← Назад
Решение #644497 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| ФКнинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 270 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2204/548-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Б.Баймуротов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Ниязов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга
кўмаклашаётган Қорақалпоғистон вилоят судининг ходими Б.Рузимбетов,
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вакиллари Ж.Тўхтамишев, Б.Қосимбетов
(ишончномага асосан), “Dochki sinochki” нодавлат таълим муассасаси
вакили З.Нажматдинова (раҳбар), “Bozatau City” МЧЖ вакили Н.Примбетов
(раҳбар), ТИФ “Миллий банк” вакиллари Т.Каримов ва З.Эшмуратова
(ишончномага асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида жавобгар “Dochki sinochki”
нодавлат таълим муассасасига нисбатан жавобгар ва Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллий банки” АЖ Қорақалпоғистон филиали
ўртасида 2020 йил 28 апрелда тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан чиқарилган Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
7 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги
қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
палата
деб
юритилади)
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Dochki sinochki” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи
1
ўртасида 2020 йил 28 апрелда тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 27 апрелдаги ажрими билан Нукус шаҳар хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идораси нотариуси Аметова
Арухан Нурламуратовна ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллий банки” АЖ жавобгар сифатида ҳамда 2022 йил
13 майдаги ажрими билан “Bozatau City” МЧЖ қўшимча жавобгар сифатида
жалб қилинган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 май кунги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, «Bozatau City»
МЧЖ, «Dochki sinochki» мактабгача таълим муассасаси ва Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллий банк” АЖ Қорақалпоғистон филиали ўртасида
2020 йил 29 апрель куни тузилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб
топилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 август кунги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрь кунги қарори билан Нукус
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 май кунги ҳал қилув қарори
ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 август кунги қарори бекор қилиниб, иш янгидан
кўриш учун Нукус туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Судининг 2022 йил 31 октябрь кунги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси
Мактабгача
таълим
вазирлиги,
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция инстанцияси
судларининг қарорлари устидан Палата кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Даъвогар вакили шикоятни қувватлаб, жавобгар банкдан олган
кредити эвазига гаровга қўйилган бинони таъмирлаганлиги,
жавобгарнинг банкдан 3 млрд. сўм қарздорлиги мавжудлиги, ушбу кредит
таъминотсиз қолганлиги, бино давлат хусусий шерикчилик асосида
таъмирланганлиги сабабли, хатто даъвогар ҳам ушбу бинони гаровга
олмаганлиги, бинони Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
2
3651-сонли Қарорига асосан гаровга қўйилиши мумкин эмаслиги, бироқ
ноқонуний равишда гаровга олинганлиги, Миллий банк вакиллари бино
гаровга олиниши мумкин эмаслигини юқоридаги Қарорга асосан билиши
лозим бўлганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили шикоятга қўшилган ҳолда, бино ўша вақтда
Жўқорғи Кенгес раиси М.Ерниязов топшириғига асосан “Bozatau City” МЧЖ
томонидан қурилаётган савдо маркази қурилиб битказилгунга қадар
вақтинчалик
гаровга
қўйиб
берилганлиги,
савдо
маркази
битказилганлиги, Миллий банк бинони гаровдан чиқариб ўрнига савдо
маркази биносини гаровга олиши лозим бўлганлиги, бироқ савдо маркази
гаровга олинган бўлса-да, нодавлат таълим муассасаси гаровдан
чиқарилмаганлиги, жавобгар фойдаланувидаги бинони гаровдан чиқариб
беришни сўради.
Учинчи шахс “Bozatau City” МЧЖ вакили шикоятга қўшилиб
жавобгарга тегишли бино ҳақиқатда савдо маркази қурилиб
битказилгунга қадар вақтинчалик гаровга қўйилганлиги, бу ҳақида
Миллий банк билан тузилган шартномада ҳам келишилганлиги, савдо
маркази биносига қурилиши учун 6,5 млрд. кредит олинган бўлса-да, савдо
маркази 10 млрд. сўмга баҳоланиб гаровга қўйилганлиги, гаров мулки
қиймати қарзнинг 125 фоизидан ортиғини ташкил қилганлиги учун
жавобгарнинг мулкини гаровдан чиқариш мумкинлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банки”
вакили шикоятда келтирилган важларни инкор қилиб, даъвогарнинг
даъвоси асоссизлиги, жавобгар раҳбари ўзига тегишли бўлган биноларни
ўз ихтиёри билан ўзининг ўғли таъсисчи ва раҳбари бўлган “Bozatau City”
МЧЖнинг банкдан олган кредити эвазига гаровга қўйганлиги, гаров
тузилаётган вақида бинога нисбатан бирон-бир таъқиқ мавжуд
бўлмаганлиги, кредит шартномасида гаров мулки кредит ҳисобига
қурилаётган савдо комплексига алмаштирилиши ҳақидаги шарт
мавжудлиги, бироқ бунда шартнома шартига асосан кредит ҳисобга
қурилган бино кредитнинг 125 фоизи қоплаши ва кредит тўловлари
бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаслиги шарти мавжудлиги, савдо
комплекси 10 млрд. сўмга эмас 6.5 млрд. сўмга баҳоланганлиги, қолаверса
ушбу бинони сотиш имконияти пастлиги, кредит ва унга ҳисобланган
фоизлар ўз муддатида тўлаб берилмаётганлиги сабабли, кредитдан
қарзорлик мавжудлиги, давлат хусусий шерикчилик асосида қурилган
бинолар гаровга қўйилмаслиги ҳақида банк билмаганлиги ва билиши
лозим бўлмаганлиги, даъвогар ушбу бинони ўзининг кредити ҳисобига
гаровга олмоқчи эканлиги, яъни бинони гаровга олиш мумкин эмаслигини
ўз инкор қилаётганлиги, айнан шу мазмундаги жавобгар томонидан
берилган даъво аризаси рад этилганлиги, бу ҳақидаги 4-2301-2203/120сонли иш бўйича ҳал қилув қарори ўз кучида эканлиги, шикоят
асоссизлиги сабабли шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
3
Палата ва ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жал қилинган Нукус шаҳар
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идораси нотариуси
Аметова Арухан Нурламуратовна, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва учинчи шахслар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра Палатанинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»
билан жавобгар «Dochki sinochki» мактабгача таълим муассасаси ўртасида
2018 йил 27 июль куни 53-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси мувофиқ жавобгар «Dochki sinochki» мактабгача таълим
муассасасига Тахиатош тумани, Тахиатош МФЙ, Ақсунгул кўчасида
ажратилган ер майдонида 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача
таълим муассасаси қурилишини молиялаштириш учун 15 йил муддатга
йиллик 1% ставкада 3 163 000 000 сум кредит ажратилган.
Кредит
таъминоти
тариқасида,
кредит
шартномасининг
4.2.2-бандига мувофиқ, «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг суғурта
полиси ҳамда қурилиш ишлари тугаллангандан кейин ушбу янгидан
қуриладиган нодавлат мактабгача таълим муассасаси иморатини гаровга
тақдим қилиш мажбурияти жавобгарга юклатилган.
Аммо, жавобгар иморатни гаровга қўймасдан, қўшимча жавобгар
“Bozatau City” МЧЖ билан Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк”
АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали ўртасида 2020 йил 28 апрель
куни тузилган 2020/77-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган
кредит таъминоти тариқасида, 2020 йил 29 апрелда Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллий банк” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси
филиали, «Dochki sinochki» мактабгача таълим муассасаси ҳамда «Bozatau
City» МЧЖ ўрталарида ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра мактабгача
таълим муассасаси иморати гаровга қўйилган.
Даъвогар жавобгар билан тузилган 53-сонли шартноманинг
4.2.10-бандида мазкур шартнома кучда бўлган даврда, агар улар
кредитланаётган лойиҳага ва/ёки қарздорнинг мазкур шартнома бўйича
мжбуриятларини бажариш имкониятига салбий таъсир кўрсатадиган
4
бўлса, банкнинг олдиндан розилигини олмасдан, қарздор мукининг
ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш ёки бошқа йўллар билан
бегоналаштириш, бегона шахсларга бериш, ижарага бериш; гаровга
қўйиш, ушлаб қолиш ҳуқуқи ва учинчи шахслар фойдасига ўз мулкига
нисбатан бошқа имтиёзли ҳуқуқларни вужудга келтириш ҳаракатларини
амалга оширмаслиги зарурлиги, ушбу шартнома билан жавобгарнинг
битим тузиш ҳуқуқлари чеклаб қўйилганлиги, жавобгар кредит
шартномасига асосан кредит ҳисобига қурилган кўчмас мулкни гаровга
қўйиш мажбуриятини олганлиги, лекин буни била туриб гаровга
қўймасдан бошқа жамият кредит қарздорлиги учун кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)
126-моддасига асосланган ҳолда гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогар АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»
билан жавобгар «Dochki sinochki» мактабгача таълим муассасаси ўртасида
2018 йил 27 июль куни тузилган 53-сонли кредит шартномасига асосан
«Dochki sinochki» мактабгача таълим муассасасининг кредит ҳисобига
қурилиш амалга оширилаётган иморат юзасидан битим тузиш ҳуқуқлари
АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» манфаатида чекланиб қўйилганлигини
жавобгар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” АЖ битим
иштирокчиси бўлмаганлиги сабабли билмаган ва билиши лозим
бўлмаганлиги, шу боис, ФКнинг 126 ва 270-моддаларига асосланган ҳолда
мазкур иш бўйича даъвогарнинг ажратган кредити ҳисобига жавобгар
томонидан қурилган бино-иншоот гаровга қўйилмаганлиги, кейинчалик
бошқа банк билан тузилган гаров шартномасининг ҳақиқий эмас деб
топиш учун асос бўлмайди деган хулоса келган ва даъвони рад қилишни
лозим топган.
Апеляция инстанцияси суди биринчи иинстанция судининг
юқоридаги хулосаси билан келишган. Бундан ташқари, ипотека
шартномаси 2020 йил 29 апрель куни тузилган бўлса ҳам, даъво аризасида
2020 йил 28 апрель куни тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топиш сўралганлиги, ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг даъво
талабларига келтирган асосларини биринчи инстанция судида
ўзгартирмаган боис, ипотека шартномасининг ҳақиқий эмаслигига янги
асослар билан ҳуқуқий баҳо бериш мумкин эмас, деб ҳисоблаб ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
5
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги гаров муносабатлари юзасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим
вазирлиги, “Dochki sinochki” нодавлат таълим муассасаси ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ўртасида 2018 йил
14 июлда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик
тўғрисида битим имзоланган. Мазкур битимнинг 5.2.12-бандига кўра,
хусусий шерик (“Dochki sinochki” нодавлат таълим муассасаси) битимнинг
амал қилиш муддати тугамасдан, инвестиция объектини бегоналаштириш
(олди-сотди, гаровга қўйиш, ҳадя қилиш ва ҳ.к.) бўйича шартнома
тузмаслик мажбуриятини олган.
ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш
ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис
ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан
ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб
ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган
бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар
доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур
чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги
исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор
бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарори 17-бандининг биринчи хатбошисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, Миллий банк жавобгарнинг биноси ўзининг
кредити ҳисобига гаровга қўйилаётган вақтда ушбу бино даъвогар
томонидан ажратилган кредити ҳисобига гаровга қўйилиши ҳақида
билмаган ва билиши лозим бўлмаган. ФКнинг 8-моддаси биринчи
қисмининг иккинчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қуйидагилардан қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа
битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида
шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал
тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома
6
рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган
пайтдан бошлаб вужудга келади.
Шу сабабдан биринчи инстанция суди мазкур иш бўйича
даъвогарнинг ажратган кредити ҳисобига жавобгар томонидан қурилган
бино-иншоот гаровга қўйилмаганлиги, кейинчалик бошқа банк билан
тузилган гаров шартномасининг ҳақиқий эмас деб топиш учун асос
бўлмаслиги ҳақида тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъво талабига аниқлик
киритилмасдан, даъво аризасида 2020 йил 28 апрелда тузилган ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган бўлса-да, аммо 2020 йил
29 апрелдаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Бироқ, тарафлар
ўртасида 2020 йил 28 апрелда бошқа гаров шартномаси тузилмаганлиги
ва даъвогар бу хатоликни ўзгартиришни сўрамаган, яъни даъво талабини
ўзгартирмаган бўлса-да, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида
шартнома санасини тўғри кўрсатганлиги сабабли, судлов ҳайъати мазкур
ҳолат суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди “Dochki sinochki” НТМнинг
даъвосига биноан айни шундай талабни қаноатлантириш рад этилганлиги
ҳақидаги 2022 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори (4-2301-2203/120-сонли
иш) билан аниқланган ҳолатлар мазкур низога алоқаси йўқлиги сабабли
инобатга олинмаган. Аниқланишича, бу ишда даъвогар “Dochki sinochki”
НТМнинг жавобгарлар ТИФ “Миллий банк” АЖга ва унинг
Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Нукус шаҳар 6-сонли давлат
нотариал идорасига нисбатан, учинчи шахслар сифатида “Bozatau City”
МЧЖ, Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон O`zbekistan
Sanoat-Qurilish banki” АТБ Тахиатош филиалини жалб қилган ҳолда
нотариус Аметова Арухан Нурламуратовна томонидан 2020 йил
29 апрелда тасдиқланган Kh 026266QR-сонли ипотека шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Нукус туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан мазкур даъво
аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қарори
ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган ҳамда қонуний кучида.
4-2301-2203/120-сонли иш бўйича даъвогар ва жавобгар шахслар бошқа
ва даъво аризасининг асослари бошқа ҳисобланиши сабабли мазкур ишга
алоқаси йўқлиги ҳақида тўғри тўхтамга келган бўлса-да, ҳақиқатда иккала
иқтисодий иш бўйича низонинг предмети айнан бир ҳил, яъни 2020 йил
29 апрелдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳисобланади.
Кассация шикоятида келтирилган асослар ишни биринчи ва
апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилганида тегишли тартибда
муҳокама қилиниб, уларни асослантирилган ҳолда қаноатлантириш рад
қилинган.
Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди моддий ва
7
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида, апелляция инстанцияси суди эса
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асослантирилган ва
қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Палатанинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан
қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар
томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, ишни кассация
инстанциясида кўриш учун тўланиши лозим бўлган 1 350 000 сўм давлат
божи ва видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар
даъвогардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан:
- республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
8