Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2101/2311 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШКАРМАСИ Ответчик / Подсудимый HABIB DIYOR MUQADDAS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033599 Claim ID 3100492 PDF Hash 9fdf376945b7087a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 266-моддаси кодекси 266 code_article
кодекси 14-моддаси кодекси 14 code_article
ФКнинг 124-моддаси ФКнинг 124 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2101/2311-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Давлатов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Бобоназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 28 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари Ў.Каримов, Б.Куранбоев (2022 йил 9 февралдаги 10-04725-сонли ишончномага асосан), жавобгар “Ҳабиб Диёр Муқаддас” масъулияти чекланган жамияти вакили Х.Ражабов (раҳбар) иштирокида, даъвогар Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Ҳабиб Диёр Муқаддас” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 06 май куни тузилган 45-сонли шартнома ҳамда қўшимча жавобгар “Multi-Band Texno Service” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 29 май куни тузилган 103-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 февралдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ҳабиб Диёр Муқаддас” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 6 май куни тузилган 45-сонли шартнома ҳамда қўшимча жавобгар “Multi-Band Texno Service” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 29 май куни тузилган 103-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2021 йил 26 ноябрдаги ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” масъулияти чекланган жамияти ва “Multi-Band Texno Service” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад қилинган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 февралдаги қарорини бекор қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” масъулияти чекланган жамияти ва “Multi-Band Texno Service” масъулияти чекланган жамияти ўратасида 2021 йил 6 май куни тузилган 45-сонли шартнома ҳамда 2021 йил 29 май куни тузилган 103-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдиришиб, уни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “soliq.uz” сайти орқали “Лозим даражада эҳтиёткорлик чораларини кўриш” тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларни камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилган корхоналар рўйхати шакллантирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандида солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигида камерал солиқ текшируви ўтказилиши белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу Низомига мувофиқ ҳамда Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси “Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги” бўлими давлат солиқ бош инспектори М.Шариповнинг 2021 йил 6 октябрдаги №08559-if-сонли билдиргисига асосан жавобгарнинг 2021 йил 1 январдан 2021 йил 1 сентябрга қадар бўлган фаолиятида қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисида 2021 йил 15 октябрь кунги 20/1-01569-kt-сонли буйруғи чиқарилган ва камерал текшириш жараёнида МЧЖнинг шахсий кабинетига 2021 йил 15 октябрдаги 20/1-46215-сонли ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида сўровномасига жавобан жамият томонидан тақдим қилган маълумотлар ҳамда ташқи манба малумотлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланган. Жумладан, жамиятнинг Ҳазорасп туман, Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ Ҳазорасп филиалидаги 20208000705042447001 ҳисоб рақамидан 2021 йил 5 майда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” МЧЖ (СТИР: 308460554)га 2021 йил 6 майдаги 45-сонли шартномага асосан карбамид минерал ўғитини сотиб олиш учун 793 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Ўтказилаётган текширишда етказиб берувчи “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” МЧЖ ҚҚС тўловчи сифатида рўйҳатдан ўтмаганлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг “soliq.uz” сайти орқали “Лозим даражада эҳтиёткорлик чораларини кўриш” тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларни камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилган корхоналар рўйхати шакллантирилган контрагент ҳолатини текшириш дастурий маҳсули орқали текширилганда “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” МЧЖ шубҳали корхоналар рўйхатига киритилганлиги аниқланган. Жамият томонидан карбамид маҳсулотини харид қилиш учун “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” МЧЖга тўлов амалга оширилганлигига қарамасдан карбамид маҳсулоти учинчи шахс, яъни Андижон вилояти, Андижон тумани солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган “Multi-Band Texno Service” масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 308481590) томонидан 2021 йил 29 майдаги 103-сонли шартномага асосан 2021 йил 29 майда 103/1-сонли етказиб бериш қиймати 689 626,1 минг сўм ҚҚС суммаси 103 443,9 минг сўм карбамид маҳсулоти етказиб бериш юзасидан хисобварақ-фактура расмийлаштирилган. “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” МЧЖга 2021 йил 6 майдаги 45-сонли шартномага асосан карбамид минерал ўғити етказиб бериш мажбуриятини олган, жавобгар томонидан 2021 йил 6 майда 793 000,0 минг сўм пул маблағи шартнома шартлари бўйича ҳисоб рақамига ўтказилганлиги “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” МЧЖ жамият иш фаолияти тўхтаб қолганлиги ва ўз фаолиятини тўхтатаётганлиги сабабли ҳамда банк хисоб рақамида пул маблағи мавжуд бўлмаганлиги учун, юқоридаги шартноманинг 2, 4-бандларини тўлиқ бажарилган деб ҳисоблаб шартноманинг 3-банди бўйича минерал ўғит “Карбамид етказиб бериш мажбуриятини бизнес ҳамкори “Multi-Band Texno Service” (СТИР: 308481590) МЧЖ зиммасига ўтказилганлиги тўғрисида 2021 йил 25 майда алоқа хати юборилган. Андижон вилояти, Андижон тумани солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган “Multi-Band Texno Service” (СТИР: 308481590) масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 10 майда давлат рўйҳатидан ўтказилган бўлиб, жамиятга 2021 йил 10 майдан ҚҚС тўлашга ўтиш юзасидан 2021 йил 25 майда 303070159015-сонли гувоҳнома берилган. Ушбу гувоҳнома 2021 йил 11 июнда бекор қилинганлиги аниқланган. Етказиб берувчидан товарни харид қилиш билан боғлиқ хўжалик операцияларини ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланган. Етказиб берувчи учинчи шахс, яъни “Multi-Band Texno Service” (СТИР: 308481590) МЧЖ мазкур товарларни келиб чиқиш манбасини ўрганиш натижалари бўйича жамиятга май ойи давомида юқорида расмийлаштирилган товарлардан ташқари бошқа турдаги маҳсулотлари савдоси амалга ошириб келинганлиги, жамият томонидан тақдим қилган шартномада кўрсатилган карбамид маҳсулотининг кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, яъни пул ўтказиш йўли билан сотиб олинмаган товарлар номутаносиблиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар жавобгарнинг “ҚҚС суммаларни камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилган” корхоналар рўйхатига киритилган “Torgovlya Universalnoy Bitovoy Texnikoy” МЧЖ (СТИР: 308460554) билан молиявий операцияларни амалга ошириб маҳсулотни учинчи шахс яъни, Андижон вилояти, Андижон тумани солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган “Multi-Band Texno Service” (СТИР: 308481590) МЧЖ томонидан 2021 йил 29 майдаги 103-сонли шартномага асосан 2021 йил 29 майда 103/1-сонли етказиб бериш қиймати 689 626,1 минг сўм ҚҚС суммаси 103 443,9 минг сўмлик карбамид маҳсулоти етказиб бериш юзасидан ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганидан кўзлаган ягона ва устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёки ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган деган хулосага келган. Солиқ кодексининг 266-моддасида ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақлилиги белгиланган. Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмида ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли, даъвогар суддан жавобгар ўзининг контрагентлари билан кўзбўямачилик учун битимлар (шартномалар) тузган деб ҳисоблаб, ушбу битимлар (шартномалар)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 113-моддасига кўра битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 124-моддасига асосан агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. Бундан кўринадики, даъво аризасида шартномани ҳақиқий эмас деб топиш талаби билдирилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш усули нотўғри танланган. Чунки, СК 14-моддасининг саккизинчи қисмида шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш эмас, балки ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши назарда тутилган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида давлат солиқ хизмати органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божи тўловидан озод этилганлиги учун даъвогардан давлат божи ундирилмасликни, кассация шикояти тақдим этишда тўланган 24 000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 6 қ а р о р қ и л а д и: Боғот туманалараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 декабодаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров