Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/535 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" АЖ Ответчик / Подсудимый KARAVAN TRADE-BIZNES МЧЖ
Source ID 1033610 Claim ID 3111275 PDF Hash 69dfb0f969caf44d... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2201/535-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – С.Қодиров Апелляция инстанциясида ажрим қабул қилган судья – Ж.Хамидов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Туробов (ишочнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Асакабанк” АЖ манфаатида, жавобгар “Karavan trade biznes” масъулияти чекланган жамиятидан 450 461 328 сўм муддатли асосий қарз, 5 435 828,48 сўм муддатли фоиз қарзи, 30 713 274 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 371 474,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 4 606 991,10 сўм жарима жами 515 588 895,89 сўм ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Асакабанк” АЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки Банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Karavan trade biznes” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 450 461 328 сўм муддатли асосий қарз, 5 435 828,48 сўм муддатли фоиз қарзи, 30 713 274 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 371 474,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 4 606 991,10 сўм жарима жами 515 588 895,89 сўм ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 450 461 328 сўм муддатли асосий қарз, 5 435 828,48 сўм муддатли фоиз қарзи, 30 713 274 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 371 474,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 4 606 991,1 сўм жарима жами 515 588 895,89 сўм ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ажримни бекор қилиш, муддатни тиклаб шикоятни иш юритувига қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция шикоятини киритиб қисман давлат божи тўлаганлиги, муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома киритилганлиги, суд эса илтимосномани инобатга олмаганлиги, ҳисоб рақамида пули мавжуд бўлмаганлиги сабабли муддатни ўтказиб юборганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар раҳбарлари кредит қарздорлиги бўйича судга берилганлигини билганлигини, унинг электрон почта манзилига ҳам ажрим нусхаси юборилганлигини, кредит шартномасида кўрсатилган манзилига ҳам суд ажрими юборилганлигини, апелляция шикояти муддатини ўтказиб юборишига ўзи сабаб бўлганлигини, апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилиш тўғрисидаги ажрим қонуний эканлигини билдириб, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 450 461 328 сўм муддатли асосий қарз, 5 435 828,48 сўм муддатли фоиз қарзи, 30 713 274 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 371 474,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 4 606 991,1 сўм жарима жами 515 588 895,89 сўм ундирилиб, ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида чиқарган ажрими жавобгарнинг даъвогарга маълум бўлган охирги манзилига яъни Термиз шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 27 “а”-уйга юборилган. Бундан ташқари, registr.stat.uz расмий саҳифасида кўсатилган sunnat1991@mail.ru электрон манзили орқали суднинг ажими юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан апелляция шикоятини беришда икки ойлик муддат ўтказиб берилганлигини асос қилиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани рад қилиб, апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорининг 1-бандида иқтисодий судларнинг эътибори ишларни кўришда процессуал муддатларга қатъий риоя этиш иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўмаклашишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланишига қаратилиши, судлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан инсофли равишда фойдаланмасдан ва процессуал мажбуриятларини бажармасдан, суд муҳокамасининг асоссиз равишда узайтирилишига қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиш чораларини кўриши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорининг 2-бандида барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозимлиги, 4-бандида эса судлар процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишини инобатга олишлари лозимлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати жавобгар томонидан келтирилган важлари билан келишмайди. Сабаби икки ойлик муддат қатъий бўлиб, ушбу муддат ўтгандан сўнг апелляция шикояти берилганда ҳар қандай вазиятда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш имконияти мавжуд эмас. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддасига асосан жавобгар томонидан шикоят беришда ихтиёрий тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Жавобгар “Karavan trade biznes” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров