Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3730 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MOBILINE GOLD" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "UZ-KORAM KOMPANI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033880 Claim ID 3146700 PDF Hash 104ffbd8190596db... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 444-моддаси аролик кодекси 444 code_article
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 444-моддаси ФКнинг 444 law
нинг 31-моддаси нинг 31 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ФКнинг 417-моддаси ФКнинг 417 law
лмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекснинг 434-моддаси лмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекс 434 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2201/3730-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Каримов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Қ.Ходжаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “MOBILINE GOLD” МЧЖ вакиллари Б.Ходжаев (ишончномага асосан), адвокат Ф.Нурмуратов (ишончнома ва ордерга асосан) иштирокида “MOBILINE GOLD” МЧЖнинг “UZ-KORAM KOMPANI” МЧЖдан 108 000 000 сўм асосий қарз, 21 600 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги иш юзасидан Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 ноябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “MOBILINE GOLD” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “UZ-KORAM KOMPANI” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 30 май куни махсус ахборот порталида ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида 46805-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандида, буюртмачи (жавобгар) товар учун жами тўловни амалга ошириши ва товарни қабул қилиб олиши, ижрочи (даъвогар) 5 000 дона 108 000 000 сўмлик сайқаллаш маҳсулотлари (полировочные материалы)ни етказиб бериши, 2.1-бандида, буюртмачи шартнома суммасининг 100% миқдорида тўловни операторнинг ҲККПдаги ҳисоб рақамига 10 иш куни ичида ўтказиши, 2.2-бандида, ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 7 иш куни ичида товарни етказиб бериши белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан 2022 йил 28 июнда 5 000 дона 108 000 000 сўмлик сайқаллаш маҳсулотлари (полировочные материалы)ни жавобгарга етказиб бериш мақсадида олиб борилганида, жавобгар томонидан товарларни қабул қилиш рад этилган. 1 материалы)дан синов учун намуна олиниб, 2022 йил 30 июнь куни товарлар синовдан ўтмаганлиги ҳақида хулоса қилинган. Тарафлар ўртасида низо келиб чиққанлиги оқибатида, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаа қилиб, жавобгардан 108 000 000 сўм асосий қарз ва 21 600 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, “MOBILINE GOLD” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қисман қаноатлантириш, “MOBILINE GOLD” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “UZ-KORAM KOMPANI” масъулияти чекланган жамиятидан 108 000 000 сўм ўз муддатида олинмаган товарлар қиймати, 5 400 000 сўм жарима, тўланган 1 134 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) томонидан берилган кассация шикоятида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1 бандига асосан буюртмачи олдиндан шартнома суммасининг 100 % миқдорида тўловни операторнинг ҳисоб-клиринг палатасидаги ҳисобрақамига 10 иш куни ичида ўтказиши, шартноманинг 2.2 бандига асосан ижрочи тўлов амалга оширилганлиги ҳақида хабарнома келиб тушган кундан бошлаб 7 кун ичида 108 000 000 сўмлик сайқаллаш маҳсулотларини етказиб бериши лозим бўлганлиги, буюртмачи ҳисобланган жавобгар тўлов амалга оширилмаганлиги, бироқ ижрочи ҳисобланган даъвогар маҳсулотларни етказиб берганлиги, апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда 3015-сонли рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторнинг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида” Низомнинг 44-46-банлари ҳамда Фуқаролик кодексининг 444-моддасига кўра кўриб чиқмаганлиги, даъвогарга ҲККП томонидан жавобгарни тўловни амалга оширмаганлиги тасдиғи сифатида 2022 йил 16 июнь куни 4 500 000 сўм жарима суммасини ўтказиб беришига қарамасдан, товарни шартномада белгиланган муддатни ўтказиб юборган ҳолда олиб келганлиги, даъвогарнинг ушбу ҳаракати қонунчиликка зид бўлиб, жавобгарнинг етказиб берилган товарларни қабул қилишни рад қилишига асос бўлиши баён қилиниб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Даъвогар вакиллари жавобгар маҳсулотларни олишдан асоссиз равишда бош тортаётганлиги, жавобгар томонидан қабул қилиб олинмаган товарлар омборда сақланаётганлиги ва товар олиб кетишга тайёрлиги, бу ҳақида жавобгарга хат юборганлигини билдириб, шикоятни 2 инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Палата ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартнома юзасидан келиб чиққан. ФКнинг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 май куни махсус ахборот порталида ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида 46805-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартнома бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда 3015-рўйхат рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 44-46-бандларига кўра, агарда, корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган тақдирда, унинг закалати уч иш кунида, мазкур муддат тугаганидан сўнг, кейинчалик унга хизмат кўрсатувчи банк ҳисобига ўтказиш учун, ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади. ҲККП буюртмачидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди 3 ва пул маблағлари келиб тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади. Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ижрочи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи ижрочининг зиммасида бўлади. Мазкур Низомнинг 44-бандига асосан ҲККП томонидан жавобгарнинг 4 500 000 сўм закалат пул маблағлари жарима суммаси сифатида даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. ФКнинг 444-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи, товар етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни қабул қилишни рад этишга ҳақли. Товар етказиб берувчи билдириш хатини олгунча етказиб берилган товарларни сотиб олувчи қабул қилиши ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим. Шартноманинг 2.1-бандида, буюртмачи шартнома суммасининг 100% миқдорида тўловни операторнинг ҲККПдаги ҳисобрақамига 10 иш куни ичида ўтказиши, 2.2-бандида, ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 7 иш куни ичида товарни етказиб бериши белгилаб қўйилганлигини, жавобгар томонидан 100% тўлов амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан товарларни етказиб бериш муддати бузилмаганлиги, жавобгар товарларни олмаслиги тўғрисида даъвогарни хабардор этмаганлиги, жавобгар томонидан шартнома суммасининг 100% миқдорида тўловни операторнинг ҲККПдаги ҳисоб рақамига ўтказиб бермаганлиги товарларни олмаслиги тўғрисида даъвогарни хабардор этганлигини англатмаслиги тўғрисида апелляция инстанцияси суди тўғри хулоса қилган. Низомнинг 46-бандига кўра, ижрочи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи ижрочининг зиммасида бўлади. Бу тўлов амалга оширилмаган бўлсада, етказиб берилган товарларни қабул қилишни рад этишни билдирмайди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 31-моддасига кўра, товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз равишда рад этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса — 10 фоиз миқдорида жарима тўлайди. Товарлар танлаб олинмаган (олиш асоссиз рад этилган) ҳолларда, етказиб берувчи жарима ундиришдан ташқари, ушбу товарлар мавжудлигининг кафолатларини тақдим этган ҳолда, танлаб олинмаган (ўз 4 муддатида олинмаган) товарлар қиймати тўланишини талаб қилишга ҳақлидир. Шартноманинг 2.3-бандида, буюртмачи товарнинг сони тўлиқлигини, бутлигини, сифатини ва эълонда ёки офертада кўрсатилган бошқа талабларга мувофиқлиги ижрочининг иштирокида текшириб қабул қилиб олиши шартлиги белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар даъвогар иштирокисиз товарлар синовдан ўтмаганлиги ҳақида хулоса тузган ва хулосада товарнинг шартномада кўрсатилган тавсифига алоқадор бўлмаган бошқа талабларга жавоб бермаслиги асосида синовдан ўтмаганлигини кўрсатган. Шу сабабдан апелляция инстанцияси суди асосли равишда жавобгар томонидан тузилган хулосани далил сифатида қабул қилмаган. Даъвогарнинг 2022 йил 14 июлдаги 14-07/22-1-сонли кафолат хатида, шартнома бўйича етказиб берилиши лозим бўлган товарлар ҳозирда мавжудлиги маълум қилинган. Юқоридагиларга асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвогарнинг жавобгардан 108 000 000 сўм ўз муддатида олинмаган товарлар қиймати ҳамда товарларни олишни асоссиз равишда рад этганлик учун 5 400 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган деб баҳолаб даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Қонун 32-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Юқорида келтирилган асосларга кўра шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмайди. ФКнинг 417-моддасига асосан сотиб олувчи ўзига сотувчи томонидан топширилган товарни қабул қилиб олиши шарт, агар қонунчиликда ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тегишли товарни топшириш ва олишни таъминлаш учун ўзи томонидан зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Жавобгар ушбу қонун нормасига кўра даъвогар томонидан тақдим этилган товарни қабул қилиб олиши лозим бўлган. ФК 408-моддасининг биринчи қисмига асосан агар товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса, тегишли сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан товарлар қабул қилиб олинмаганлиги учун Қонуннинг 32-моддасига кўра 5 даъво талабининг 16 200 000 сўм жарима ундириш қисмини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати Палатанинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, ишни кассация инстанциясида кўриш учун тўланиши лозим бўлган 567 000 сўм давлат божи жавобгардан ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “UZ-KORAM KOMPANI” МЧЖдан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 567 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: О. Халмирзаев Б. Убайдуллаев 6