← Назад
Решение #644085 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 30 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 301 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица
Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 2 март
4-1703-2301/621-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, аризачи – Андижон
вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – “Metal group streets”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Metal group
streets” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар”
деб аталади)нинг қўшилган қиймат солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатдан
ўтганлиги тўғрисида 303170129533-сонли гувоҳномани 2020 йил 29 октябрдан
бекор қилиб беришни сўраган.
Аризачи ва жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган
қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи
бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг
35-бандида суд томонидан белгиланган қуйидаги ҳолатлар бўйича солиқ органи
томонидан гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши
мумкин:
солиқ тўловчи томонидан ҳақиқий бўлмаган, сохта ҳужжатлар тақдим
этиш асосида гувоҳнома расмийлаштирилганлиги;
солиқ текширувида банк операцияларини хўжалик юритувчи субъектнинг
фаолият турига ва хусусиятларига, шунингдек, харид қилинаётган ва
реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига аниқ мувофиқ
эмаслиги;
солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган
асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёхуд бошқа шахсга
қўшилган қиймат солиғи суммасини асоссиз ҳисобга олиш имкониятини бериш,
шунингдек, битим (операция) бўйича мажбурият шартноманинг тарафи
бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки
қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги;
солиқ тўловчи сохта тадбиркорлик билан шуғулланган деб топилганда.
Аризачи суддан солиқ текширувида банк операцияларини хўжалик
юритувчи субъектнинг фаолият турига ва хусусиятларига, шунингдек, харид
қилинаётган
ва
реализация
қилинаётган
товарлар
(хизматлар)
номенклатурасига аниқ мувофиқ эмаслиги сабабли жавобгарнинг қўшилган
қиймат солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида
303170129533-сонли гувоҳномасини 2020 йил 29 октябрдан бекор қилиб
беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
25-моддасига кўра, иқтисодий судга:
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган
фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади)
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага
келадиган низоларга доир ишлар;
2) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун
аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик
аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар;
3) банкротлик тўғрисидаги ишлар;
4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар
бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар
бўйича ишлар;
52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар;
6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда
ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги
низоларга доир ишлар ҳам, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги
тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, судга тааллуқли бўлади. Қонун билан
судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.
Даъвогарнинг солиқ текширувида банк операцияларини хўжалик
юритувчи субъектнинг фаолият турига ва хусусиятларига, шунингдек, харид
қилинаётган
ва
реализация
қилинаётган
товарлар
(хизматлар)
номенклатурасига аниқ мувофиқ эмас деб топиш ёки қўшилган қиймат солиқ
тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида 303170129533-сонли
гувоҳномани бекор қилиш талаби иқтисодий суд ҳал этадиган низолар
тоифасига кирмайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
110-моддасининг 1-бандига асосан иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш
тугатилиши лозим.
Қайд этилганларга биноан даъвогарнинг мазкур талаби бўйича иш
юритиш тугатилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бироқ, аризачи Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг 9-моддаси 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари –
барча ишлар ва хужжатлар бўйича, шунингдек, алоҳида юритиладиган ишлар
бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божидан озод этилганлигини
инобатга олишликни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 110, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб,
суд
ажрим қилди:
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2301/621-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати Андижон вилоят Давлат
солиқ бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев