Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/563 Дата решения 02.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ШУКУРУЛЛАЕВ ШАРОФ фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1053846 Claim ID 3144999 PDF Hash 026b66f70aae3227... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
олатларни исботлаши керак ИПКнинг 118-моддаси олатларни исботлаши керак ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 2 март 4-1104-2302/563-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 400 018 811 сўм асосий қарз, 41 601 950 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Ш.Шукуруллаев (раҳбар), жавобгар вакили Д.Норматов (2023 йил 4 февралдаги 26-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 400 018 811 сўм асосий қарз, 41 601 950 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида Ххххнинг ишни иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимосномаси мавжуд. Суднинг 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан Пискент тумани қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд унинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг, жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 205 374 288 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради. Жавобгар вакили қарздорлик қисман бартараф этилганлиги, қолган қарздорлик ҳам тўлаб берилишини билдириб, пеня суммасини камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўра, 2021 йил 16 ноябрь куни тарафлар ўртасида пахта хом ашѐси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича 44-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 63,7 гектар ер майдонидан 210,3 тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 133,672 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 400 018 811 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги, 205 374 288 сўм асосий қарз қолганлиги сабабли суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини 205 374 288 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.3-бандига асосан 41 601 950 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 8 000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 205 374 288 сўм асосий қарз, 8 000.000 сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 205 374 288 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 8 832 415,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов