Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/26 Дата решения 03.06.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 385737 Claim ID 2785561 PDF Hash ddb0e50eaa2f0f0a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
у айбли деб топилган ЖК 2511-моддасининг 3-қисми у айбли деб топилган ЖК 2511 3 law
билан санкция доирасида ЖКнинг 62-моддаси билан санкция доирасида ЖК 62 law
исмида ЖКнинг 62-моддаси исмида ЖК 62 law
исмидаги ЖКнинг 62-моддаси исмидаги ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья Ф.Халилов Биринчи инстанция судининг судьяси С.Мамадиев АЖРИМИ 2025 йил июнь ойининг 3 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Ф.Халилов, ҳайъат судьялари: О.Мухаммадиев ва Ш.Шерматовдан иборат таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи А.Исмаилов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокатлар Ш.Қурбонова ва Х.Саидовларнинг иштирокида, А.Исмаилов ва бошқаларга оид 1-1006-2502/26-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчи А.Исмаиловнинг адвокатлари Ш.Қурбонова ва Х.Саидовлар томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 17 мартдаги ҳукмига кўра: 1999 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати уйғур, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, ишламаган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Спутник-15 мавзеси, 8-уй, 4-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 17 мартдан буён қамоқда сақланаётган Исмаилов Ахмаджон Сайдахмет ўғли (Ismailov Axmadjon Saydaxmet о’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 62-моддаси тартибида 6 йил 11 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Ашёвий далил - 356 дона Прегабалин ва 50 дона Тропикамид дори воситалари ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилиниши белгиланган. Мазкур ҳукм билан З.Юлдашева ҳам судланган бўлиб, ишнинг 1 унга оид қисмига шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи З.Юлдашева ва А.Исмаилов кўп миқдордаги таркибида кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида, жиноят ишининг қисми ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2023 йил ноябрь ойи охирларида интернет ижтимоий тармоғининг “телеграм” мессенджеридаги “Blue Pills” номли каналда дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан танишиб, ундан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларини сотиб олиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш мақсадида ўзининг ёнида ташиб, сақлаб келишган. 2023 йил 29 ноябрь куни тахминан соат 14:10 да Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари Чилонзор тумани 5-мавзеда хизмат олиб бораётган вақтида 27-уйнинг олдида 01 Х 340 WA давлат рақамли, “Матиз” русумли автотранспорт воситаси ичида ўтирган ҳамда ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли мазкур автомашина, унинг ҳайдовчиси А.Исмоилов, К.Рахматова ва мазкур автомашинанинг орқа ўриндиғида ўтирган З.Юлдашеванинг ёнлари ҳамда автомашина икки нафар холис иштирокида кўздан кечирилганда автомашина орқа йўловчи ўриндиғидан қора рангли полиэтилен пакет ичида жами 373 дона оқ-кўк рангли капсула шаклидаги ва 45 дона елим идишдаги рангсиз суюқлик кўринишидаги дори воситалари, шунингдек, З.Юлдашевага тегишли қўл сумкаси ичидан 30 дона оқ-кўк рангли ва 2 дона оқ-қизил рангли капсула шаклидаги ҳамда 6 дона елим идишдаги рангсиз суюқлик кўринишидаги дори воситалари, бундан ташқари, автомашина торпеда қисми радио магнетолиаи остидан 1 дона елим идишдаги рангсиз суюқлик кўринишидаги дори воситаси, шунингдек икки дона изолента ва кўп миқдорда фойдаланилмаган полиэтилен пакетчалар аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 3066-сонли эксперт хулосасига кўра, З.Юлдашевага тегишли қўл сумкасидан олинган 6 дона елим флаконларнинг ҳар биридаги ҳажми 12 мл.дан бўлган рангсиз суюқликларнинг таркибида тропикамид моддаси мавжудлиги; З.Юлдашевага тегишли қўл сумкасидан олинган 32 дона капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 3067-сонли эксперт хулосасига кўра, давлат рақами 01 Х 340 WA бўлган “Матиз” русумли автомашинасидан олинган 373 дона 2 Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 3068-сонли эксперт хулосасига кўра, давлат рақами 01 Х 340 WA бўлган “Матиз” русумли автомашинасидан олинган 45 дона елим флаконларнинг ҳар биридаги ҳажми 12 мл.дан бўлган рангсиз суюқликларнинг таркибида тропикамид моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси ССВ “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДУКнинг 2023 йил 28 декабрдаги 25|18-5545сонли хулосасига кўра, 405 та оқ-кўк рангли капсула таркибидаги “прегабалин” моддасининг соф оғирлиги 171882 мг (171.882 г)ни, 51 та оқ пластмасса флакондаги эритмани таркибида “тропикамид” моддаси соф оғирлиги 3014.1 мг (3.0141г)ни ташкил қилиши аниқланган. Тропикамид ҳамда Прегабалин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли Қарорининг 1-иловасида кўрсатилган кучли таъсир қилувчи моддалар туркуми рўйхатига кириши аниқланган. Адвокат Ш.Қурбонова ва Х.Саидовлар ўз шикоятида, суд ҳукмидан норозилигини билдириб, дастлабки тергов ва суд томонидан А.Исмаиловга нисбатан асоссиз айб эълон қилинганлиги, автомашина ва қўл сумкасида аниқланган кучли таъсир қилувчи дори воситалари З.Юлдашевага тегишли бўлганлиги, А.Исмаилов дори воситаларини сотиш бўйича бирор бир шахс билан тил бириктирмагани, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини етказиб бериш фаолияти билан ҳам шуғулланмагани, А.Исмаилов З.Юлдашеванинг илтимосига кўра, ҳуқуқий оқибатини тушунмасдан дори воситаларини ўзига тегишли деб, тушунтириш бергани, аслида уни содир этган жиноятга дахли йўқлиги ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмининг унга оид қисмини бекор қилиб, А.Исмаиловга оқлов ҳукми чиқаришни сўрашган. Ушбу шикоятни судланувчи А.Исмаилов ҳам тасдиқлаган. Апелляция судлов ҳайъати, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, судланувчи А.Исмаилов ва унинг адвокатлари Ш.Қурбонова ҳамда Х.Саидовнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидагиларга асосан ҳукмнинг А.Исмаиловга оид қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига 3 Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, судланувчи А.Исмаиловнинг адвокатлари Ш.Қурбонова ва Х.Саидовнинг шикоятидаги А.Исмаиловнинг айбсизлиги мазмунида келтирган важларини жиноят иши ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Чунончи, судлов ҳайъати, судланувчи А.Исмаиловнинг айбига иқрор бўлмасдан автомашинанинг орқа ўриндиғидан аниқланган қора полиэтилен пакет ҳамда эркаклар қўл сумкаси (барсетка)ни ўзига тегишли эмаслиги, ушбу пакет ва барсетка З.Юлдашевага тегишли эканлиги, чунки З.Юлдашева автомашинага чиқаётган вақтида унинг барсеткаси ва қўлида бўлган пакетда кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлигидан хабари бўлмагани, шунингдек К.Рахматова билан ҳам кучли таъсир қилувчи дори воситаларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланмаганлиги ҳақидаги кўрсатувига ўзига тайинланиши лозим бўлган муқаррар жазодан қутулиб қолиш мақсадида ўйлаб топилган важлар деб танқидий баҳолайди. Гарчи, судланувчи А.Исмаилов биринчи ва апелляция инстанция судларида ўз айбига иқрорлик билдирмасдан кўрсатув берган бўлса-да, унинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, айбини исботловчи далиллардан ташқари, қуйидагилар: хусусан, дастлабки берган А.Исмаиловнинг аниқланган дори воситалари унинг ўзига тегишлилиги мазмунида берган тушунтириш хати; биринчи ва апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинган мазкур жиноят иши доирасида судланган З.Юлдашеванинг, ҳақиқатдан ҳам К.Рахматовани тахминан бир йилдан буён таниши, К.Рахматова билан А.Исмоилов бир-бирларини яхши кўриши, А.Исмоиловни бир неча маротаба К.Рахматованинг ёнида кўргани, 2023 йил тахминан сентябрь ойининг бошларида телеграм ижтимоий тармоғи орқали “BLUEPILLS” номли гуруҳга аъзо бўлгани, гуруҳ турли хилдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғуллангани, у ушбу гуруҳга “админ” бўлгани, гуруҳни “ШЕФ” тахаллусли номаълум шахс бошқаргани, К.Рахматова ушбу гуруҳга ишга жойлаштириб қўйишини айтганида, у рози бўлгани, шундан сўнг уни ушбу ишга жойлаштириш масаласида гуруҳ раҳбари “ШЕФ” билан гаплашгани, “ШЕФ” рози бўлгани, сўнг К.Рахматова ва А.Исмоиловни етказиб берувчи сифатида ишга қабул қилишгани, 2023 йил 29 ноябрь куни тахминан соат 4 ўриндиғига ўтиргани, автомашинани юргизиб Муқимий кўчаси томонга қараб кетаётганларида А.Исмоилов ўнг томондаги маҳалланинг ички томонига қараб ҳайдагани, йўлдан кетаётган вақтларида берк кўчага кириб қолишгани, кейин ушбу кўчадан орқага қайтаётганларида ИИО ходимлари келишиб, А.Исмоиловдан автомашина ҳужжатларини сўрашгани, сўнг ИИО ходимлари икки нафар холис иштирокида уларни ва автомашинани кўздан кечиришгани, шунда автомашина орқа йўловчи ўриндиғида қора рангли полиэтилен пакетда жами 373 дона капсула шаклидаги, 45 дона елим идишдаги рангсиз суюқлик кўринишидаги дори воситалари, шунингдек, унинг қўл сумкасидан 30 дона оқ-кўк рангли ва 2 дона оққизил рангли капсула шаклидаги ҳамда 6 дона елим идишдаги рангсиз суюқлик кўринишидаги дори воситалари, бундан ташқари, автомашинанинг торпеда қисми радио магнетоласи остидан 1 дона елим идишдаги рангсиз суюқлик кўринишидаги дори воситаси, шунингдек икки дона изолента ва кўп миқдорда фойдаланилмаган полиэтилен пакетчалар аниқланиб, расмийлаштирилиб олингани, шу автомашинадан ва қўл сумкасида аниқланган дори воситалари А.Исмаиловга тегишли эканлиги ҳақидаги кўрсатуви, гувоҳларнинг кўрсатувлари, суриштирув давомида тўпланган бирламчи ҳужжатлар, кўздан кечириш ва олиб қўйиш, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, тушунтириш хатлари, экспертиза хулосалари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган. Шунингдек, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан юқорида келтирилган далиллар, уларни тўплаш билан боғлиқ процессуал қоида ва тартибларга риоя қилинган ҳолда олинганлиги учун мақбул далиллар деб эътироф этиб, улар ҳақиқатга мувофиқ бўлганлиги сабабли ишончли ҳамда судланувчининг жиноий ҳаракатларини баҳолашда етарли деб ҳисоблаб, асосли хулосага келган деб топади. Судлов ҳайъати, судланувчи А.Исмаиловнинг жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар ҳамда судланувчи З.Юлдашева билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. 5 жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига риоя қилган ҳолда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатлар билан бирга, бу каби жиноятларнинг зарарли оқибатлари ва унсурларини инобатга олиб, у айбли деб топилган ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан санкция доирасида ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд қарорида батафсил ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлиги сабабли А.Исмаиловга нисбатан чиқарган ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Бироқ, суд иш бўйича олинган ашёвий далиллар тақдирини етарлича муҳокама қилмаганлиги оқибатида судланувчи А.Исмаиловга тегишли “Samsung” русумли уяли алоқа воситасининг тақдири ҳал қилинмасдан қолган. Судлов ҳайъати, ушбу ашёвий далил тақдирини муҳокама қилар экан, ушбу алоқа воситасини унинг яқин қариндошларига қайтаришни белгилашни лозим топади. Шунингдек, биринчи инстанция суди ҳукмнинг қарор қисмида ЖКнинг 62-моддаси тартибида А.Исмаиловга жазо миқдорини белгилашда дастлабки қамоқда сақланган (2024 йил 16-28 декабрь, 16 кун) деб, техник хатоликка йўл қўйганлиги сабабли ҳозирда иш апелляция инстанциясида кўрилаётганлиги боис, гарчи ҳукмнинг ижроси билан боғлиқ масала бўлса-да, судлов ҳайъати сансоларликка йўл қўймаслик мақсадида аниқлик киритишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанция суди ажрим қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 17 мартдаги ҳукмининг Исмаилов Ахмаджон Сайдахмет ўғли (Ismailov Axmadjon Saydaxmet о’g’li)га оид қисми ўзгаришсиз қолдириб, аниқлик киритилсин. Ҳукмнинг қарор қисмидаги ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Исмаиловни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 6 16-28 декабрь, 16 кун) деган жумла, (2023 йил 16-28 декабрь, 13 кун) деб ўқилсин ва А.Исмаиловнинг узил-кесил ўташи учун 6 (олти) йил 11 (ўн бир) ой 17 (ўн етти) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Ашёвий далил тариқасида судланувчи А.Исмаиловдан олинган “Samsung” русумли уяли алоқа воситаси унинг яқин қариндошларига қайтарилсин. Ҳукмнинг унга оид қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ҳайъат аъзолари: (имзо) (имзо) (имзо) Ф.Халилов О.Мухаммадиев Ш.Шерматов Ажрим нусхаси аслига тўғри: 7