← Назад
Решение #645438 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2301/257-сонли иш
2023 йил 01 март
4-1107-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “AGROBANK”
манфаатида жавобгар “FAXRIY CHORVA ZAMIN” МЧЖ ва
қўшимча жавобгар “MEGAFORMULA” МЧЖга нисбатан
жавобгар ҳисобидан жами 1 446 140 000 сўм кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва
ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Авлаев
(19.12.2022 йилдаги 03/05-176-14-сонли ишончнома асосида),
(жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АТБ “AGROBANK” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “FAXRIY CHORVA
ZAMIN” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “MEGAFORMULA”
МЧЖга
нисбатан
жавобгар
ҳисобидан
46 140 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик ва
1 400 000 000 сўм муддатли асосий кредит қарздорлик жами
1 446 140 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаровдаги
мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредит
фоизи тўловлари муддати бир неча марта бузилганлигини,
суд мажлиси куни ҳолатида жавобгар томонидан кредит
фоизидан
бўлган
қарздорлик
сўндирилмаганлигини
таъкидлаб, жавобгарнинг муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 46 666 666,66 сўмни, муддати келмаган асосий
кредит қарздорлиги 1 353 333 333,34 сўмни, муддати ўтган
фоиз қарзи 59 463 000 сўмни ташкил этишини билдириб,
суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи
кўрсатилган
манзилда
йўқлиги
сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган
бўлса
иқтисодий
суд
ишларини
юритиш
иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарларга
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада
кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим
жавобгарларга
хизмат
кўрсатувчи
алоқа
бўлимининг
маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит)
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у
кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфи (Қарз) нинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида
ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган
ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у
қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва “FAXRIY CHORVA
ZAMIN” МЧЖ ўртасида 14.07.2022 йилда 2894-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 36 ой муддатга,
йиллик 10 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 1 400 000 000
сўм кредит маблағи ажратиши, жавобгар эса олинган
кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда
қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 28.07.2022 йилдаги
ипотека
шартномасига
асосан
қўшимча
жавобгар
“MEGAFORMULA” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилояти
Оҳангарон тумани Нуробод МФЙ 149-уйда жойлашган
нотурар жой биноси гаровга қўйилган.
Кредит шартноманинг 6.7-бандига асосан қарздор
томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган
тақдирда банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ва ундирувни кредит таъминотига қаратишга
ҳақлилиги белгиланган.
Банк
томонидан
ўз
мажбуриятлари
бажарилиб,
жавобгарга
1 400 000 000 кредит суммаси
ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш
графигига риоя қилинмасдан, натижада 2023 йил 10 январь
куни ҳолатига муддати ўтган кредитга ҳисобланган фоиз
қарздорлиги 46 140 000 сўмни, муддатли кредит қарздорлиги
1 400 000 000 сўмни жами кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган қарздорлиги 1 446 140 000 сўмни ташкил
этиши аниқланди.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг жавобгардан жами
1 446 140 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, талаб
қаноатлантирилиши, жавобгар “FAXRIY CHORVA ZAMIN”
МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 1 446 140 000 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик
ундирилиши лозим.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит
қарздорликни
ундирувини
гаровдаги
мол-мулкларга
қаратишни сўраган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти
сифатида 28.07.2022 йилдаги ипотека шартномасига асосан
қўшимча жавобгар “MEGAFORMULA” МЧЖга тегишли
бўлган Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Нуробод МФЙ
149-уйда жойлашган нотурар жой биноси гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит
шартнома
мажбуриятларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисида”ги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандига
мувофиқ, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида
қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган жойи кўрсатилиши лозим.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабларини қаноатлантиришни, жавобгар “FAXRIY CHORVA
ZAMIN” МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига жами
1 446 140 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаровдаги
мол-мулкка қаратишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 223, 292, 735, 736,
744-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-180,
186,192-моддаларини қўллаб, суд
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “FAXRIY CHORVA ZAMIN” МЧЖдан:
- АТБ “AGROBANK” ҳисобига жами 1 446 140 000 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик
ва 30 000 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 28 922 800 сўм давлат божи
ундирилсин.
Кредит қарздорликни ундируви 28.07.2022 йилдаги
ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган қўшимча
жавобгар “MEGAFORMULA” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент
вилояти
Оҳангарон
тумани
Нуробод
МФЙ
149-уйда
жойлашган нотурар жой биносига қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат
ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев