Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/472 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чирчиқ автобус таксомотор саройи масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мах гео масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093150 Claim ID 3158047 PDF Hash 5f598a021fcddd76... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФК 256-моддаси ФК 256 law
дорини ФК 326-моддаси дорини ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 1 март 4-1107-2302/-----сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ----------- судья ёрдамчиси ---------------------- котиблигида даъвогар “----------------------” МЧЖнинг жавобгар “------------------” МЧЖ ҳисобидан 22.064.516,13 сўм асосий қарзни ва 5.251.354,84 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар раҳбари Ф.Мансуров иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “--------------------------------” МЧЖ (матнда даъвогар ёки ижарага берувчи деб юритилади) ва “------------------” МЧЖ (матнда жавобгар ёки ижарачи деб юритилади) ўртасида 16.01.2022 йилда 22/2022-сонли ижара шартномаси тузилиб, ижарага берувчи ўзига тегишли Чирчиқ шаҳар, Х.Махсудов кўча, 3-уйда жойлашган омборхона Г3 биносини (0022 литер) жами майдони 200,68 м2 ижарага топширишни, ижарачи эса объектни қабул қилиб олиш ва ижара ҳақини мазкур шартномада белгиланган миқдор, тартиб ва муддатда тўлаб боришни зиммасига олган. Ижара муддати 16.01.2022 йилдан 31.12.2022 йилгача белгиланиб, ижарачи январь ойи учун 2.064.516,13 сўм, февраль ойидан декабрь ойига қадар ҳар бир ой учун 4.000.000 сўм ижара ҳақи тўлашга келишилган. Маълумот учун: ижара шартномаси бир йилдан кам муддатга тузилгани учун кадастр органида рўйхатга қўйилмаган, бироқ солиқ органида ҳисобга қўйилган. Даъво аризадан кўринишича, ижарачи ижара ҳақини ижарага берувчига тўламаган ва қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг даъвогар жавобгарга нисбатан иқтисодий судда иш қўзғатган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилгани ва объект ижарачига топширилгани, бироқ ижарачи ижара тўловларини умуман тўламагани, шунинг учун ижарачига нисбатан судга даъво ариза киритилгани ҳақида кўрсатма берди ва ижара тўловлари бўйича асосий қарзни тўлиқ ундириб беришни, ҳисобланган пеняни эса судга ҳавола қилишини билдирди. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган почта манзилига юборилган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили қатнашмади (почта бўлими эса жавобгар хабарнома бўйича келмаганини судга маълум қилган). ИПК 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг кўрсамаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келди. Юқорида қайд этилган ижара шартномасининг 3.1-бандида ижарачи ижара объектидан фойдалангани учун ҳар ойда 4.000.000 сўм (ҚҚС била бирга) шундан, январь ойида 2.064.516,13 сўм, февраль ойидан декабрь ойига қадар эса ҳар ой учун 4.000.000 сўм ижара ҳақи тўлаши белгиланган бўлиб, 5.1-бандида ижарачи ижара ҳақини ҳар ой тугаганидан сўнг 15 банк куни ичида тўлаши белгиланган. Бироқ, тарафлар ўртасидаги низо ижара ҳақининг тўланмаслиги натижасида келиб чиққан. ФК 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ижарага берувчи ва ижарачининг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасида тузилган ижара шартномаларидан келиб чиққан. ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тақдим этилган кредитор-дебитор қарздоликка оид солиштириш актига кўра, ижарачининг 30.06.2022 йил ҳолатига ижара тўловларидан қарзи 22.064.516,13 сўмни ташкил этади. Иш ҳужжатларида 31.01.2022 йилдаги 029-сонли ҳисоб фактура билан 2.064.516,13 сўм, 28.02.2022 йилдаги 67-сонли ҳисоб фактура билан 4.000.000 сўм қарздорликни ижарачининг ўзи ҳам тасдиқлаган. Бундан ташқари, 31.03.2022 йилда 4.000.000 сўм, 30.04.2022 йилда 4.000.000 сўм, 31.05.2022 йилда 4.000.000 сўм, 30.06.2022 йилда 4.000.000 сўм ижара тўловлари учун ижарага берувчининг ҳисоб фактуралари шакллантирилган ва ижарачига юборилган. Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-банди 2-хатбошида ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмас, деб тушунтириш берилган. ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. Ушбу модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФК 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. Суд қонуннинг ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, шунингдек бинонинг ижарачига ижарага берилгани, қарздорлик факти эса тузилган таққослаш акти билан тасдиқлангани сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 22.064.516,13 сўм ижара ҳақи шаклидаги асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5.251.354,84 сўм пеня ундириш талаби баён этилган. Ижара шартномасининг 7.2-бандида ижарачи ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатда тўламаса, кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,15% миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ошмаслиги белгиланган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан тўлов муддати кечиккан кунлар учун 5.251.354,84 сўм пеня ҳисоблаган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг жавобгарга нисбатан пеня қўллашга оид қисмини асосли деб ҳисоблайди, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдори билан қуйидагилар асосида келишмайди. Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади. Гарчи, даъво аризада жавобгар томонидан асосий қарз узоқ вақт (муддат) давомида тўланмасдан келингани билдирилган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан қисман келишмайди. Чунки, даъвогар асосий қарзни муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш имконига эга бўлган ва даъвогарнинг ўзининг бузилган ҳуқуқини қонуний йўл билан тиклашга эътибор қаратмаганини суд муддатни атайин ўтказиши, деб ҳисоблайди. Қолаверса, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. ФК 326-моддаси талабидан келиб чиқиб суд жавобгар ва кафил ҳисобидан даъвогар фойдасига пеня ундиришни, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдорини ФК 326-моддаси асосида камайтириб, 1.000.000 сўм этиб белгилашни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-модда 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгилангани учун жавобгардан даъвогар фойдасига 546.317,42 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, ИПК 68, 118, 170, 176-179, 184-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “------------------” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “---------------------------” МЧЖ фойдасига 22.064.516,13 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня, 546.317,42 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ----------------------