Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2302/446 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Қултўраев Сарвар Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Агробанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Теруз-унверсал қурилиш инвест" МЧЖ
Source ID 1052067 Claim ID 3134907 PDF Hash 2cefa49d5a42bdd8... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 281-моддаси ФК 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 01 март 4-1901-2302/446-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Қултўраев раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, банк вакили Ф.Умуров (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари У.Жумаев (паспорт асосида), вакили Х.Норалиев (адвокатлик ордери асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси "Агробанк" АТБ манфаатида жавобгар “TERUZ-UNIVERSAL-QURILISH-INVEST” масъулияти чекланган жамияти ва “Узун Қурилиш Инвест” компаниясига нисбатан кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “TERUZ-UNIVERSAL-QURILISH-INVEST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кредит асосий қарзи 1250000000 сўм, 170780000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, жами 1420780000 сўм кредит қарздорлиги ва почта харажатини ундириш, ундирувни “Узун Қурилиш Инвест” компанияси (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона Lonking LG833Nга ва жавобгарга тегишли бўлган SHANXI SX русумли юк машинасига қаратишни сўраган. Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Қўшимча жавобгар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни палата ва қўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида банк вакили даъво аризасида келтирилганларни баён қилиб, даъво аризаси талабларини қўллаб-қувватлаб, банк маълумотномасини тақдим этиб, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари тўлаб берилмаганлигини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари ва вакили кредит шартномаси бўйича қарздорликларни тан олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган банк ва жавобгар вакилларининг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, банк ва жавобгар ўртасида 24.08.2020 йилда 101-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк жавобгарга темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 1500000000 сўм миқдорида, йиллик 21 фоиз миқдорида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация маблағи ҳисобидан қоплаш шарти билан 05.08.2023 йилга қадар кредит маблағи ажратган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона Lonking LG833N ва жавобгарга тегишли бўлган SHANXI SX русумли юк машинаси гаровга қўйилган. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарз ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси банк манфаатида жавобгарларга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, банкнинг жавобгардан кредит асосий қарзи 1250000000 сўм, 170780000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ундириш талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида 25.09.2020 йилдаги гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона Lonking LG833N ва жавобгарга тегишли бўлган SHANXI SX русумли юк машинаси гаровга қўйилган. Банкнинг ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаби ҳам асосли ва қаноатлантирилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловаси 2-бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд банкнинг даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгардан Республика бюджетига 28415600 сўм давлат божи, банк ҳисобига олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 279, 281, 333, 735, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 176, 180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: даъво аризаси қаноатлантирилсин. “TERUZ-UNIVERSAL-QURILISH-INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Агробанк” АТБ фойдасига кредит асосий қарзи 1250000000 сўм, 170780000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, жами 1420780000 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув “Узун Қурилиш Инвест” компаниясига тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона Lonking LG833Nга; “TERUZ-UNIVERSAL-QURILISH-INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган SHANXI SX русумли юк машинасига қаратилсин. “TERUZ-UNIVERSAL-QURILISH-INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 28415600 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья С.Б.Қултўраев