← Назад
Решение #645449 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мухторов МЖтК | 2412 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 2412 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 2412 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2201/500-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья К.Тўхтаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья У.Эшқобилов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва
Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа
режимида
суд
мажлисини
ўтказишга
кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими С.Боймирзаев, “АвтоЛидер 707” МЧЖ вакиллари Ж.Шарипов (раҳбар), адвокат Ж.Хамидов
(2023 йил 11 февралдаги 1-5-сонли ишончнома ва 3-сонли ордер)
иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ
манфаатида жавобгар “Авто-Лидер 707” МЧЖдан 16 634 343 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Самарқанд вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги
қарори устидан “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ томонидан берилган
кассация
шикояти
асосида
ишни
Олий
суднинг
биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси “Самарқанд сув
таъминоти” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида “Авто-Лидер 707” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарорининг 2-илова “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари (бундан буён матнда
Қоидалар деб юритилади)нинг ижроси юзасидан 2021 йил 14 июлда
тузилган 00010404-сонли, 2021 йил 26 июлдаги 00010263-сонли
далолатнома-кўрсатмага асосан жавобгар сув таъминоти тизимига Д-20
мм полиэтилен қувур орқали уланганлиги, сувни ҳисобга олиш
1
аниқланганлиги, жавобгар томонидан Қоидаларнинг 71, 124-банди
талаблари бузилганлиги учун жавобгарга нисбатан қайта ҳисоб-китоб
натижасида 17 134 313 сўм тўлов ҳисобланганлиги, ушбу даврда
истеъмолчи томонидан тўланган 500 000 сўм тўлов чегирилганда
қарздорлик 16 634 343 сўмни ташкил этиши баён этилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 16 634 343 сўм қарздорликни ундириш сўралган.
Суднинг 2022 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 634 343 сўм
қарздорлик, 21 600 сўм почта харажати ундирилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси
суди томонидан моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилганлиги,
апелляция судлов ҳайъати даъвони рад этиш асоси сифатида жиноят
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 17 ноябрдаги
қарорига асосан даъвогар ходими А.Мухторов МЖтКнинг 2412-моддасида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб
топилганлигига, жавобгар қоидабузарлик тўғрисида 2021 йил 16 июлда
ягона интерактив давлат хизматлари кўрсатиш порталига мурожаат
қилганлигига ва сув ўлчагич асбоби навбатдан ташқари давлат қиёслаш
кўриги хулосасига кўра яроқли деб топилганлигига асосланганлиги ҳамда
қайта ҳисоб-китоб қилишни асоссиз деб топганлиги, бироқ жиноят
ишлари бўйича судининг қарорида даъвогар вакили А.Мухторовнинг
хатти-ҳаракатларига баҳо берилган бўлиб, сувни ҳисобга олиш асбобидаги
назорат тамғаси А.Мухторов томонидан узилганлигига ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги ва суднинг қарорида жавобгар томонидан қоидабузарлик
ҳолати мавжудлиги инкор этилмаганлиги, аксинча қоидабузилиши
А.Мухторов томонидан 2021 йил 14 июлда аниқлангандан кейингина
жавобгар 2021 йил 16 июлда ЯИДХПга ариза билан мурожаат этганлиги,
яъни назорат тамғаси узилиш ҳолати жавобгар томонидан
аниқланмаганлиги ва ариза беришга туртки сифатида 2021 йил
14 июлдаги далолатнома бўлганлиги, қоидаларда истеъмолчи томонидан
назорат тамғаси узилганлиги ҳақида ИСКХ ташкилотини қисқа муддатда
ариза билан хабардор қилганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиш
мумкин эмаслиги қайд этилмаганлиги, Қоидаларнинг талабига асосан
қоидабузилиш ким томонидан аниқланишидан қатъий назар, қайта ҳисобкитоб қилиниши белгиланганлиги, жавобгарнинг 2021 йил 16 июлдаги
аризасига асосан 2021 йил 26 июлда расмийлаштирилган 00010263-сонли
далолатнома билан назорат тамғаси узилиш ҳолати ўз тасдиғини
топганлиги ва ушбу далолатнома худди биринчиси каби жавобгар вакили
2
томонидан эътироз билдирилмасдан имзоланганлиги баён қилиниб,
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Жавобгар вакиллари шикоятни қаноатлантирмасдан, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Палата ва даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палата ва даъвогар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йил 14 июлда даъвогар ходими
А.Мухторов томонидан жавобгарда ўрганиш ўтказилган. Ўтказилган
ўрганиш натижасида жавобгарда ЛК-20 русумли сувни ҳисобга олиш
асбоби ўрнатилганлиги, шаҳар сув тармоғига Д-20 мм.ли полиэтилен
қувур орқали уланганлиги, сувни ҳисобга олиш асбобига ўрнатилган
назорат тамғаси сақланмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда 00010404-сонли
далолатнома-кўрсатма расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан 2021 йил 16 июлда ягона интерактив давлат
хизматлари кўрсатиш портали орқали сув таъминоти корхонасига хат
билан мурожаат (мурожаат рақами 33917777) қилиниб, сувни ҳисобга
олиш асбобини ечиш сўралган.
Ушбу мурожаатга асосан 2021 йил 26 июлда даъвогар ходими
М.Бакиров ва жавобгар раҳбари А.Раджабов иштирокида 00010263-сонли
далолатнома-кўрсатма тузилиб, унда жавобгар ва даъвогар ўртасида
шартнома тузилганлиги, шаҳар сув тармоғига Д-20 мм полиэтилен қувур
орқали уланганлиги, истеъмолчи оқова хизматидан фойдаланиб
келаётганлиги, ЛК-20 русумли, завод рақами 0242439 бўлган сувни
ҳисобга олиш асбоби ўрнатилганлиги, сувни ҳисобга олиш асбобининг
кўрсаткичи 00487 м3 эканлиги, сувни ҳисобга олиш асбобига ўрнатилган
назорат тамғасининг сими узилганлиги аниқланган ва истеъмолчига
сувни ҳисобга олиш асбобини навбатдан ташқари давлат қиёслаш
кўригидан ўтказишга рухсат берилган.
Даъвогар Қоидаларнинг 71, 124-бандларига асосан жавобгарга
нисбатан қайта ҳисоб-китоб натижасида Д-20 мм қувур учун қувур кесими
3
бўйича уч ойлик давр учун (Д-20 = 25,35637 м3 х 92 кун х 7345 сўм =
17 134 313 сўм) 17 134 313 сўм тўлов ҳисоблаб, ушбу даврда тўланган
500 000 сўм тўлов чегирилган ҳолда, жавобгарга 16 634 343 сўм
қарздорликни тўлаб бериши тўғрисида 2021 йил 20 октябрдаги
01/14-5106/48-сонли талабнома юборган. Бироқ, жавобгар томонидан
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан 16 634 343 сўм ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ, 2021 йил 14 июль куни жавобгарда сув таъминоти корхонаси
ходими А.Мухторов ноқонуний текшириш ўтказилганлиги учун
ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 17 ноябрдаги қарори ва
Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил
17 декабрдаги қарорига асосан корхона ходими А.Мухторов Ўзбекистон
Республикаси
МЖтКнинг
2412-моддасида
назарда
тутилган
ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2412-моддасида тадбиркорлик
субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик
фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди
шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф
равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш мансабдор
шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Қоидаларнинг 73-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш
асбобидаги назорат тамғасига шикаст етгани, узилгани ёки бутун
эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида ИСКХ
ташкилотини бу ҳақда огоҳлантириши лозим.
Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги
камчилик ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул
қилинади ва асбоб режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилади.
Жавобгар томонидан сувни ҳисобга олиш асбобини навбатдан
ташқари давлат қиёслаш кўригидан ўтказилганда, сувни ҳисобга олиш
асбоби яроқли деб топилган ва бу ҳақда “Ўзбекистон миллий метрология
институти” ДК Самарқанд филиали томонидан 2021 йил 30 июль куни
хулоса берилган.
Шикоятда даъвогар томонидан келтирилган жиноят ишлари бўйича
судининг қарорида даъвогар вакили А.Мухторовнинг хатти-ҳаракатларига
баҳо берилган бўлиб, сувни ҳисобга олиш асбобидаги назорат тамғаси
А.Мухторов томонидан узилганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ва
суднинг қарорида жавобгарга қоидабузарлик ҳолати мавжудлиги инкор
этилмаганлиги, аксинча қоидабузилиши А.Мухторов томонидан 2021 йил
14 июлда аниқлангандан кейингина жавобгар 2021 йил 16 июлда
ЯИДХПга ариза билан мурожаат этганлиги, яъни назорат тамғаси узилиш
ҳолати жавобгар томонидан аниқланмаганлиги ва ариза беришга туртки
сифатида 2021 йил 14 июлдаги далолатнома бўлганлиги, қоидаларда
4
назорат
тамғаси
узилганлиги
ҳақида
ИСКХ ташкилотини қисқа муддатда ариза билан хабардор қилганлиги
сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкин эмаслиги қайд этилмаганлиги,
Қоидаларнинг талабига асосан қоидабузилиш ким томонидан
аниқланишидан
қатъий
назар,
қайта
ҳисоб-китоб
қилиниши
белгиланганлиги, жавобгарнинг 2021 йил 16 июлдаги аризасига асосан
2021 йил 26 июлда расмийлаштирилган 00010263-сонли далолатнома
билан назорат тамғаси узилиш ҳолати ўз тасдиғини топганлиги ҳақидаги
важларга судлов ҳайъати қўшилмайди. Чунки жиноят ишлари бўйича
суднинг қарорида даъвогар вакили томонидан ўтказилган текшириш
ноқонуний ўтказилганлиги ўз исботини топган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл
қўйилмайди.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан назорат тамғаси узилганлиги
ҳақидаги судга тақдим этилган далил қонунни бузган ҳолда олинганлиги
сабабли ушбу далилдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Жавобгар томонидан сувни ҳисобга олиш асбобига ўрнатилган
назорат тамғасининг сими узилганлиги маълум бўлган қисқа муддат
ичида сувни ҳисобга олиш асбобини ечиш бўйича мурожаат қилганлиги ва
уни навбатдан ташқари давлат қиёслаш кўригидан ўтказилганда, яроқли
деб топилган сабабли, жавобгарга нисбатан Қоидалар 87-бандининг «б»
кичик банди бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинган сумма асоссиз
ҳисобланиши ҳақида апелляция инстанцияси суди тўғри тўхтамга келган.
Юқоридагиларга асосланиб, апелляция инстанцияси суди моддий ва
процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни
рад қилиш ҳақида асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
5
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан
қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади ва даъвогар томонидан кассация шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади. Шунингдек, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ харажатлар даъвогардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖнинг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
Т. Аннаева
Б. Убайдуллаев
6