← Назад
Решение #644892 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессул кодекси | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2201/2891-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья Б.Баймуратов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Б.Ктайбеков
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 1 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “Ernazar Metal Story D” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари Т.Хожаметов, Т.Жаббарбергенов (2023 йил 1 мартдаги
ишончнома), “Guldirsin Qurilish” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Ғ.Сейитов, С.Дурдиев (2023 йил 11 январдаги ишончномалар) иштирокида
“Ernazar Metal Story D” масъулияти чекланган жамиятининг “Guldirsin
Qurilish” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Нукус
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори
ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори устидан берилган “Guldirsin
Qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ernazar Metal Story D” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Guldirsin Qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 67 775 700 сўм қарз
ва 30 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 67 775 700 сўм қарз ва 4 500 000 сўм пеня
ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 12 январдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
жавобгар
вакиллари
ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини
бекор қилишни сўрадилар.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
вакиллари
ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларнинг
асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаишсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов
ҳайъати,
даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 12 февраль куни маҳсулот
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартнома
шартларига
кўра,
даъвогар
жавобгарга
100 000 000 сўмлик қийматдаги темир маҳсулотини топшириши, жавобгар
эса металл маҳсулотини қабул қилиши ва унинг қийматини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар жавобгарга 67 775 700 сўмлик металл маҳсулотини
топширган бўлса-да, жавобгар даъвогардан 67 775 700 сўмлик металл
маҳсулотини қабул қилиб олиб, даъвогарга металл маҳсулотинининг
қийматини тўлаб бермаган.
Даъвогар жавобгарга 67 775 700 сўмлик металл маҳсулотини
топширганлиги даъвогарнинг 2019 йил 12 февралдаги ҳисобварақфактураси, жавобгарнинг вакилига берилган ишончнома билан ўз
тасдиғини топади.
Демак, даъвогар томонидан жавобгарга металл маҳсулоти
топширилган ҳамда жавобгар даъвогардан металл маҳсулотини қабул
қилгандан кейин даъвогарда жавобгардан маҳсулот қийматини талаб
қилиш қийматини талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлган.
Жавобгар металл маҳсулотини қабул қилиб унинг қийматини тўлаб
бермаганлиги боис, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун тўлов
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда ҳар бир
кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаган.
Даъвогар томонидан жавобгар 67 775 700 сўм тўловни
кечиктирганлиги учун 30 000 000 сўм пеня ҳисоблаган ва ушбу пеня
суммасини жавобгардан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Пленум қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасининг нормалари ва Пленум қарорида берилган
тушунтиришлардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди ундирилиши
сўралган 30 000 000 сўм пеня миқдорини 4 500 000 сўмгача камайтириш
тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Жавобгарнинг важларини инобатга олиб булмайди, чунки даъвогар
томонидан судга тақдим этилган далиллар, яъни ҳисобварақ-фактура,
ишончнома, таққослаш далолатномалардаги имзо ва мухрлар
қалбакилаштирилганлигини жавобгар исботлаб бермаган.
Демак, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириш, яъни жавобгардан даъвогар фойдасига 67 775 700 сўм
қарз, 4 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли
Республикаси
Иқтисодий
процессул
кодекси
302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар келтирилган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд
эмас.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан Олий суд
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори ўзгаришсиз,
“Guldirsin Qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Guldirsin Qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев