← Назад
Решение #644504 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 56 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 483 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуни | 483 | — | law | |
| онуни | 35 | — | law | |
| ИПК | 342 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2104/1134-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Пайғамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 1 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, жавобгар раҳбари И.Захидов, вакили адвокат Д.Хайдаров
(2022 йил 25 ноябрдаги 9655-сонли ордер билан), даъвогар вакиллари
Ж.Тухтамишов (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома билан),
Ж.Давлятов (2022 йил 23 июндаги 04-16/56-сонли ишончнома билан)
иштирокида даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг суд ҳужжатининг
ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризаси бўйича қабул
қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори устидан “Abbos Ibrat” фермер
хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан
бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 августдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгар “Abbos Ibrat” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда фермер хўжалиги деб юритилади)дан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
фойдасига 650 000 АҚШ доллари асосий қарз, 19 104,41 АҚШ доллари
муддати ўтган фоиз, 11 986,64 АҚШ доллари фоиз қарздорлик ундирилган.
Ундирув фермер хўжалигига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай
тумани, Чинобод МФЙ ҳудудида жойлашган жами ер майдони 5,72 га ер
участкасидаги қурилиш ости майдони 6568,15 кв.м бўлган иссиқхона
иншоотлари (литр:0001, 0002, 0003, 0004, 0005)га ҳамда Корея
Республикасида ишлаб чиқарилган 10 турдаги “Myung Sung Placon Co/LTD”
иссиқхона тўплами асбоб-ускуналарига қаратилиб, 2021 йил 27 сентябрда
ижро варақаси берилган.
Гаровга қўйилган мулклар аукцион орқали сотилмаганлиги сабабли
МИБ Қибрай туман бўлимининг 2022 йил 13 июндаги таклиф хатига асосан
10 фоиз камайтирилган суммада 5 512 500 000 сўм қиймат эвазига
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 56-моддасига асосан қабул қилиб олган.
Шундан сўнг, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ судга ариза билан
мурожаат қилиб, 2021 йил 22 сентябрда ижро варақасининг ижро этиш
усули ва тартибини ўзгартириб, суд қароридаги қолган 2 085 070 662,75 сўм
қарздорликни фермер хўжалигининг раҳбари Захидов Ибратилла
Хабибуллаевичнинг шахсий пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига
қаратишни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги
ажрими билан ариза талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 17 январдаги қарори билан ажрим бекор қилинган. Янги қарор
қабул қилиниб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ аризаси қаноатлантирилган.
Апелляция инстанция судининг қароридан норози бўлиб, фермер
хўжалиги кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
ажримини ўз кучида қолдириш сўраган ҳамда 2021 йил 27 сентябрдаги ижро
варақасига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги мулклар
аукционда сотилмаганлиги сабабли, 2022 йил 30 июндаги далолатномага
кўра мулкларнинг сотиш нархидан 10 фоизга, яъни 612 500 000 сўмга
камайтирилган тарзда 5 512 500 000 сўм суммада ундурувчига таклиф
қилиниб, мулкларни банк қабул қилиб олгани ва ижро иши юритиш
тамомлангани, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида” Қонунининг 41-моддасига асосан ижро ҳужжати амалда
ижро этилгани сабабли ижро иши юритиш тамомлангани, аслида ижро
ҳужжати Қонуннинг 40-моддасига асосан қайтарилганда, Қонуннинг
483-моддасига кўра юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан унинг
мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли
бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда
ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва
аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа молмулкига қаратилиши мумкинлиги ҳақида важларини баён қилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қўллабқувватлаб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи
инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция
инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, вакиллари суд мажлисига келмади.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни улар нинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни лозим
топади.
Апелляция инстанция суди қуйидагиларга асосан аризачининг
аризасини қаноатлантириб барвақт хулосага келган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Қибрай
туман бўлимининг 2022 йил 13 июндаги 10-223-сонли хатига кўра Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 сентябрдаги
4-1102-2104/1134-сонли ижро ҳужжати бўйича 2022 йил 10 мартда
111722012230-сонли ижро иши қўзғатилганлиги, олиб борилган ижро
ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган, Тошкент вилояти,
Қибрай тумани, Чинобод МФЙ ҳудудида жойлашган жами ер майдони
5,72 га ер участкасидаги қурилиш ости майдони 6568,15 кв.м бўлган
иссиқхона иншоотлари (литер:0001, 0002, 0003, 0004, 0005) бино
иншоотлари 3 300 000 000 сўмга ҳамда Корея давлатида ишлаб чиқарилган
10 турдаги “Myung Sung Placon Co/LTD” иссиқхона тўплами асбоб
ускуналари 2 825 000 000 сўм баҳосида 2022 йил 26 апрель куни аукцион
савдоларига чиқарилганлиги, бироқ сотилмаганлиги сабабли Қонуннинг
56-моддасига асосан мулкларнинг бошланғич сотиш нархидан 10 фоизга
яъни 612 500 000 сўмга камайтирилган тарзда 5 512 500 000 суммада таклиф
қилинган ва мулкларни банк қабул қилганлиги кўрсатилган.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими давлат
ижрочиси Ж.Джагбаров Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2021 йил
27 сентябрдаги 4-1102-2104/1134-сонли ижро ҳужжати бўйича қарздор
“Abbos Ibrat” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
фойдасига кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ишини
2022 йил 11 августдаги қарори билан амалда ижро этилган деб, “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”
Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 41-моддаси биринчи қисми
1-бандига кўра ижро иши юритиши тамомлаган.
3
Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлимининг
2022 йил 11 ноябрдаги 10-1/1178-сонли хатида, жавобгар ҳисобидан
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича гаров мулклари Е-аукционда
сотилмаганлиги сабабли 2022 йил 30 июндаги далолатномага асосан банкка
топширилганлиги, қарздорнинг кредит қарздорлиги тўлиқ қопланмаганлиги
кўрсатилган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди давлат
ижрочиси томонидан мулкларни ундирувчига топшириб, ижро ҳужжати
қисман ижро этилган бўлса-да, қарздорлик тўлиқ қопланмаганлигига
эътиборини қаратмаганлиги, фермер хўжалиги вакиллари ҳамда давлат
ижрочиси биринчи инстанция судига 4-1102-2104/1134-сонли ижро
варақаси бўйича кредит қарздорлиги ижро ҳаракатлари давомида амалда
тўланганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганлиги сабабли,
жавобгарнинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ олдидаги қолдиқ кредит қарзи
бўйича унинг раҳбари субсидиар жавобгар ҳисобланишини инобатга олиб,
ижро варақанинг ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш лозим деб
топди.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 483-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро
ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори,
муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг
аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча
масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари,
шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва
бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда
усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 35-моддаси кўра, фермер хўжалигининг бошлиғи фермер
хўжалигининг мол-мулки мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер
хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун
ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
ИПК 342-моддаси биринчи қисмига кўра, ижро ҳаракатларини амалга
оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд
давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд
ҳужжатиннинг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга,
ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 32-моддаси
биринчи қисмига асосан, ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик
қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, суд ижрочиси ўз ташаббуси
билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг
4
ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш
ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан
ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга
ҳақлидир.
Биринчи инстанция суди ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш
сўралаётган ижро варақаси давлат ижрочисининг 2022 йил 11 августдаги
қарори билан ижро ҳужжатидаги талаблар амалда ижро этилганлиги билан
ўз тасдиғини топганлиги, шунга кўра ушбу ижро иши юритишни
тамомланганлиги сабабли, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад
этиб асосли хулосага келган, чунки “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг
Қонунининг 483-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тегишли қарздор
юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда
ундирувни фермер хўжалигининг раҳбари пул маблағларига ва бошқа молмулкига қаратиш мумкинлиги назарда тутилган, мазкур ҳолатда эса давлат
ижрочи 2022 йил 11 августдаги қарори билан амалда ижро этилган деб, “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”
Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 41-моддаси биринчи қисми
1-бандига кўра ижро иши юритиши тамомлаган.
Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди аризани
қаноатлантиришни рад этиб тўғри хулосага келган, шунга кўра апелляция
инстанция судининг қарори бекор қилиниши, биринчи инстанция судининг
ажрими ўз кучида қолдирилиши лозим.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай
ҳолатда,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг
ажримини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ижро
этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки
қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш
юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки
тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд
қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади.
5
Шунинг учун, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори асосида ундириш белгиланган
ижро варақалар бўйича ундирувни бекор қилиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Abbos
Ibrat”
фермер
хўжалигининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 17 январдаги қарори бекор қилинсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги
ажрими ўз кучида қолдирилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 17 январдаги қарори юзасидан берилган ижро варақалар бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
6