Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/456 Дата решения 04.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 386264 Claim ID 2785451 PDF Hash 95eadecfc8e3100b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451 5 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил июнь ойининг 04 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, жабрланувчи С.Каримов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Chilonzor himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати С.Юсупов, судланувчи А.Абдулхакимов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Lawyer Umar” адвокатлик бюроси адвокати А.Эралиевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган Абдулхакимов Аъзамжон Илхомжон ўғлига нисбатан №1-1006-2501/456-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдулхакимов Аъзамжон Илхомжон ўғли (Abdulxakimov A’zamjon Ilxomjon o’g’li), 2004 йил 09 май куни Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, “MDIS ion Tashkent” Университети 1босқич талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон вилояти, Асака тумани, Чек МФЙ, Тўрамчек кўчаси, 189-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Абдулхакимов, 2025 йил 23 январь куни, соат 12:50ларда, Чилонзор тумани, Наққошлик МФЙ ҳудудида жойлашган “MDIS in Tashkent” Университети биносининг иккинчи қаватида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, арзимас сабаб билан С.Каримов билан жанжаллашиб, ўз ҳаракатлари билан фуқароларнинг тинчлигини бузаётганини англаган ҳолда, уни қўли билан бошига уриб-дўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 06 февралдаги 680-ХУ-сонли хулосасига кўра, С.Каримовнинг танасида ўнг кўз косаси пастки девори ва медиал олдинги учлиги қисмининг ёпиқ синиб қисман силжиши ва ўнг гаймор бўшлиғи медиал девори ёпиқ синиб силжиши, бурун суяклари икки томонлама ёпиқ синиб силжиши, бурун бел қисми соҳаси йиртилган яраси, ўнг томон гаймор бўшлиғига қон қуйилиши, ўнг кўз подконъюктиваси қон қуйилиши, ўнг кўз атрофи юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тери ости гематомаси, ўнг кўз юқори ва пастки қовоқ ва ўнг кўз ёноқ соҳалари қонталашлари, юқори жағ ўнг томондан 1-тиши ¼ қисмининг травматик синиши каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи А.Абдулхакимов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2025 йил 23 январь куни эрталаб “Look” кафесидан ишдан чиқиб, ўзи ўқийдиган “MDIS” Университетига имтиҳонда қатнашиш учун борганлиги, “IBM” фанидан имтиҳон топшириқларини бажариб бўлиб, соат 12:50ларда имтиҳон варақасини топширмоқчи бўлганида, унинг ёнига кейинчалик шахсини билган назоратчи С.Каримов келиб, чўнтагида бўлган шпаргалкани беришини талаб қилганлиги, шунда назоратчи С.Каримовга чўнтагида шпаргалка йўқлигини айтиб, унга имтиҳон варақасини берганида, С.Каримов унинг имтиҳон варақаси қабул қилинмаслигини, имтиҳондан йиқилишини айтганлиги, шунда С.Каримовга имтиҳонда шпаргалкалардан фойдаланмаганини, бетоб бўлишига қарамасдан муҳим фан бўлгани сабабли имтиҳон топшириқларини бажарганини айтганида, С.Каримов барибир уни имтиҳондан ўтказмаслигини айтганлиги, шунда С.Каримовга отаси чет элда унинг ўқиши учун ишлаб юрганини айтиб, имтиҳон варақасини қабул қилишини сўраганида, С.Каримов менсимаган оҳангда уни ота-онаси масаласи қизиқтирмаслигини айтганида, жаҳли чиқиб, бир маротаба мушти билан С.Каримовнинг бурун соҳасига урганлиги, шундан сўнг уларни бошқа назоратчилар ажратиб олишганлиги, С.Каримов билан ўзаро келишиб олишга ҳаракат қилганлиги, бироқ С.Каримов ундан жуда кўп миқдорда пул сўрагани сабабли, унга етказилган моддий зарарни қоплашнинг моддий имконияти бўлмаганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Абдулхакимов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи С.Каримов суд мажлисида, “MDIS in Tashkent” Университетида ўқитувчи вазифасида ишлаб келиши, 2025 йил 23 январь куни раҳбарият томонидан 1-босқич талабаларининг “IBM” фанидан имтиҳонларига назоратчи сифатида жалб қилинганлиги, талабалар киритилиб, уларга йўриқнома ўтилганлиги, сўнгра соат 10:00да имтиҳон бошланганлиги, шу куни соат 12:50ларда кейинчалик шахсини билган А.Абдулахакимовнинг таъқиқланган материаллардан фойдаланаётганини кўриб, унинг ёнига борганлиги ва бу ҳақда огоҳлантириб, имтиҳондан четлаштирилишини айтганида, А.Абдулхакимов таъқиқланган материаллардан фойдаланганини тан олмаганлиги, шунда ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштира бошлаганлиги, А.Абдулхакимов эса кутилмаганда унинг бурнига мушти билан урганлиги, зарбадан тахминан икки метрга учиб кетиб йиқилганлиги, сўнгра уни бошқа ўқитувчилар ўзига келтиришганлиги, аммо ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли, касалхонага мурожаат қилишга мажбур бўлганлиги, А.Абдулхакимовнинг ҳаракатлари натижасида унинг соғлиғига 8.024.000 сўмлик моддий зарар етказилиб ва зарар ўрни қопланганлигини билдириб, судланувчи А.Абдулхакимовга қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Д.Жураева суд мажлисида, “MDIS in Tashkent” Университетида илмий бўлими мутахассиси вазифасида ишлаб келиши, 2025 йил 23 январь куни раҳбарият томонидан 1-босқич талабаларининг “IBM” фанидан имтиҳонларига назоратчи сифатида жалб қилинганлиги, шу куни соат 12:50ларда назоратчи С.Каримов талаба А.Абдулхакимов билан гаплашиб туришганини, сўнгра А.Абдулхакимов мушти билан С.Каримовнинг юз соҳасига урганини ва чиқиб кетганини, С.Каримов зарбадан йиқилиб қолиб, сўнгра бурнидан қон оққанини кўрганлиги ва бошқа назоратчилар билан биргаликда С.Каримовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун боришганлиги, воқеа куни жанжал нима сабабдан келиб чиққанини билмаслигини, ҳодиса ундан анча узоқроқ бўлгани сабабли, С.Каримов ва А.Абдулхакимовларнинг ўзаро суҳбатлари мазмунини эшитмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳлар И.Ахмедов, Ш.Сайфуллаевлар суд мажлисида, гувоҳ Д.Жураеванинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтишди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Абдулхакимовнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи А.Абдулхакимовнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, С.Каримовни уриб-дўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказганликда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Абдулхакимовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини ва жабрланувчи С.Каримов судга шу мазмунда ариза билан мурожаат қилганлигини қайд этади. Бундан ташқари суд, жабрланувчи С.Каримовга қолган моддий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд 5 Қ И Л А Д И: Абдулхакимов Аъзамжон Илхомжон ўғли (Abdulxakimov A’zamjon Ilxomjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Абдулхакимов Аъзамжон Илхомжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш жазоси тайинлансин. А.Абдулхакимовнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин. А.Абдулхакимовга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин. А.Абдулхакимовга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Андижон вилояти, Асака тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Абдулхакимов Аъзамжон Илхомжон ўғлига нисбатан танланган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 2025 йил 04 мартдаги 25707-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига топширилган 7.500.000 сўм гаров қўювчи Абдулхакимов Аъзамжон Илхомжон ўғлига қайтарилсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги эътиборга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Жабрланувчи С.Каримовга жиноят оқибатида етказилган бошқа моддий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов 6 ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров