Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2104/1455 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение IPOTEKA-BANK АТБ Ответчик / Подсудимый SSS MARKETING MARKAZI МЧЖ
Source ID 1034844 Claim ID 2773386 PDF Hash 03b6c02ffa10ec67... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
онуннинг 54-моддаси онуннинг 54 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2301-2104/1455-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Каримбаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Б.Ктайбеков Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “SSS Marketing Markazi” МЧЖ вакиллари Н.Танабергенов (раҳбар), М.Хожаниязов (2021 йил 15 октябрдаги 66-сонли ордерга асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 апрелдаги қарори устидан АТИБ Ипотека-банк томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: АТИБ Ипотека-банк (бундан буён матнда банк деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “SSS Marketing Markazi” МЧЖни (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) банкрот деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад қилинган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 21 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Банк суд қарорларига нисбатан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, шикоятда “Қарақалпақ ғарессиз баҳолаў” маркази томонидан қарздорнинг мол-мулки 40 526 163 890 сўмга баҳоланганлиги, лекин банк томонидан Е баҳолаш дастури орқали 19 725 163 566,30 сўмга баҳоланганлиги, қарздор ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, қарздорни банкрот деб топиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасида қарздор вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Банк суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни банк вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати қарздор вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, қарздор ва банк ўртасида 2018 йил 6 июнда 841-сонли кредит шартномаси тузилиб, банк томонидан қарздорга 24 ой муддатга йиллик 18 фоиз билан 16 850 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан қарздор, “Pahlavon Mahmud” ишлаб чиқариш корхонаси, “Tranzit Stroy montaj” МЧЖ ва “Khiva Standart Building” МЧЖдан солидар тартибда банк фойдасига 16 411 262 910,13 сўм кредит қарзи, 7 625 170 329,54 сўм фоиз, 64 471 557,53 сўм пеня ундирилган. Ундирув “Pahlavon Mahmud” ишлаб чиқариш корхонасининг биноларига қаратилган. Қарздорнинг 2021 йил 20 сентябрь ҳолатига банк олдидаги жами қарздорлиги 27 199 901 304,35 сўмни ташкил қилган. Шу сабабли банк судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Биринчи ва апелляция инстанция судлари моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, аризани қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, ишни кўриш вақтида амалда бўлган “Банротлик тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса — олти ой ичида бажарилмаган бўлса, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса, қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар банкротлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. 2 Ушбу Қонуннинг 54-моддасида иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: банкротлик аломатлари аниқланмаганда; иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қондирилганда; сохта банкротлик аниқланганда. Иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Қарздорда етарли миқдорда ликвид мол-мулк борлигидан шоҳидлик берувчи далиллар бўлган тақдирда иқтисодий суд қарздорнинг илтимосномасига биноан банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдиришга, қарздорга кредиторларнинг талабларини иқтисодий суд томонидан белгиланган муддатда қондиришни таклиф этишга ҳақли, бу муддат ўттиз кундан ошмаслиги керак. Мазкур Қонуннинг 54-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаса-да, биринчи инстанция суди қарздорнинг тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботига асосан кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун қарздорнинг мол-мулкли етарлиги, қарздорнинг 40 526 163 890 сўмлик бинолари мавжудлиги асоси билан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарорини қабул қилган. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 4-2301-2103/401-сонли иш бўйича қабул қилган 2021 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан банк фойдасига 16 411 262 910,13 сўм кредит қарзи, 7 625 170 329,54 сўм фоиз, 64 471 557,53 сўм пеня ундирилганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Қарздор ва банк ўртасидаги 2020 йил 31 октябрдаги келишув битимига асосан бинолар сотилганлиги ёки сотилмаганлиги ва қарздорлик суммасининг қанча қисми қопланганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Кредит таъминоти сифатида “Pahlavon Mahmud” ишлаб чиқариш корхонасининг Хоразм вилояти, Хива туманидаги гаровга қўйилган биноларига ундирувни қаратиш бўйича ижро ҳужжатларининг натижаси бўйича маълумотлар Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармасидан талаб қилиб олиб ўрганилмаган, қраздорнинг тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботида ҳам ушбу ҳолатларга аниқлик киритилмаган. Шунга кўра, юқорида кўрсатилган ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча ҳужжатлар тақдим қилишни таклиф қилиш, уларга тегишли баҳо бериш лозим. Ушбу далилларни кассация инстанцияси судида текширишнинг ва уларга баҳо беришнинг имконияти мавжуд эмас. Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция 3 судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши, кассация шикояти қисман қаноатлантирилиши лозим. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларга аниқлик киритиш, далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда асосли ва қонуний суд ҳужжатини қабул қилиш ва суд харажатларни ишни кўриш натижалари бўйича ундириш масалаларини ҳал қилиши лозим. Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Нукус туманлараро иқтисодий судига юборилсин. АТИБ Ипотека-банкнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев 4