← Назад
Решение #645706 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozorsh.,Mustaqillikko’ch
asi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик,
дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 1 март 4-1105-2301/305сонли иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, аризачи Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар «GOOD LIVE KARVON» МЧЖнинг
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган
4-1105-2202/52-сонли иқтисодий ишни аризачи
вакили А.Аъзамов (2022 йил 10 январдаги 23-00675-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризада баён этилишича, Юқоричирчиқ туман Давлат
солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш
давомида солиқ тўловчи «GOOD LIVE KARVON» МЧЖ
кўрсатилган
юридик
манзилда
фаолият
амалга
оширмаётганлиги, йўқлиги аниқланган ва бу ҳақида масъул
шахслар иштирокида далолатнома тузилган.
Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг
қарорига асосан «GOOD LIVE KARVON» МЧЖнинг банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни камчиликлар бартараф
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилган.
Аризачи Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «GOOD LIVE
KARVON»
МЧЖнинг
банкдаги
хисобварақлар
бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Жавобгар «GOOD LIVE KARVON» МЧЖ вакили суд
мажлисига келмади.
Жавобгар «GOOD LIVE KARVON» МЧЖ суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128,
220-моддаларига асосан ишни жавобгар «GOOD LIVE KARVON»
МЧЖ иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаб,
«GOOD LIVE KARVON» МЧЖ юридик манзилида йўқлиги учун
солиқ
инспекцияси
солиқ
тўловчининг
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операцияларни
тўхтатиб
туриш
тўғрисида қарор қабул қилганлигини, жавобгар бугунги кунга
қадар ўзи кўрсатган манзилда йўқлигини ҳамда жавобгар
манзилда йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар
тақдим
қилмаганлигини
маълум
қилиб,
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён
матнда СК деб юритилади) 111-моддаси биринчи қисмига кўра
солиқ
тўловчининг
(солиқ
агентининг)
банклардаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни
тўхтатиб
туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши
мумкин.
Бунда
солиқ
тўловчининг
(солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Ушбу модданинг учинчи қисми, тўртинчи бандига кўра
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг
(солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин.
Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси солиқ
тўловчининг
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги 2023 йил 9
февралдаги қарори билан «GOOD LIVE KARVON» МЧЖнинг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйилган. Аризачи жавобгар шахсий кабинетига электрон
шаклда хабарнома юбориб, «GOOD LIVE KARVON» МЧЖга
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
турилганлигини маълум қилган ҳамда ўзининг манзилида
йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим
қилмаганлиги сабабли банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисида
судга
даъво
ариза
киритилиши
ҳақида
огохлантирган.
Ишдаги ҳужжатлар билан аризачи аризаси асослилиги,
«GOOD LIVE KARVON» МЧЖ ўзи кўрсатган юридик манзилда
йўқлиги ҳамда бугунги кунга қадар солиқ органига ўзининг
манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар
тақдим этмаганлиги исботини топди.
Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачи аризасини
қаноатлантиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат
божи тўғрисида”ги 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сонли
қонуни
9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
111-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 220, 221, 222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Аризачи
Юқоричирчиқ
туман
Давлат
солиқ
инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «GOOD LIVE KARVON» МЧЖнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб турилсин.
«GOOD LIVE KARVON» МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақ
бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
биринчи
навбатда
кўрсатилган
тўловларга,
шунингдек
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга
татбиқ этилмайди.
«GOOD LIVE KARVON» МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча
банклар томонидан ҳисоб-рақамлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан
тўлиқ бартараф этилганидан сўнг, давлат солиқ хизмати органи
томонидан тақдим этиладиган қарор асосида ҳисобварақлар
бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат
ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали
Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
Ғ.Машкуров
Қ И Л А Д И: