← Назад
Решение #645666 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | 8 | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 13 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/43231-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья О.Мирзаев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси вакили
О.Неъматов (2023 йил 7 январдаги 33/20-01103-сонли ишончнома билан),
“Durable beton” масъулияти чекланган жамиятининг вакили Б.Рўзибоев
(2023 йил 4 январдаги 2-сонли ишончнома билан) иштирокида даъвогар
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
жавобгар “Durable beton” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
64 160 084 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги қарори устидан “Durable beton”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини
иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб
чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2022 йил
8 июндаги 00341-kt-сонли буйруғига асосан “Durable beton” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2021 йил
январь-декабрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшимча қиймат солиғи
(бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши
ва бюджетга тўланиши бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилиши
белгиланган.
Мазкур камерал солиқ текшируви натижасига кўра 2022 йил 5 июлда
хулоса расмийлаштирилиб, 2021 йил январь-декабрь ойлари учун
1
64 160 084 сўм ҚҚС бўйича тафовут, хато ва камчиликлар бартараф этиш
ҳақида талабнома юборилиши белгиланган.
Инспекциянинг 2022 йил 27 июлдаги камерал солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб
чиқиш натижалари бўйича қарорига кўра Солиқ кодекси 14-моддасининг
8-қисмига мувофиқ 2021 йил январь-декабрь ойлари ҚҚС бўйича 64 160 084
сўм ҳисобдан чиқарилиши юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган
тартибда судга даъво аризаси киритилиши қайд этилган.
Бироқ, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган
ва эътироз билдирилган.
Жавобгар билан 6та контрагентлар билан 2021 йил февраль - декабрь
ойлари давомида умумий суммаси 491 893 975 сўм, шу жумладан ҚҚС
суммаси 64 160 084 сўм бўлган солиқларни ҳисобга олганлиги аниқланган, шу
жумладан:
“Sof plast metal” МЧЖ (сотувчи) ва МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида
17.06.2021 йилда 356-сонли, 11.10.2021 йилда 561-сонли электрон ҳисобварақ
фактуралари (матнда ЭҲФ деб юритилади) тузилганлиги, шартнома асосида
корхона томонидан 2021 йилда 11 та маиший техникаларга жами қиймати
127 530 975 сўмлик товар моддий захираларга (матнда ТМЗ деб юритилади)
нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинганлиги, сотиб
олинган ТМЗ қийматидан келиб чиқиб 16 634 475 сўм ҚҚС ҳисобга
олинганлиги, бироқ корхона томонидан ҳисобга олинган 16 634 475 сўм
ҚҚСга оид ҳужжатлар таҳлил қилинганида, сотувчининг бухгалтерия
ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартномаси ва ЕПИФлар
асосида реализация қилинган 127 530 975 сўмлик ТМЗлар бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттирилмаган (кирим қилинмаган)лиги, шунингдек,
реализациядан тушган маблағ бўйича солиқ тўламасдан, нақдлаштириб
юборилганлиги аниқланганлиги, сотувчида ДСБ томонидан 2021 йилда
ўтказилган солиқ текширувига асосан 7 755 905 761 сўм қўшимча солиқ
ҳисобланганлиги, бироқ, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги;
“Omadli tadbirkor quruvchilar” МЧЖ (сотувчи) ва МЧЖ (сотиб олувчи)
ўртасида 02.04.2021 йилда 32-сонли ЭҲФ тузилганлиги, шартнома асосида
корхона томонидан 2021 йилда 1 та (қурилиш моллари) маҳсулотига
77 300 000 сўмлик ТМЗга нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб, ТМЗ кирим
қилинганлиги, сотиб олинган ТМЗ қийматидан келиб чиқиб 10 082 609 сўм
ҚҚС ҳисобга олинганлиги бироқ, корхона томонидан ҳисобга олинган
10 082 609 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар таҳлил қилинганида,
сотувчининг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик
шартномаси ва ЭҲФлар асосида реализация қилинган 77 300 000 сўмлик
ТМЗлар
бухгалтерия
ҳужжатларида
акс
эттирилмаган
(кирим
қилинмаган)лиги, шунингдек, реализациядан тушган маблағ бўйича солиқ
тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги аниқланганлиги, сотувчида ДСБ
томонидан
2022
йилда
ўтказилган
солиқ
текширувига
асосан
2
6 350 951 960 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги
кунга қадар ҳам тўланмаганлиги сабабли Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 11.04.2022 йилдаги 4-1001-2220/8910-сонли ҳал қилув қарори билан
жамият банкрот деб топилганлиги;
“Versal Company” ХК (сотувчи) ва МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида
30.04.2021 йилда 32-сонли ЭҲФ тузилганлиги, шартнома асосида корхона
томонидан 2021 йилда 3 та маиший техникаларга жами қиймати
19 225 000 сўмлик ТМЗга нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим
қилинганлиги, сотиб олинган ТМЗ қийматидан келиб чиқиб 2 507 609 сўм
ҚҚС ҳисобга олинганлиги, бироқ, корхона томонидан ҳисобга олинган
2 507 609 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар таҳлил қилинганида,
сотувчининг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик
шартномаси ва ЭҲФлар асосида реализация қилинган 19 225 000 сўмлик
ТМЗлар
бухгалтерия
ҳужжатларида
акс
эттирилмаган
(кирим
қилинмаган)лиги, шунингдек, реализациядан тушган маблағ бўйича солиқлар
тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги;
“Berdimurodov Otabek biznes” МЧЖ (сотувчи) ва МЧЖ (сотиб олувчи)
ўртасида 03.08.2021 йилда 30/11-сонли ЭҲФ тузилганлиги, шартнома асосида
корхона томонидан 2021 йилда 130 та маиший техникаларга жами қиймати
253 253 000 сўмлик ТМЗга нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим
қилинганлиги, сотиб олинган ТМЗ қийматидан келиб чиқиб 33 033 000 сўм
ҚҚС ҳисобга олинганлиги бироқ, корхона томонидан ҳисобга олинган 33 033
000 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар таҳлил қилинганида, сотувчининг
бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартномаси ва
ЭҲФлар асосида реализация қилинган 253 253 000 сўмлик ТМЗлар
бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган (кирим қилинмаган)лиги,
шунингдек, реализациядан тушган пул маблағлари бўйича солиқ тўламасдан,
нақдлаштириб юборилганлиги аниқланганлиги, сотувчида Самарқанд вилоят
ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан
22 579 980 220 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, жамият томонидан ушбу
қарздорлик тўламаганлиги сабабли, Самарқанд шаҳар иқтисодий суди
02.03.2022 йилда 1401-2202/113-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб
топилганлиги;
“Pros torg comp” МЧЖ (сотувчи) ва МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида
13.05.2020 йилда 1/05-1-сонли, 09.06.2020 йилда 4/05-1-сонли, 08.07.2020
йилда 9/05-1-сонли, 09.07.2020 йилда 13/07-1-сонли, 30.09.2020 йилда
3/09-1-сонли, 17.11.2020 йилда 35/ГР-1-сонли, 01.12.2020 йилда 17/10-1-сонли,
01.12.2020 йилда 18/11АА-1-сонли ЭҲФ тузилганлиги, шартнома асосида
корхона томонидан 2020 йилда 514 та маиший техникаларга қиймати
52 051 530 сўмлик ТМЗга нисбатан ЭФИФ расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим
қилинганлиги, сотиб олинган ТМЗ қийматидан келиб чиқиб 6 789 330 сўм
ҚҚС ҳисобга олинганлиги бироқ, корхона томонидан ҳисобга олинган
6 789 330 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар таҳлил қилинганида,
3
сотувчининг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик
шартномаси ва ЭҲФлар асосида реализация қилинган 52 051 530 сўмлик
ТМЗлар
бухгалтерия
ҳужжатларида
акс
эттирилмаган
(кирим
қилинмаган)лиги, шунингдек, реализациядан тушган пул маблағлари
солиқлами тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, сотувчидада Фарғона
вилоят ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан
892 457 641 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, сотувчи бошқа корхона
таркибига қўшилиш йўли орқали тугатилганлиги аниқланганлиги;
“Mega gril’yato” МЧЖ (сотувчи) ва МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида
28.02.2021 йилда 28/02-сонли ЭҲФ тузилганлиги, шартнома асосида корхона
томонидан 2021 йилда транспорт хизмати жами қиймати 2 000 000 сўмга
нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилганлиги, кўрсатилган хизмат қийматидан
келиб чиқиб 260 870 сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги, бироқ, корхона
томонидан ҳисобга олинган 260 870 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар
таҳлил қилинганида, сотувчининг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд
этилган хўжалик шартномаси ва ЭҲФлар асосида реализация қилинган
хизматда автотранспорт бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган (кирим
қилинмаган)лиги, шунингдек, реализациядан тушган пул маблағлари бўйича
солиқлар тўланмасдан нақдлаштириб юборилганлиги аниқланганлиги,
сотувчида Тошкент вилоят ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ
текширувига асосан 10 280 385 400 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги,
бироқ, ушбу қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Зангиота туманлараро
иқтисодий судининг 4-1101-2201/242-сонли иш бўйича 24.03.2022 йилдаги ҳал
қилув қарори билан МЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги, жамият раҳбари
корхонани банкрот ҳолатига олиб келганлиги аниқланган.
Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик
қилиши
шартлиги,
солиқ
тўловчи
томонидан
унинг
олдидаги
ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича
қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим
тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш
мақсадида тан олинмаслиги белгиланганлиги баён қилиниб даъвогар Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 64 160 084 сўм ҚҚС ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
“Sof plast metal” масъулияти чекланган жамияти, “Mega gril’ yato” масъулияти
чекланган жамияти, “Omadli tadbirkor quruvchilar” масъулияти чекланган
жамияти, “Versal company” хусусий корхонаси, “Bеrdimurodov Otabek biznes”
масъулияти чекланган жамияти, “Pros torg comp” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) ишга жалб
қилинган.
4
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 15 декабрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикояти тўлиқ
қаноатлантирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
17 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда янги қарор қабул
қилинган. “Durable Beton” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали
давлат бюджетига 64 160 084 сўм қўшилган қиймат солиғи, 48 000 сўм почта
харажати, республика бюджетига 1 924 803 сўм давлат божи ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
қароридан норози бўлиб, “Durable beton” масъулияти чекланган жамияти
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган ҳамда жавобгар томонидан
даъвогарга ушбу шартномалар қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битим
эмаслиги ва буни асослантирувчи шартномалар, ҳисоб-фактуралар ва бошқа
ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бироқ даъвогар томонидан инобатга
олинмаганлиги, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга
тузатишни амалга ошириши талаб қилиши учун авваламбор битимни қалбаки
ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим деб топиш кераклиги, жавобгар
Солиқ кодексининг 15-моддаси талабларидан келиб чиқиб контрагентлар
билан шартнома тузишда Солиқ кўмитасининг тегишли веб-сайтлари орқали
контрагентларнинг ҚҚС суммаларни камайтириш тарзидаги ҳуқуқни
суиистеъмол қилган корхоналар рўйхатидан уларни текшириш тартиби йўлга
қўйилганлиги, хусусан 6та контрагент билан шартнома тузиш пайтида
уларнинг ҚҚС тўловчиси сифатидаги гувоҳномаси фаол бўлгани ва улар
тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларни камайтириш тарзидаги ҳуқуқни
суиистеъмол қилган корхоналар рўйхатида мавжуд бўлмаганлиги,
шартномалар орқали харид қилинган товарлар корхонага кирим қилиниб
ҳозиргача мавжудлиги, шу сабабли улар ҳеч қанақасига қалбаки битим деб
эътироф этилиши мумкин эмаслиги, контрагентларнинг 1 та ходим ишлаб
келаётганлиги сонига қандайдир чеклов кўрсатилмаганлиги, уларнинг
транспорт воситалари мавжуд эмаслиги, ҳажми катта бўлмаган товарларни
олиб бориш учун транспортга эга бўлиш эҳтиёжи мавжуд эмаслиги, Солиқ
кодексининг
13-моддасига
кўра
солиқ
тўғрисидаги
қонунчилик
ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган ноаниқликлар солиқ
тўловчининг фойдасига талқин этилиши ва бошқа важларини баён қилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, апелляция
инстанция судининг қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
5
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, апелляция
инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ
ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 14-моддасининг 8-қисмига
кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари
томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг
даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида
солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш
қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Солиқ кодексининг 266-моддаси 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш
ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик
учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд
бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни
амалга оширишга ҳақли.
Камерал солиқ текширувидан аниқланишича, шартномаларга асосан
учинчи шахслар (контрагентлар) томонидан жавобгарга етказиб берилган
товарлар
учинчи
шахсларнинг
бухгалтерия
ҳужжатларида
акс
эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), учинчи шахсларда юклар
ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, юкларни сақлаш бўйича
омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар
6
шартномалар бўйича етказиб берилган (қабул қилинган) маҳсулотларининг
кирим ҳужжатлари йўқлиги сабабли битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун
тузилган ҳамда ушбу битимнинг оқибати солиқ органига битим асосида
бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини
беради деб ҳисоблади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган
“Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 25-бандига кўра солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ
ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд бўлмаганда;
товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар
электрон
ҳисобварақ-фактураларнинг
ахборот
тизимида
расмийлаштирилмаганда;
солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар)
бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон
ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги
аниқланганда;
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун
битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик
ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда;
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан
ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки
тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши
натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда;
солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган
хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни
танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият
бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари
аниқланганда;
солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг
асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки)
ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ
тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни
(операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича
юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда;
битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти
доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини
оқламаган деб топилганда;
солиқ тўловчи томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки
сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек, ҳудудни, ишлаб чиқариш,
омборхона, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган
7
ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан
кечиришга, сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганда;
солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича
операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан
қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда);
ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш
ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб
берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб
келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар
(операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳукуқий, иқтисодий
ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартномалар ҳақиқий
эмас деб топилмаганлиги, шунингдек, битим номигагина (қалбаки), яъни ушбу
битим қалбаки ёки кўзбуямачилик учун тузилганлигини ва уларни ҳақиқий
эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар даъвогар томонидан исботлаб
берилмаганлиги тўғрисидаги важи билан келишмасдан, биринчи инстанция
суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, моддий
ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг контрагентлари
фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда
солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхатига
киритилганлиги ва қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан
ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги, жавобгар томонидан
контрагентларга тўлаб берилган ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан
давлат бюджетига тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб даъвогарнинг даъво
талабини асослилиги ҳақида тўғри хулосага келган.
Юқорида келтирилган ҳолатларга асосан жавобгар томонидан лозим
даражада эхтиёткорлик қилиниши ва ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан
тўланганлиги ҳолатларига аниқлик киритилиши лозим бўлган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
8
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Кассация инстанцияси суди учун жавобгар томонидан тўлаб чиқилган
641 600,84 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилади.
Шунингдек, жавобгарга кассация инстанция суди учун ортиқча тўлаб
чиқилган 641 601,16 сўм давлат божи қайтарилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 15 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Durable Beton” масъулияти чекланган жамиятига 641 601,16 сўм
ортиқча тўлаб чиқилган давлат божи қайтарилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Т.Аннаева
9