини ундириб беришни ва суд харажатларини ҳамда унга бериши керак бўлган ҳаққини ҳисоблаб ундириб бериш сўралган. Жавобгар вакили шикоятни қувватлаб, даъвогар жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берган маблағларни ўз ҳохиши билан солиққа тўлаб юборганлиги, бундан жавобгарнинг хабари бўлмаганлиги, электрон калитлар даъвогарда бўлганлиги, бу ишларни тушунмаслиги, даъвогар 30 метр куб бетон пулини жавобгардан ва бетон етказиб берувчидан икки марталаб ундираётганлиги, трубаларни даъвогар омборчисига берганлиги, жавобгарда умуман труба ёки бошқа моддий қийматликлар бўлмаганлиги, барчаси даъвогарнинг ўзида турганлиги, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги сабабли шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакиллари шикоят асоссизлиги, судлар тўғри тўхтамга келганлиги, жавобгар объектда фақат ишчиларни назорат қилганлиги, амалда умуман ишларни бажармаганлиги, даъвогар берган қурилиш материалларини даъвогар ёллаган ишчилар томонидан бажарилган ишлар учун фойда олишни сўраётганлиги, жавобгар қурилиш материалларини олиб, ишчиларни ишлатиб, қурилиш ишларини сифатли бажарилишини назорат қилиб, топшириши лозим бўлган бўлса-да, бироқ ишлар сифатсиз бажарилганлиги, бу тўғрисида буюртмачи томонидан тегишли эътирозлар билдирилиб, далолатнома расмийлаштирилганлиги, жавобгар ортиб қолган трубаларни топширмаганлиги, шикоят асоссизлиги, шикоятда даъво талабига алоқаси бўлмаган талаблар билдирилганлиги сабабли шикоятни қаноатлантирмасликни сўрадилар. Палата суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва шикоят юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 634-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги низо қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиқққан. Тарафлар ўртасида 2020 йил 10 ноябрда тузилган 1-сонли субпудрат шартномасининг 4.2.-бандида бошпудратчи ва субпудратчи ўртасида ишларни бажариш давомида оралиқ тўловлар 50 %гача, қолган 45 %гача тўлов бошпудратчи буюртмачидан ушбу объект бўйича пул маблағларини олгандан кейин объектда назорат ўлчови ижобий тугатилган ва ушбу шартнома бўйича ҳамма тегишли хужжатлар тақдим этилгандан кейин тўланиши, қолган 5 % кафолат муддати тугагандан сўнг Бошпудратчи Буюртмачидан 5 % тўловни олгандан кейин тўланиши белгиланган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2020 йил 15 декабрда 350-сонли тўлов топшириқномаси билан 11 500 000 сўм, 2021 йил 12 январда 12-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 500 000 сўм, 2021 йил 26 январда 25-сонли тўлов топшириқномаси билан 23 000 000 сўм, 2021 йил 1 февралда 33-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000, 2021 йил 22 февралда 46-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 300 000 сўм, 2021 йил 5 мартда 54-сонли тўлов топшириқномаси билан 450 000 сўм, 2021 йил 23 апрелда 105-сонли тўлов топшириқномаси билан 3 000 000 сўм, 2021 йил 28 апрелда 111-сонли тўлов топшириқномаси билан 400 000 сўм, 2021 йил 30 апрелда 116-сонли тўлов топшириқномаси билан 3 000 000 сўм, 2021 йил 9 июнда 158-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 500 000 сўм, 2021 йил 1 июлда 201-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 700 000 сўм, жами 53 350 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ, шартнома бўйича жавобгар қурилиш ишларини бажариш, бошпудратчи билан биргаликда объектни фойдаланишга топшириш мажбуриятини олган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган. Гарчи, жавобгар томонидан даъвогарга 100 050 000 сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилгани юзасидан 2020 йил 30 декабрда тузилган электрон ҳисоб-фактура 2021 йил 19 январда тақдим этилган бўлса-да, бироқ 100 050 000 сўмга айнан қандай ва қанча хажмда қурилиш монтаж ишлари бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан ҳар икки томон тегишли равишда имзолаган бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси (форма-2 ва форма-3) тақдим этилмаган. Шартноманинг 8.1.-бандида жавобгар бажарилган ишлар юзасидан далолатномалар ва ҳисоб-фактуралар, ишлатилган қурилиш материаллари ва бошқалар юзасидан солиштирма далолатномаларни даъвогарга кўриб чиқиш учун тақдим этиши, бош пудратчи (хато ва камчиликлар аниқланадиган бўлса тузатиш ва эътирозлар билан) расмийлаштириб уларни субпудратчига қайтариши белгиланган. Лекин жавобгар шартноманинг 8.l.-бандидаги мажбуриятларини бажармаган ва даъвогарга ушбу хужжатларни тақдим этмаган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан шартнома бўйича тўловлар амалга оширилганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари бўйича ишлар бажарилмаганлиги ва бажарилган ишларни далолатномаси судга тақдим қилинмаганлиги боис, даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги ҳамда неустойка ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш, шунингдек, даъвонинг жавобгарга қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун етказиб берган 2006 п/м трубалардан ишлатилмай қолган 220 п/м трубаларни қайтариб бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабини шартноманинг 6.5-бандига асоланган ҳолда қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриб чиқилишида даъвогарнинг бир томонлама тақдим қилган ҳужжатлари инобатга олинган. Амалда даъвогар томонидан жавобгарга пудрат ишларини бажариш учун 53 350 000 сўм маблағ ўтказиб берилган ва пудрат шартномасига асосан маълум ишлар бажарилган бўлса-да, амалда қанча ишлар бажарилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Ваҳоланки, пудрат шартномасига асосан қанча ишлар бажарилганлиги ноаниқ бўлса ҳам, жавобгар томонидан даъвогарга 100 050 000 сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилгани юзасидан 2020 йил 30 декабрда тузилган электрон хисоб-фактура 2021 йил 19 январда тақдим этилган ва ушбу ишлар ҳисобидан солиқ тўловлари ҳам амалга оширилган. Биринчи инстанция суди томонидан жавобгар бажарилган ишлар учун 100 050 000 сўмга айнан қандай ва қанча ҳажмда қурилиш монтаж ишлари бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан ҳар икки томон тегишли равишда имзолаган бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси (форма-2 ва форма-3) тақдим этилмаганлигини асос қилиб келтирган бўлса-да, ҳақиқатда қанча ҳамжда ишлар бажарилганлиги аниқлаштирилмаган. Мазкур ҳолатни аниқлаштириш учун ишга пудрат ишларни назорат қилган Тошкент вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси, шунингдек объект фойдаланувчиси бўлган Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, “Облик” МФЙда жойлашган “Кичик саноат зона”си ишга жалб қилинмаган. Шу билан бирга, агар жавобгар томонидан бажарилган ишлар сифатсиз бажарилган бўлса, бу ҳолатни аниқлаштириш учун тегишли хулосалар олинмаган. Бундан ташқари, даъвонинг 2006 п/м трубалардан ишлатилмай қолган 220 п/м қувурларни қайтариб бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабини қаноатлантиришда, нима сабабдан айнан 220 п/м қувурлар қайтариб берилиши ҳолатлари асослантириб берилмаган. Шунингек, агар қувурлар монтажи жавобгар томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан амалга оширилганлиги инобатга олинадиган бўлса, берилган қувурларнинг қанча қисми айнан қайси ҳужжатларга асосан жавобгардан олиниб ишлатилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди томонидан юқорида келтирилган ҳолатларга эътибор қаратилмасдан ҳамда иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ хажмда аниқланмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз тўхтамга келинган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг учинчи бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини ўз ўрнида қўллаши, Тошкент вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ва объект фойдаланувчиси бўлган Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, “Облик” МФЙда жойлашган “Кичик саноат зона”сини ишга жалб қилиши, ҳақиқатда қанча ҳамжда пудрат ишлари бажарилганлигига аниқлик киритиши, зарур бўлса тегишли мутахассис хулосасини олиши, қайтарилиши лозим бўлган қувурлар миқдорига аниқлик киритилиши, иш юзасидан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиши лозим бўлади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 299, 301-304-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 мартдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. “Nomad Development 2020” МЧЖнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Т. Аннаева Б. Убайдуллаев