← Назад
Решение #645250 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
IQTISODIY SUDI
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 1 март
4-1807-2301/11-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари Х.Хушвақтов (2023 йил 28 февралдаги 85–сонли ишончномага
асосан) ва Я.Хақбердиев (2023 йил 28 февралдаги 83–сонли ишончномага
асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «ANZUR NATURAL
FOOD» хусусий корхонасининг манфаатида Чироқчи туман Ирригация
бўлимига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-18072301/11-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларнианиқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий
корхонаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Чироқчи туман Ирригация бўлими(бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 21.988.862 сўм асосий қарз ва 180.000.000
сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга берган
кўрсатувида, даъвони қувватлаб, жавобгар шартномавий мажбуриятларини
бажармаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд, даъвогар вакилларининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 17 июлда 418-сонли «Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб
олиш тўғрисида фьючерс» шартномаси тузилган бўлиб, шартноманининг 1.1бандига кўра жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан 30 гектар ер
майдонидан давлат стандарти бўйича 45 тонна (418-сонли шартнома)
кунгабоқар маҳсулотини топшириш мажбуриятини, даъвогар ушбу
шартномларнинг 2.4 бандига асосан жавобгарни ушбу шартномага
белгиланган тартибда уруғлик, кўчат, минерал ўғит, азотли, фосфорли,
калийли кимёвий озуқалар бир марталик культивация учун ёнилғи мойлаш
маҳсулотлари билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ҳамда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар томонидан 2022 йил 28 июлдаги
№225/ЧТ-45-сонли ҳисоб-фактурага асосан 21.988.862 сўмлик маҳсулот
етказиб берилган ҳамда жавобгар корхона вакили томонидан ишончнома
билан қабул қилиб олган.
Жавобгар даъвогар томонидан қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида
талабнома билан огоҳлантирилган бўлса-да, жавобгар томонидан тўлов
олинган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 21.988.862 сўм асосий қарз ва даъво
талабига қўшимча равишда унга ҳисобланган 180.000.000 сўм жарима
ундириш талаби билан судга мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 237-моддасига асосан, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 4-бўлим, 4.2-бандида шартномада белгиланган
миқдорда, сифатда ассортиментда улчов оғирлик ва турлар бўйича
муддатларда маҳсулот топширилиши асоссиз бош тортилганлиги учун
маҳсулот етиштирувчи ва харидорга шартноманинг 1.2 бандида кўрсатилган
аванс шаклидаги материалларнинг 100 фоиз қийматини ва шартнома
қийматидан ошмаган ҳолда 10 фоиз миқдорида жарима тўлаши келишилган.
Бироқ даъвогар томонидан шартнома бўйича жарима ҳисоблашда
хатоликка йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикасининг
«Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли қарорнинг 10 бандига кўра, умумий қоидага кўра, қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25 - 32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилиши қайд этилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан кечиктирилган тўлов суммасининг
10 фоизи миқдорида жарима талаб қилишга ҳақли бўлса-да, суд даъвонинг
ушбу талабини муҳокама қилиб, қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
жарима миқдорини камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги тўғрисидаги тушунтиришга таянган ҳолда ундирилиши сўралаётган
жарима суммасини камайтириб 3.600.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни
жариманинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг 6қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, 7-бандида, давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар
Чироқчи туман Ирригация бўлимидан даъвогар «ANZUR NATURAL FOOD»
хусусий корхонаси фойдасига 21.988.862 сўм асосий қарз, 3.600.000 сўм
жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати ундиришни,
Республика бюджети ҳисобига ишни кўриш билан боғлиқ 1.159.774 сўм давлат
божини жавобгар ҳисобидан ҳамда даъвогар «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий
корхонасидан 2.880.000 сўм (даъвонинг рад этилган жарима қисмидан)
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 8, 234, 236, 237, 326, 333-моддалари,
ИПКнинг 113, 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларига асосланиб, суд-
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонаси
манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Чироқчи туман Ирригация бўлими ҳисобидан:
- даъвогар «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонаси фойдасига
21.988.862 сўм асосий қарз, 3.600.000 сўм жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ:
- жавобгар Чироқчи туман Ирригация бўлими ҳисобидан 1.159.774 сўм
давлат божи;
- даъвогар «ANZUR NATURAL FOOD» хусусий корхонаси ҳисобидан
2.880.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Сафаров