← Назад
Решение #644314 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 354 | — | code_article | |
| нинг | 33 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 38 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 155 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
2023 йил 2 март
4-1802-2302/18-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар А.Арзиев ва
Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг
котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
16 январдаги ажримига нисбатан даъвогар “OMAD START” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни
даъвогар вакили А.Рўзиев (ишончнома асосида) (палата ва жавобгар вакили
иштирокисиз)лар иштирокида Тошкент туманлараро иқтисодий суди
кўмаклашувида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъвогар “OMAD START” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “CHIROQCHI-KLASTER”
масъулияти чекланган жамиятидан 555 000 000 сўм асосий қарз, 61 327 500 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги
ажрими билан даъво аризаси ушбу суд судловига тегишли бўлмаганлиги
сабабли қайтарилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб даъвогар “OMAD START” масъулияти
чекланган жамияти апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ажримини бекор
қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, суд томонидан даъво аризаси асоссиз
равишда қайтарилганлигини, гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартномада
низо Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўрилиши қайд этилган бўлсада,
аммо амалиётда бундай ҳолатда иш жавобгар рўйхатдан ўтган жойдаги судда
кўрилаётганлигини, аксарият бундай низолар суд томонидан қабул қилиниб,
ишш юритувга олинганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция судининг
ажримини бекор қилишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси Палата ва
жавобгарга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра ажримни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъвогар “OMAD START” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “CHIROQCHIKLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан 555 000 000 сўм асосий қарз,
61 327 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 январдаги ажрими билан даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ушбу суднинг судловига тегишли
бўлмаганлиги сабабли қайтарилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция томонидан даъво аризаси шартнома
шартлари ҳамда моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талабидан келиб
чиқиб, тўғри қайтарилган деб ҳисоблайди.
Сабаби, даъво талабига асос сифатида тарафлар ўртасида 2022 йил
9 майда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномасининг 7.1-бандида низо
Тошкент туманлараро иқтисодий судида ҳал этилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддасида
фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин эканлиги,
шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланиши назарда
тутилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 33-моддасига асосан юридик
шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга
тақдим этилади.
Мазкур кодекснинг 38-моддасига кўра ушбу Кодекснинг 33 ва 34моддаларида белгиланган судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига
кўрра ўзгартирилиши мумкин.
ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан иш мазкур
суднинг судловига тегишли бўлмаса, судья даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни қайтариши белгиланган.
Биринчи инстанция тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари
ҳамда моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда даъво
аризасини асосли қайтарган.
Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг
асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини
қайтариш ҳақида асосли хулосага келинганлигини тасдиқлайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан,
далилларнинг
йиғиндиси
эса
етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан
берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни,
ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдириб, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддаси ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 66,68,74,118,274,276,280-281-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги
ажрими ўзгаришсиз, даъвогар “OMAD START” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар “OMAD START” масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “OMAD START” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Суд харажати қисмига нисбатан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
Судьялар
А.Арзиев
Ҳ.Турсунов