Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2201/509 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Top Paper масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034640 Claim ID 3126495 PDF Hash 390ced68e5ed6d15... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2201/509-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – К.Тухтаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мамадияров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Top Paper” масъулияти чекланган жамиятидан 22 731 985 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси бўича юритилган иш юзасидан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги қарори устидан даъвогар “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Top Paper” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан қоидабузилиш натижасида ҳисобланган сув сарфи ва оқова миқдори учун 22 731 985 сўм ундиришни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 472 831 сўм ундирилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлган даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш тўғрисида ижара шартномаси тузилганлигини, ижара оъбекти 2021 йил 1 январда топпширилганлигини, ижара объекти жойлашган бино илгари марказий сув таъминотига уланмаганлиги сабабли 2020 йил 28 декабрда марказий сув таъминотига уланиш бўйича техник шарт берилганлигини, бироқ, жавобгар томонидан техник шарт талаблари бажарилмаганлигини натижасида объект қайси санада сув таъминотига уланганлигини тастиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, шу сабабли далолатнома бўйича қайта ҳисоб-китоб 2021 йил 1 январь санасидан ҳисобланиши лозимлигини баён қилиб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг қарорини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар суд мажлисида вакиллар иштирокини таъминламадилар. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, кассация шикояти ва иш ҳужжатлари асосида кўришни лозим топди Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар ўртасида бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш тўғрисида тузилган шартнома 2020 йил 24 мартда 755-реестр билан рўйхатдан ўтказилган. Мазкур шартномага асосан Самарқанд шаҳри, Чашмаи Хизр кўчаси, 137-уйда жойлашган бинонинг 280 кв.мдан иборат қисми ижарага берилган. Жавобгар раҳбари томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан жамиятга сув таъминоти корхонаси 2020 йил 28 декабрда Самарқанд шаҳри, Чашмаи Хизр кўчаси, 137-уй манзили бўйича шаҳар ичимлик сув таъминоти тизимига уланиш учун техник шарт берилган. Ижара объекти 2021 йил 1 январда ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига далолатнома асосида топширилган. Унда бино ижарага олувчига топширилаётган вақтда сув таъминоти ва оқова тармоғига уланмаганлиги қайд этилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20 майда истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Жавобгар томонидан 2021 йил 9 августда давлат хизматлари кўрсатиш ягона интерактив портали орқали сув оқова корхонасига хат билан мурожаат қилиниб, Самарқанд шаҳри, Чашмаи Хизр кўчаси, 137-уйда жойлашган бинода ўрнатилган сув ўлчагич асбобига тамғалаш сўралган. Жавобгарнинг хатига асосан даъвогар ходими Ш.Урунов томонидан сув ўлчагич асбоби қабул қилинган. Сув ўлчагич асбоби қабул қилинганлиги тўғрисида 2021 йил 12 августда 00011642-сонли далолатнома-кўрсатма тузилган. Мазкур далолатнома-кўрсатмада истеъмолчи ўз вақтида сув ўлчагич асбобини рўйхатдан ўтказмаганлиги кўрсатилган. Даъвогар даъво аризасида “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) Қоидаларнинг 49, 87, 94-бандларига мувофиқ жавобгарга нисбатан қайта ҳисоб-китоб натижасида Д-20 мм қувур учун қувур кесими бўйича бино ижарага олинган санадан қоидабузарлик аниқланган санагача, яъни 2021 йил 1 январдан 2021 йил 9 августгача бўлган давр учун (Д-20=25,35637м3 х 220 кун х 4075 сўм = 22 731 985) 22 731 985 сўм тўлов ҳисобланган бўлиб, даъвогар томонидан ҳисобланган 22 731 985 сўм қарздорликни тўлаб бериши тўғрисида жавобгарга 2022 йил 31 январда 01/14-291/173-сонли талабнома юборилган. Талабноманинг ижроси таъминланмаган, жавобгар томонидан 22 731 985 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Шунинг учун даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 731 985 сўм қарздорликни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 478-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Шу сабабли, тарафлар ўртасидаги муносабатга ФКнинг 6-параграфи (энергия таъминоти) қоидалари қўлланилади. Мазкур Қоидаларнинг 94-бандида ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларига қонуний баҳо бериб, Қоидаларнинг 49, 87, 94-бандларига мувофиқ жавобгарга нисбатан қайта ҳисоб-китоб натижасида Д-20 мм қувур учун қувур кесими бўйича бино ижарага олинган санадан эмас, истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган санадан қоидабузарлик аниқланган санагача, яъни 2021 йил 20 майдан 2021 йил 9 августгача бўлган давр учун (Д-20=25,35637м3 х 82 кун х 4075 сўм = 8 472 831) 8 472 831 сўм ундириш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. Чунки, техник шарт 2020 йил 28 декабрда берилган бўлиб, унда 14-банддан иборат шартларга риоя этилиши талаб этилган. Орадан уч кун ўтиб, қайта ҳисоб китобни 2021 йил 1 январдан амалга ошириш ҳақиқий ҳолатга тўғри келмайди. Ушбу уч кун ҳам байрам ва байрам арафаси кунлари ҳисобланади, 14 та талабдан иборат техник шартни бажаришни имкони бўлмаган. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб апелляция инстанцияси суди ҳам ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб асосли хулосага келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар томонидан жавобгар 2021 йил 1 январдан 2021 йил 9 августгача бўлган даврда сувдан ноқонуний тарзда фойдаланиб келганлигини ҳужжатлар асосида исботлаб бермади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги қарори ҳамда Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик этувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров