Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/457 Дата решения 03.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 388398 Claim ID 2787164 PDF Hash 7ec6157e7e6cea57... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 2 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
тказиш учун ЖК 273-моддаси тказиш учун ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил июнь ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи А.Тўхтамишов ва унинг ҳимоячиси “Jamiyat va himoya” адвокатлик бюроси адвокати А.Расуловларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан айбланаётган Тўхтамишов Арслонжон Асқаржон ўғлига нисбатан 1-1006-2501/457-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тўхтамишов Арслонжон Асқаржон ўғли (To’xtamishov Arslonjon Asqarjon o’g’li), 2001 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек ҚФЙ, Ҳ.Олимжон 1-тор кўчаси, 6-уйда яшовчи, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи А.Тўхтамишов, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб келган. 2025 йил 17 январь куни, тунги соат 00:05ларда, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчасида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан А.Тўхтамишов йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган автомашина тўхтатилиб, ҳужжатлар текширилаётганида А.Тўхтамишовнинг ҳаракатлари шубҳа уйғотиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, А.Тўхтамишовга тегишли “iPhone 7” русумли телефон аппаратининг ғилофи ичидан ўткир ҳидли, мумсимон, жигар рангли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2025 йил 20 январдаги 250-сонли хулосасига кўра, А.Тўхтамишовдан олинган модда таркибида “тетрагидроканнабинол” гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, “гашиш” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 0,21 граммни ташкил қилиши аниқланган. Судланувчи А.Тўхтамишов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2024 йил ноябрь ойидан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келиши, гиёҳвандлик воситаларини “телеграм” ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган махсус каналлар орқали буюртма қилиб келганлиги, 2025 йил 16 январь куни танишлари К.Хайдаралиев, С.Эркинов ва Т.Мухторовлар билан учрашиб, “Шуҳрат” чорраҳасидаги “Эвос” овқатланиш шаҳобчасида бирга овқатланиб, сўнгра С.Эркинов бошқарувидаги автомашинага ўтириб, ҳаракатланиб кетишганлиги, ҳаракат йўналиши бўйича Сўгалли ота кўчасига етишганида, автомашинани ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, ҳужжатларни текширишганлиги, шунда ёнида гиёҳвандлик воситаси бўлгани сабабли саросимага тушиб қолганлиги, буни ички ишлар ходимлари сезиб қолишиб, холислар иштирокида уни шахсий кўрикдан ўктазишганида, телефон аппаратининг ғилофи ичидан гиёҳвандлик воситаси олинганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан мазкур модда унга тегишли эканини, уни “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканини ва шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини маълум қилганлиги, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиш ёки ўтказиш нияти бўлмаганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Тўхтамишов ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади. Гувоҳ К.Хайдаралиев суд мажлисида, судланувчи А.Тўхтамишов таниши эканлиги, 2025 йил 16 январь куни А.Тўхтамишов, С.Эркинов ва Т.Мухторовлар билан учрашиб, “Эвос” овқатланиш шаҳобчасида бирга овқатланишганлиги, сўнгра С.Эркиновнинг автомашинасига ўтириб, Сўгалли ота кўчасига етишганида, автомашинани ички ишлар ходимлари тўхтатишганлиги ва ҳужжатларни текширишганлиги, шунда А.Тўхтамишов саросимага тушиб қолганлиги, ички ишлар ходимлари буни сезиб қолишиб, холисларни таклиф қилиб, уларни шахсий кўрикдан ўтказишганлиги, шунда А.Тўхтамишовнинг уяли телефони ғилофи ичидан жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон модда олинганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан А.Тўхтамишов ушбу модда унга тегишли эканини ва “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканини, уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини маълум қилганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, воқеа куни А.Тўхтамишовда гиёҳвандлик воситаси бўлганидан хабари бўлмаганлиги, А.Тўхтамишов унга гиёҳвандлик воситаси таклиф қилмаганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳлар С.Эркинов ва Т.Мухторовлар суд мажлисида, гувоҳ К.Хайдаралиевнинг суд мажлисида берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтишди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган гумон қилинувчи, айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Тўхтамишовнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 31 январдаги 227-сонли далолатномаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Тўхтамишовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин. Бир шахс томонидан бошқасига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни инъекция (укол) қилиш, агар мазкур восита ёки модда истеъмолчининг ўзига тегишли бўлса ва инъекция унинг илтимосига кўра қилинган бўлса, қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланиши мумкин эмас. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади” – деб қайд қилинган. Мазкур Қарорнинг 25-бандида, “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак”, - деб тушунтириш берилган. Ҳолат юзасидан А.Тўхтамишов дастлабки тергов ва судда, гиёҳвандлик воситасини танишидан татиб кўриш учун олганлиги ва шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлиги, уни ўтказиш ёки сотиш ниятини кўзламаганини билдирган. Тергов органи томонидан судланувчи А.Тўхтамишов томонидан мазкур гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш қасди мавжудлиги ҳақида хулосага келиши ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан айблов эълон қилиниши бирор объектив далиллар билан асослантирилмаган. Жиноят иши ҳужжатларида, судланувчи А.Тўхтамишовнинг мазкур гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаганини тасдиқловчи телефон сўзлашувлари, ёзишмалар, ариза мавжуд бўлмасдан, унинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликларида гиёҳвандлик воситалари, уларни ўлчаш, қадоқлашга мўлжалланган ускуналар олинмаган, айблов тахминларга асосланган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчи А.Тўхтамишовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисмидан, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Тўхтамишовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, соғлиги аҳволини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2025 йил 31 январдаги 227-сонли далолатномасида судланувчи А.Тўхтамишовнинг гиёҳвандликка чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган. Шу сабабли суд, судланувчи А.Тўхтамишовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб топади. Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. 6 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Asqarjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Тўхтамишов Арслонжон Асқаржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум А.Тўхтамишовнинг яшаш жойи бўйича Тошкент вилояти Зангиота тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. А.Тўхтамишовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин. Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Тўхтамишовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, 2025 йил 25 февралдаги 10534-сонли далолатномага асосан Ўзбекистон Ресубликаси ДХХга топширилган 0,17 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси қонунда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров