← Назад
Решение #644671 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 833 | — | law | |
| дори ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2211/14645-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Б.Султанов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья В.Ли.
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
“Agro New Drip” масъулияти чекланган жамияти вакили Х.Бобоқулов (2022 йил
21 апрелдаги 272-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул
қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 июндаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 августдаги қарори устидан “Qo’shtepa yer fayzi” фермер хўжалиги
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Agro New Drip” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Qo’shtepa yer fayzi” фермер
хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 33 720 643,38 сўм
асосий қарз ва 3 372 064,34 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори билан
даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
33 720 643,38 сўм асосий қарз, 1 686 032 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 23 августдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда судлар даъвогар билан дастлаб биринчи шартнома
тузилиб, шартнома қиймати 200 000 000 сўмни ташкил қилганлиги, кейинчалик
иккинчи шартнома тузилиб, шартномадаги нархи 233 720 643,38 сўмга
ўзгарганлиги ҳолатига эътибор қаратилмаганлиги, даъвогарнинг Андижон
вилоятида иш олиб борган ходимлари О.Махсудов ва С.Рахмоновлар гувоҳ
тарқиасида
суд
мажлисига
чақиртириш
тўғрисидаги
илтимосномаси
қаноатлантирилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор
қилишни, янги қарор қабул қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 12 февралда
23/2020-сонли комиссия шартномаси тузилиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига
мувофиқ “комиссионер” “комитент”нинг топшириғи билан мукофот эвазига ўз
номидан Комитент учун, аммо Комитент ҳисобидан “Етказиб берувчи” томонидан
10 га суғориладиган ер майдонига “томчилатиб суғориш тизими” алоҳида партияда,
миқдорда ва спецификацияда келишилган ассортиментда сотиб олиш бўйича
импорт битимларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари асосида 233 720 643,38 сўмлик
томчилаб суғориш ускуналари етказиб берилганлиги ва ишлар бажарилганлиги,
жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 33 720 643,38 сўм
тўловлар амалга оширилмаганлиги важи билан Палата даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 33 720 643,38 сўм асосий қарз ва
3 372 064,34 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 832-моддасига асосан воситачилик шартномаси бўйича
бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан,
бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш
мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт.
ФКнинг 833-моддасига асосан, комитент воситачига ҳақ тўлаши, воситачи
битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши учун кафолатни ўз зиммасига
олган (делькредере) ҳолларда эса шартномада белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ
ҳам тўлаши шарт. Агар шартномада бу миқдор назарда тутилган бўлмаса ва у
шартноманинг шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин бўлмаса, ҳақ
миқдори ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланади.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 12 февралда тузилган 23/2020-сонли комиссия
шартномасининг шартноманинг 3.1-бандига асосан товар учун 1 гектарга
2 100 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган. Товар партиясининг дастлабки
қиймати комиссия тўловларини ҳисобга олган ҳолда 233 720 643,38 сўм сўмни
ташкил қилиши, тўлов муддати тўлаш учун ҳисоб тақдим қилинган кундан бошлаб
5 кун, олдиндан тўланадиган тўлов суммаси товар қийматининг 15 фоиз миқдори,
томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ишлари бошланган пайтда
юқорикўрсатилган товар учун 3 банк иш куни ичида 45 фоиз олдиндан тўлов амалга
оширилиши, товар партиясининг энг сўнгги 40 фоиз қиймати учун тўлов
комиссионер томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган пайтдан
амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2020 йил 20 апрелда 1-сонли тўлов топшириқномаси
билан 30 000 000 сўм, 2020 йил 21 майда 35-сонли тўлов топшириқномаси билан
140 000 000 сўм, 2020 йил 12 августда 36-сонли тўлов топшириқномаси билан
30 000 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан товарларни етказиб бериш муддати
3.1-бандга мувофиқ комитент томонидан товар партиясига тўлов амалга оширилган
кундан бошлаб 120 кун этиб белгиланган.
2020 йил 11 августдаги 279-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномасига
асосан томчилаб суғориш тизими тўлиқ соз ҳолатда жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган, яъни даъвогар томонидан товар 120 кун ичида етказиб берилган.
Жавобгар эса шартномада белгиланган муддатда етказиб берилган товар ҳақи ва
комиссион тўловларни тўлиқ тўламаганлиги натижасида 33 720 643,38 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 33 720 643,38 сўм қарздорликни
ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
ўз
вақтида
бажарилмасдан
тўлов
муддати
кечиктирилгани
учун
3 372 064,34 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 6.1-бандида комитент томонидан тўлов кечиктирилган ҳар бир
кун учун комиссионерга 0,1 фоиздан, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни
исботлашга мажбур эмас.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларининг
қисман бажарилиши, пеня ундириш мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволига таъсир қилиши, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасини қўллаган ҳолда пеня миқдорини
1 686 032 сўмга асосли равишда камайтирган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарори 4-банди ҳамда ФКнинг
326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш, апелляция инстанцияси
суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирган дастлаб биринчи шартнома тузилиб, шартнома
қиймати 200 000 000 сўмни ташкил қилганлиги, кейинчалик иккинчи шартнома
тузилиб, шартномадаги нархи 233 720 643,38 сўмга ўзгарганлиги ҳолатига ҳолатига
судлар эътибор қилмаганлиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлиб, суд қарорларини
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Чунки, иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил
11 августдаги ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномасида бажарилган
ишлар ҳажми комиссион тўловлари билан биргаликда 233 720 643,38 сўмни ташкил
қилганлиги қайд этилган.
Шунингдек, ушбу далолатномада ва бошқа ҳужжатларга кўра тарафлар
2020 йил 12 февралда 23/2020-сонли комиссия шартномаси асосида ҳуқуқий
муносабатга киришган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 23 августдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун жавобгардан республика
бюджетига 371 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисоб рақамига
24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ижро варақасини беришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 июндаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 августдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Qo’shtepa yer fayzi” фермер хўжалигидан:
- республика бюджетига 371 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
С.Рахмонов