← Назад
Решение #645423 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 1 март
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида,
судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар *****га
нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи ишончли
вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан
биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
***** (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ***** (кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10
кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ишончли вакили, ариздаги
важларни такрорлаб, солиқ тўловчи томонидан 2022 йил декабрь учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича ҳисоботини ўз вақтида топширилмаганлигини, бир неча
бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари
юборилган
бўлсада,
белгиланган
муддатларда
ҳисоботлар
топширилмаганлигини 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо ҳисоботлар
топширилмаганлигини, бугунги кун ҳолатига жавобгар томонидан ҳисоботлар
тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги юзасидан 2023 йил
1 мартдаги 23-26075-сонли маълумотномасини тақдим этиб, аризани
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади хамда ариза
юзасидан фикр ва мулохазаларини билдирмади.
Суд хужжати “гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини
тасдиқловчи маълумотга асосан суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва
ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар
базаси орқали жавобгарга етказилганлиги аниқланди.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)
128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
(вакили) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, ***** томонидан 2022 йил декабрь учун
қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ
органига тақдим этмаган.
*****нинг қарорига асосан жавобгар *****нинг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган 2022 йил декабрь учун
қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 111-моддаси биринчи
қисми-да, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, учинчи қисми тўртинчи бандида эса юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар
тўғриси-да”ги
ПФ-4609-сон
Фармони
8-бандида
2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банклари-даги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Аризачи томонидан хабарномалар электрон шаклда *****га юборилган
бўлсада, юборилган огохлантириш хатлари оқибқатсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини
бажарилмаганлиги ҳолати аризачи томонидан жавобгарга юборилган
хабарнома, билдиришнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Аризачи томонидан 2023 йил 1 мартдаги 23-26075-сонли
маълумотномасига асосан жавобгар ***** томонидан судга ариза
киритилгандан
сўнг
2022 йил декабрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботни тақдим
этилиб, камчилик бартараф этилганлиги маълум қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан камчилик
бартараф этилганлигини инобатга олиб аризани қаноатлантиришни рад
қилишни, ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 217, 222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи *****нинг жавобгар *****га нисбатан банкдаги ҳисобварақалар
бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантириш рад
қилинсин.
Давлат божи ва почта харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
*****