Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/348 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "HIGHLANDS GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1035512 Claim ID 3169371 PDF Hash 7ade458fcf9364da... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 1 март *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар *****га нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи ишончли вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: ***** (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ишончли вакили, ариздаги важларни такрорлаб, солиқ тўловчи томонидан 2022 йил декабрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботини ўз вақтида топширилмаганлигини, бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлсада, белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширилмаганлигини 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо ҳисоботлар топширилмаганлигини, бугунги кун ҳолатига жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги юзасидан 2023 йил 1 мартдаги 23-26075-сонли маълумотномасини тақдим этиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади хамда ариза юзасидан фикр ва мулохазаларини билдирмади. Суд хужжати “гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотга асосан суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарга етказилганлиги аниқланди. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, ***** томонидан 2022 йил декабрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаган. *****нинг қарорига асосан жавобгар *****нинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган 2022 йил декабрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 111-моддаси биринчи қисми-да, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, учинчи қисми тўртинчи бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да”ги ПФ-4609-сон Фармони 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банклари-даги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Аризачи томонидан хабарномалар электрон шаклда *****га юборилган бўлсада, юборилган огохлантириш хатлари оқибқатсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини бажарилмаганлиги ҳолати аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома, билдиришнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Аризачи томонидан 2023 йил 1 мартдаги 23-26075-сонли маълумотномасига асосан жавобгар ***** томонидан судга ариза киритилгандан сўнг 2022 йил декабрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этилиб, камчилик бартараф этилганлиги маълум қилинган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан камчилик бартараф этилганлигини инобатга олиб аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 217, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи *****нинг жавобгар *****га нисбатан банкдаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантириш рад қилинсин. Давлат божи ва почта харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. *****