← Назад
Решение #644860 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 238 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 1 март
4-1107-2302/----------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ------------------- судья
ёрдамчиси -------------------- котиблигида даъвогар “------------------------” АЖ номидан
“------------------------” газ таъминоти филиалининг жавобгар “-----------------------------”
МЧЖга нисбатан етказиб берилган табиий газ учун 4.275.016 сўм асосий қарз,
2.489.808 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
М.Акилов (ишончнома асосида) иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “---------------------------” газ таъминоти филиали
(кейинги ўринда таъминотчи ёки даъвогар деб юритилади) ва “---------------------------” МЧЖ (кейинги ўринда истеъмолчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида
18.02.2022 йилда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул
қилиш тўғрисида 12-09/199-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома асосида таъминотчи истеъмолчига табиий газ етказиб берган.
Табиий газнинг етказиб берилганлиги ва истеъмолчи томонидан қабул қилингани
12.08.2022 йилдаги дебитор-кредитор қарздорликни тасдиқловчи акт билан
(4.275.015,78 сўмлик) тасдиқланади. Бироқ, даъво аризадан кўринишича,
истеъмолчи ушбу 4.275.016 сўм қарздорликни сўндирмаган.
Таъминотчи истеъмолчига қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома
берган, бироқ талабнома ижросиз қолган. Шундан сўнг таъминотчи истеъмолчига
нисбатан иқтисодий судга даъво ариза киритган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни
такрорлаб, уларни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум
бўлган почта манзилига юборилган бироқ, жавобгар вакили суд ишида қатнашмади.
ИПК 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3хатбоши тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг кўрсамаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келди.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият шартномадан келиб чиққан.
Ушбу Кодекснинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шартлиги, мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул
мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонунчилик билан белгилаб қўйилган
бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши кераклиги, қайд этилган.
ФК 478-моддаси 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб
чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва
бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФК 6параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади.
ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия
билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни
қоплаши шарт.
Томонлар ўртасидаги шартноманинг 4.3-бандида истеъмолчи ҳисоб-китоб
қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин таъминотчи ҳисоб рақамига ушбу
шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 70
фоиз суммасини олдиндан тўлаши, 4.6-бандида истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Бироқ, истеъмолчи қабул қилинган 4.275.016 сўмлик табиий газ ҳақини
сўндирмаган.
Суд қонун ҳамда шартномадан келиб чиқиб, етказиб берилган табиий газ учун
сўндирилмаган 4.275.016 сўм асосий қарзни истеъмолчидан таъминотчи фойдасига
тўлиқ ундириб беради.
Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз
вақтида тўланмаганда, истеъмолчи ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг
50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган (8.6-банд). Шу
сабабли, таъминотчи тўлов кечиктирилган кунлар учун истеъмолчига нисбатан
2.489.808 сўм пеня ҳисоблаган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни
бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган
ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан
етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади, деб тушунтириш берилган.
Гарчи, даъво талабларида истеъмолчи томонидан асосий қарз узоқ вақт (муддат)
давомида тўламасдан келинаётганлигини билдирилган бўлсада, суд таъминотчининг
бу важлари билан қисман келишмайди (чунки, таъминотчи асосий қарзни муддат
ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш имконига эга бўлган). Бинобарин,
суд таъминотчининг ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида тиклашга эътибор
қаратмаганини муддатни атайин ўтказиш, деб ҳисоблайди.
ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги
белгиланган.
Шу сабабли суд истеъмолчидан таъминотчи фойдасига пеня ундиришни бироқ,
ундириш сўралаётган пеня миқдорини камайтириб, уни 1.250.000 сўм этиб
белгилашни лозим деб топади.
Бундан ташқари, суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси
тартибида уни жавобгар зиммасига юклайди.
Қайд этилганларга кўра, ФК 234, 326, 478-моддалари, ИПК 118, 170, 173, 176177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “------------------------” МЧЖ ҳисобидан :
-даъвогар “--------------------------” АЖ фойдасига 4.275.016 сўм асосий қарз,
1.250.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ;
-республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
----------------------