Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2301/8 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ANZUR NATURAL FOOD" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "Аббос Анвар ўғли" фермер хўжалиги
Source ID 1051820 Claim ID 3157396 PDF Hash c66182aedff532e8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO SHAHRISABZ INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 1 март 4-1807-2301/8-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Х.Хушвақтов (2023 йил 28 февралдаги 85–сонли ишончномага асосан) ва Я.Хақбердиев (2023 йил 28 февралдаги 83–сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонасининг манфаатида «Аббос Анвар ўғли» фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-18072301/8-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларнианиқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида «Аббос Анвар ўғли» фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10.088.999 сўм асосий қарз ва 42.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга берган кўрсатувида, даъвони қувватлаб, жавобгар шартномавий мажбуриятларини бажармаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, даъвогар вакилларининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 июнда 144-сонли «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисида фьючерс» шартномаси тузилган бўлиб, шартноманининг 1.1-бандига кўра жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан 6 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича 12 тонна (144-сонли шартнома) кунгабоқар маҳсулотини топшириш мажбуриятини, даъвогар ушбу шартномларнинг 2.4 бандига асосан жавобгарни ушбу шартномага белгиланган тартибда уруғлик, кўчат, минерал ўғит, азотли, фосфорли, калийли кимёвий озуқалар бир марталик культивация учун ёнилғи мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ҳамда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар томонидан 2022 йил 01 июлдаги №225/ЧТ-4-сонли ҳисоб-фактурага асосан жавобгарга 10.088.999 сўмлик маҳсулот етказиб берилган ҳамда жавобгар корхона вакили томонидан 33,36,37,38-сонли ишончномалар билан қабул қилиб олган. Жавобгар даъвогар томонидан қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида талабнома билан огоҳлантирилган бўлса-да, жавобгар томонидан тўлов олинган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 10.088.999 сўм асосий қарз ва даъво талабига қўшимча равишда унга ҳисобланган 42.000.000 сўм жарима ундириш талаби билан судга мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 237-моддасига асосан, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 4-бўлим, 4.2-бандида шартномада белгиланган миқдорда, сифатда ассортиментда улчов оғирлик ва турлар бўйича муддатларда маҳсулот топширилиши асоссиз бош тортилганлиги учун маҳсулот етиштирувчи ва харидорга шартноманинг 1.2 бандида кўрсатилган аванс шаклидаги материалларнинг 100 фоиз қийматини ва шартнома қийматидан ошмаган ҳолда 50 фоиз миқдорида жарима тўлаши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорнинг 10 бандига кўра, умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25 - 32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши қайд этилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизи миқдорида 42.000.000 сўм жарима талаб қилишга ҳақли бўлса-да, суд даъвонинг ушбу талабини муҳокама қилиб, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, жарима миқдорини камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисидаги тушунтиришга таянган ҳолда ундирилиши сўралаётган жарима суммасини камайтириб 4.200.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни жариманинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Аббос Анвар ўғли» фермер хўжалигидан даъвогар «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонаси фойдасига 10.088.999 сўм асосий қарз, 4.200.000 сўм жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ 1.041.779,98 сўм давлат божини Республика бюджети ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 8, 234, 236, 237, 326, 333-моддалари, ИПКнинг 113, 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларига асосланиб, суд- қарор қилди: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонаси манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Аббос Анвар ўғли» фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонаси фойдасига 10.088.999 сўм асосий қарз, 4.200.000 сўм жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1.041.779,98 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. А.Сафаров