← Назад
Решение #645225 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 273 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2201/2753-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи судья –
Р.Асқаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Д.Убайдуллаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
2023 йил 1 март
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
А.Абдурахмановнинг раислигида, судьялар У.Холиков ва Д.Убайдуллаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Азизовнинг котиблигида, АТБ
“Агробанк” вакили М.Тешабоев (2023 йил 24 февралдаги 03юр/02-46-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 5 январдаги ажримининг қонунийлигини “INVEST UMID
YUKSAK” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнларда – “палата” деб юритилади) палата
аъзоси АТБ “Агробанк” (бундан буён матнларда – “даъвогар” ёки “банк” деб
юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, “INVEST UMID YUKSAK”
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнларда – “жавобгар” деб
юритилади) муддати ўтган 7 529 000 сўм, 81 800 000 сўм муддати келмаган
кредит қарздорлиги, 9 397 000 сўм фоиз, 3 513 000 сўм пеня ундиришни,
ундирувни “YUKSAK ISHONCH INVEST” масъулияти чекланган жамиятига
(бундан буён матнларда – “қўшимча жавобгар” деб юритилади) тегишли
гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
банк фойдасига 7 529 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 81 800 000
сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 9 397 000 сўм кредит фоиз
қарздорлиги, 1 692 600 сўм пеня ундирилган. Ундирув қўшимча жавобгарга
тегишли Пахтаобод тумани, Маданият ҚФЙ, Намуна массиви ҳудудида
жойлашган, А-ифодали 16 хонали фойдаланиш майдони 279,43 кв.метр,
умумий қурилиш майдони 356,06 кв.метр, Б-ифодали 2 хонали фойдаланиш
майдони 39,36 кв.метр, умумий қурилиш майдони 48.6 к.метрли ёрдамчи
бинодан иборат бўлган Хаммом бино-иншоатларига қаратилган. Даъвони
қолган қисми қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
киритилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция судида ишни
кўрилишидан хабари бўлмаганлиги, суднинг чақирув хатлари жавобгарга
етиб келмаганлиги, ўзи касаллиги сабабли даволанишда бўлганлиги, кредит
қарздорлигини ўз муддатида тўлай олмаганлиги боис банк раҳбарияти билан
қўшимча келишув тузилганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъво талабларини рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгар судга
ариза тақдим этиб, аризада апелляция шикоятидан воз кечишини маълум
қилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар
апелляция шикоятидан воз кечганлигини билдириб, апелляция шикояти ҳал
этишни суднинг ҳукмига хавола қилди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгарнинг апелляция
шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, апелляция
шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим
топди.
Ҳолбуки, жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиши қонун
ҳужжатларига хилоф эмас, ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят
қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) 275-моддаси биринчи қисмига
биноан, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд
ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 273-моддаси биринчи қисми 4-бандида апелляция шикояти
иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан
шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатиши белгиланган.
Судлов ҳайъати, жавобгар апелляция шикоятидан воз кечганлигини
инобатга олиб, жавобгар томонидан тўланган 1 022 370 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати ИПКнинг 195, 273, 275-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“INVEST UMID YUKSAK” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин.
“INVEST UMID YUKSAK” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикояти юзасидан апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилсин.
“INVEST UMID YUKSAK” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 1 022 370 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
(прокурор протест) келтириш мумкин.
Раислик қилувчи
/зо/
А.Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
/имзо/
У.Холиков
Д. Убайдуллаев