Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1903-2201/544 Дата решения 01.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый "YANGI YO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033071 Claim ID 3148325 PDF Hash a5512094477af89d... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1903-2201/544-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья C.Қўлтўраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Т.Алимардонов Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 1 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки манфаатида “YANGI YO`L IMKONIYAT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 январдаги қарори устидан берилган “YANGI YO`L IMKONIYAT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халк банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “YANGI YO`L IMKONIYAT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Узун қурилиш материал бутлаш” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда кафил деб юритилади) солидар тартибда 549 019 610 сўм кредит асосий қарзи, 123 290 016 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 49 134 564 сўм кредит фоизи, 24 000 сўм почта харажати жами 553 424 000 сўмни ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли Узун тумани, Янги йўл маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 0,2366га тенг бўлган маъмурий ва хизмат кўрсатиш биносига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ва кафилдан солидар тартибда даъвогар фойдасига 549 019 610 сўм кредит асосий қарзи, 123 290 016 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 49 134 564 сўм кредит фоизи ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Узун тумани, Янги йўл маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 0,2366га тенг бўлган маъмурий ва хизмат кўрсатиш биносига қаратиш, жавобгардан суд депозитига 24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 14 428 883,8 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 10 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 10 январдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата, Банк, жавобгар, кафил суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни кассация инстанциясида Палата, Банк, жавобгар, кафил иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 28 ноябрда 61-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартларига асосан Банк жавобгарга меҳмонхона биносини капитал реконструкция қилиш ва замонавий меҳмонхона ташкил этиш учун 60 ой муддатга, йиллик 7 фоиз, 12 ой имтиёзли давр билан 700 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти сифатида: - Банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 28 ноябрда ипотека шартномаси тузилиб, унга асосан жавобгарга тегишли Узун тумани, Янги йўл маҳалласида жойлашган, умумий ер майдони 0.2366 га тенг бўлган “Маъмурий ва хизмат кўрсатиш” биноси гаровга қўйилган; - Банк, жавобгар, кафил ўртасида 2019 йил 28 ноябрь куни 700 000 000 сўмлик кафиллик берилиши тўғрисида кафиллик шартномаси тузилган. Ипотека шартномаси шартларида жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, даъвогар ўз талабларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан жавобгарнинг бошқа кредиторларига нисбатан имтиёзли суратда қаноатлантиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Кафиллик шартномаси шартларига асосан жавобгар кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил Банк олдида жавобгар билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, жавобгар кредит қарз ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФКдеб юритилади) 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 293-моддасига мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Жавобгар кредит шартномасида белгиланган кредит маблағини қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги, кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда кредит маблағини қайтармаганлиги боис, Банкнинг олдида кредит асосий қарзидан 549 019 610 сўм, муддати ўтган кредит қарзидан 123 290 016 сўм, кредит фоизидан 49 134 564 сўм қарздорлиги юзага келган. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Демак, Банкда жавобгар ва кафилга нисбатан солидар тартибда 549 019 610 сўм кредит асосий қарзи, 123 290 016 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 49 134 564 сўм кредит фоизини ундириш ҳамда кредит қарзининг ундирувини жавобгарнинг гаровдаги мулкига қаратиш талабини билдириш ҳуқуқи юзага келган. Жавобгарнинг Банк олдида кредитдан ва унга ҳисобланган фоизлардан қарзи мавжудлиги ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар кредитни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажарганлигини исботлаб бермагалиги боис, биринчи инстанция суди Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. Жавобгарнинг важларини инобатга олиб булмайди, чунки биринчи инстанция судида ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришнинг рад этилганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди, чунки ишда иштирок этувчи шахслар низо юзасидан ҳар қандай босқичда келишув битими тузиши мумкин. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджетига 7 214 441,9 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 январдаги қарори ўзгаришсиз, “YANGI YO`L IMKONIYAT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “YANGI YO`L IMKONIYAT” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 7 214 441,9 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев