Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/384 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGROXIMGROUP" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "KITOB IP YIGIRUV" акционерлик жамияти
Source ID 1051801 Claim ID 3161706 PDF Hash 0634f8f36bdefd83... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO SHAHRISABZ INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 01 март 4-1802-2301/384-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “AGROXIMGROUP” МЧЖ манфаатида, жавобгар – “KITOB IP YIGIRUV” АЖ ҳисобидан 37.720.000 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили О.Тўраев (28.02.2023 йилдаги ишончнома)нинг иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар – “AGROXIMGROUP” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – “KITOB IP YIGIRUV” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 37.720.000 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қувватлаб, қарздорлик жавобгар томонидан шартномада қайд этилган асосларга кўра амалга оширилмаганлигини, маҳсулотлар ишончнома асосида қабул қилиб олинганлигини, тасдиқланган ҳисоб-китоб фактураси мавжудлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида палата ва жавобгар вакиллари ишни кўриш куни ва вақти ҳақида хабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Шу сабабли суд, ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 14 июлда 434-сонли олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1.1-қисмига асосан, даъвогар (сотувчи) ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, олинган маҳсулотлар учун эса тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Даъвогар томонидан 14.07.2020 йилдаги 582-сонли ҳисоб-китоб фактурага асосан 37.720.000 сўмлик пахта экини зараркунандалари ва касалликларига қарши ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси етказиб берилган ҳамда жавобгар корхона вакили томонидан мазкур кундаги 18-сонли ишончнома билан қабул қилиб олган. Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринадики, палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, ҳизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Шунга кўра суд, палатанинг даъвогар манфаатида 37.720.000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 32.720.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан Республика бюджети ҳисобига 754.400 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатларини ҳам жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 114, 116, 118, 128, 170, 176-180, 186-188моддаларини қўллаб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “AGROXIMGROUP” МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – “KITOB IP YIGIRUV” АЖ ҳисобидан: - даъвогар “AGROXIMGROUP” МЧЖ фойдасига 32.720.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети ҳисобига 754.400 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Сафаров