Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/1539 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый "XO'JA AXROR VALI" маҳалла фуқаролар йиғини
Source ID 1033870 Claim ID 3110823 PDF Hash 281a1af556f923d9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2202/1539-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья И.Ҳамроқулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья О.Нуримов Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 1 март Тошкент шаҳри Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси вакиллари А.Раббимқулов, Э.Жахонгиров (2022 йил 20 июлдаги 02-902-сонли ишончнома), “Хўжа Ахрор Вали” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари А.Ахроров (раис), Б.Ахроров, С.Хамраев, Б.Усмонов иштирокида Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг “Хўжа Ахрор Вали” маҳалла фуқароллар йиғинига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори устидан берилган Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар «Хўжа Ахрор Вали» маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан маҳалла ҳудудидаги Муқимий кўчасидаги 5,75х9,50 метр ўлчамдаги 54,62 кв.м.да бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ёрдамчи бинони буздиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 467-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш: қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини; икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини; икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини; шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади. Судлар томонидан Самарқанд шаҳар, Муқимий кўчасидаги 5,75х9,50 метр ўлчамдаги 54,62 кв.м.да бўлган ер майдонида қурилган ёрдамчи бинониг ер участкасига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганли ёки қурилмаганлиги аникланмаган. Даъвогар ходимлари Ш.Талимов ва Э.Жахонгировлар томонидан Самарқанд шаҳар ИИБ профилактика инспектори А.Рахматов иштирокида Самарқанд шаҳар Муқимий кўчаси 5,75 х 9,50 метр ўлчамдаги 54,62 кв.м.да бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан ёрдамчи бино қурилганлиги ҳамда ушбу бино 15 кун муддатда бузиб ташланиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Низомнинг 8-бандига мувофиқ ваколатли орган: иморатни қуриш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлайди; ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузади. Ушбу далолатномада қуйидагилар акс эттирилади: ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлашда иштирок этган ваколатли орган вакили лавозими, фамилия ва исми-шарифи ҳамда иморат қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда); ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади ҳамда қурилишнинг ҳолати ва ҳажми; ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан уни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида кўрсатма. Низомнинг 9-бандида ваколатли орган ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахсга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатномани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлаши белгиланган. Низомнинг 10-бандига кўра, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган ҳолда ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлайди. Баённомада далолатномани топшираётган шахсларнинг лавозими ва исми-шарифи, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан далолатномани олишдан бош тортган сана ва бош тортиш сабаблари (мавжуд бўлганда) кўрсатиб ўтилади. Судлар даъвогар ходимлари томонидан Низом талабларига амал қилинганлигига, яъни далолатномани ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахсга топширилганлиги, далолатнома топширилмаган бўлса баённома тузилган-тузилмаганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган. Бундан ташқари, судлар томонидан низоли ер майдони Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлаганлигига ҳамда Низомнинг 4-бандига кўра, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ўз ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланиши инобатга олинмасдан, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ишда иштирок этиш учун жалб этилмасдан қарорлар қабул қилинган. Апелляция инстанцияси суди бино айнан қайси фуқаролар томонидан қурилганлигига аниқлик киритмасдан, иморатни қуриш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқламасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган. Ушбу ҳолатда, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган ҳамда ишга манфаатдор шахс бўлган Самарқанд шаҳар ҳокимлигини жалб этиш масаласи ҳал этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, шу модданинг биринчи қисми 4-бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 5 декабрдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - Самарқанд шаҳар ҳокимлигини ишга жалб этиш масаласини ҳал этиши; - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Самарқанд шаҳар иқтисодий судига юборилсин. Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев