Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/231 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси АТ "Халк Банки" Ответчик / Подсудимый JEYNOV MAXSUS QURILISH хусусий корхонаси
Source ID 1052433 Claim ID 3136914 PDF Hash 0e75240434808bc0... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180600, Kasbi tumani, Muglon ko'chasi 180600, Kasbi, street Muglon Tel: 75 642 30 34, E-Pochta: i.kasbi@sud.uz Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 март 4-1805-2301/231-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратов котиблигида, даъвогар вакили Э.Турапов (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Ямгиров (хусусий фирма раҳбари) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатини кўзлаб, жавобгар “JEYNOV MAXSUS QURILISH” хусусий фирмаси ва қўшимча жавобгар “Бахористон” фермер хўжалигига нисбатан муддатидан олдин 500.000.000 сўм кредит қарз, 26.562.417,95 сўм кредит фоизи ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “JEYNOV MAXSUS QURILISH” хусусий фирмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча жавобгар “Бахористон” фермер хўжалигига муддатидан олдин 500.000.000 сўм кредит қарз, 26.562.417,95 сўм кредит фоизи ундиришни ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, ишни қонуний тартибда кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кредит қарзни тўлиқ тўлаб берганлиги ҳақида тушунтириш бериб, даъвони рад этишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қўшимча жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан, ишни қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. жавобгар ўртасида 2021 йил 24 август куни 98-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Бўстон” МФЙ ҳудудида смета проекти асосида 2 дона 5 қаватли 2 ва 3 хонали ҳар бири 40 хонадан иборат кўп қаватли турар жой комплекси қуриш мақсадида 24 ой муддатга, 21 фоиз, шундан 5 фоизини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан ҳар ойнинг 20 санасигача қоплаб бериш шарти билан устама ҳақ тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиши, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликларни қайтариш мажбурятини олган. Жавобгар томонидан кредитни таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “Бахористон” фермер хўжалигига тегишли бўлган Миришкор тумани, Помуқ қишлоғида жойлашган юридик акт бўйича майдони 6166.13 кв.м, қурилиш майдони 408.88 кв.м, фойдали майдони 480.78 кв.м. бўлган “Бахт уйи” биноси гаровга қўйилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида 2021 йил 25 августда ипотека шартномаси тузилган. Тарафлар томонидан гаровга қўйилган мол-мулк 375.000.000 сўмга баҳоланган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича фоиз тўловларини ўз вақтида тўламасдан кечиктириб келинган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата Банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Суд, жавобгар томонидан муддати ўтган 26 562 417.95 сўм кредит фоизи қарзи тўлаб берилганлиги, 500 000 000 сўм кредит қарзининг муддати келмаганлиги, ушбу кредит қарзини муддатидан олдин ундириш талаби жавобгарнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларига путур етказиши ҳамда иқтисодий ночорликка олиб келиши инобатга олиниб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвогарга кредит қарздорлигини муддати ўтганида қайта судга даъво аризаси бериши ҳуқуқи қолдирилади. Низони келиб чиқишига жавобгарнинг айби мавжудлгини инобатга давлат божи тўлиқ жавобгардан ундиришни лозим топилди. Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112, 114, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 735, 744-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “JEYNOV MAXSUS QURILISH” хусусий фирмаси ҳисобидан: даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 10 531 248,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, суд харажатлари қисмига ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья Ғ.Игамов