← Назад
Решение #644213 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 1001 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 март
4-1104-2301/596-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Абдул-Малик Абдул-Ахадов (2022 йил 1 июлдаги №51-сонли ишончномаси ва
шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) ва жавобгар вакили Т.Гаффоров (Судга
тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан, бироқ ишончномасиз)
иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” АЖнинг манфаатида жавобгар – “ХХХ”
фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 423 440 000 сўмни
суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” АЖнинг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер
хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 423 440 000 сўмни суброгация
тартибида ундириш ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризаси талабини
тушунтириб, томонлар ўртасида “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш
(14-класс) тўғрисида”ги суғурта шартномаси тузилганлиги, ушбу
шартномаларга асосан суғурта полислари берилганлигини, жавобгар “ХХХ”
фермер хўжалиги томонидан олинган кредит тўловлари ўз вақтида
тўламаганлиги боис, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори
асосида “Ипотека-Банк” АТИБ Олмалиқ филиали томонидан электрон равишда
инкассо тўлов топшириқномасига асосан “ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамидан 423
440 000 сўмни ечиб олганлигини таъкидлаб, жавобгар – “ХХХ” фермер
хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 423 440 000 сўмни суброгация
тартибида ундириб беришни сўради.
1
Ўзини жавобгар вакили деб танишитирган фуқаро Тохиржон Гаффаров
суд мажлисида иштирок этиб, жавобгарнинг ишончли вакили эканлигини
тасдиқловчи ишончномасини судга тақдим этаолмади.
Даъвогарнинг даъво талаби бўйича энди хабар топганлигини билдириб,
иш ҳужжатлари билан танишиб агарда, жавобгар – “ХХХ” фермер
хўжалигининг кредит қарздорлиги учун “ХХХ” АЖдан “Ипотека-Банк” АТИБ
фойдасига 423 440 000 сўм ундирилган бўлса, мазкур низони жавобгар – “ХХХ”
фермер хўжалиги раҳбарияти ҳал этишлигини айтиб, суд мажлисини кейинга
қолдиришни таъкидлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли
вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу
боис, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тараф вакилини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тақдим этилган ҳужжатларни чуқур ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини тўли қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида
белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, томонлар, яъни “Қарздор” – “ХХХ”
фермер хўжалиги, “Суғурта қилдирувчи” – “Ипотека-Банк” АТИБ Олмалиқ
филиали ва “Суғурталовчи” – “ХХХ” АЖ ўртасида 2018 йил 17 октябрда №TR1619-14/00/00-2018-сонли “Кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш (14
класс) тўғрисидаги” суғурта шартномаси тузилган. Ушбу тузилган
шартномаси
асосида
№TR-1619-14/00/00-2018-сонли
кредитларни
суғурталаш полиси берилган.
Бироқ, жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан “Ипотека-Банк” АТИБ
Олмалиқ филиалидан олинган кредитни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли,
даъвогар – ХХХ “Ипотека-Банк” АТИБ Олмалиқ филиали манфаатида
фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарлар “ХХХ” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар
“ХХХ” АЖга нисбатан даъво тақдим этиб, жавобгардан кредит қарздорлигини
ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган. Мазкур даъво
ариза бўйича, фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг
2
2019 йил 28 ноябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби
қаноатлантирилган. Бунда, ундирув қўшимча қўшимча жавобгар “ХХХ” АЖ
томонидан 2018 йил 17 октябрда №TR-1619-14/00/00-2018-сонли “Кредитни
қайтмаслик хатарини суғурталаш (14 класс) тўғрисидаги” суғурта
шартномасига асос тақдим қилинган 423 440 000 сўмлик суғурта кафолатига
қаратилган.
Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича тегишли суднинг ҳал қилув
қарори асосида “Ипотека-Банк” АТИБ Олмалиқ филиали томонидан 2020 йил 6
февралдаги №6058125-сонли электрон равишдаги инкассо тўлов
топшириқномасига асосан “ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамидан 423 440 000 сўмни
ечиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасига асосан,
агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар
учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида
суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била
туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига
ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга
оширилади.
Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш
ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни
суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши
шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида кўра,
бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт
воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган
шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса,
тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
“ХХХ” АЖ томонидан 2023 йил 20январда 39-сонли ёзма хат билан
жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигига мурожаат қилиб, “ХХХ” АЖнинг ҳисоб
рақамига кредит қарздорлиги учун ундирилган 423 440 000 сўмни суброгация
тартибида тўланиши сўраган.
Бироқ, жавобгар ушбу хатни натижасиз қолдирган. Қолаверса,
даъвогарнинг даъво талаби суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан
қаноатлантирилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
3
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги
ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 423 440 000 сўмни суброгация тартибида
ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг
кўрсатувларига ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво
талабини 423 440 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957, 1001моддалари талабларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” АЖ фойдасига 423 440 000 сўм ва 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 8 468 800 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4