Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2203/537 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "YAHYOBEK UNIVERSAL TRANS PLUS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1030983 Claim ID 3126812 PDF Hash d5432cbb68f46c87... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2203/537-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Ф.Мажидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – О.Нуримов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 28 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамияти вакили Н.Рахимова (2022 йил 20 декабрдаги 01-01/5065-сонли ишончномага асосан) “YAHYOBEK UNIVERSAL TRANS PLUS” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ф.Хайдаров (раҳбар), Ж.Амиров (2022 йил 19 июлдаги ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг “SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “YAHYOBEK UNIVERSAL TRANS PLUS” масъулияти чекланган жамиятидан далолатнома асосида ҳисобланган 146 914 560 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори устидан “SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ходими Ў.Бердиев томонидан 2021 йил 16 декабрда Самарқанд шаҳри, А.Темур кўчаси, 149-уй манзилида жойлашган “YAHYOBEK UNIVERSAL TRANS PLUS” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) сувдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан текшириш ўтказилганда, жавобгар ўзининг ер ости қудуғига эга эканлиги ва унга Д-25 мм.ли пластмасса қувур орқали уланганлиги, сув ўлчагич асбоби 2019 йил 3-чоракда давлат қиёслаш кўригидан ўтказилганлиги, яъни сув ўлчагич асбобининг давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш муддати ўтганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан 00017005-сонли далолатнома-кўрсатма расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан қоидабузилиш натижасида сарфланган оқова сарфи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 69-бандига асосан 2021 йил 24 августдан (сув ўлчагич асбобининг даврий муддати тугаган куннинг эртасидан) 2022 йил 27 январгача бўлган давр ҳисобидан насос қуввати бўйича: Насос 288 м3 * 156 кун * 3270 сўм =146 914 560 сўм ҳисобланган. Даъвогарнинг 2022 йил 31 январда ҳисобланган қайта ҳисоб-китоб суммасини тўлаш тўғрисида йўллаган 01/14-291/137-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан далолатнома асосида ҳисобланган 146 914 560 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, даъвогар даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, сарфланган оқова миқдорини канализация тизимига уланишнинг ўтказиш қуввати бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиб, 2021 йил 24 август(сув ўлчагич асбобининг даврий муддати тугаган куннинг эртасидан)дан 2021 йил 16 декабр(Қоидабузарлик аниқланган кун)гача бўлган давр ҳисобидан сув учун: Д-100 мм = 1015.2 м3 * 114 кун * 3270 сўм = 378 446 256 сўм ҳисоблаб, ушбу суммани ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 378 446 256 сўм ундирилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори хулоса қисмининг иккинчи хат боши яъни – жавобгардан даъвогар фойдасига 378 446 256 сўм ундириш қисми 912 565 сўмга, учинчи ҳат бошидаги - “Республика бюджетига 7 568 925,12 сўм давлат божи ундириш қисми 18 251 сўмга ўзгартирилган. Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида жавобгар муддати ўтган сув ўлчагич асбобидан фойдаланганлиги аниқланганлиги, сув олиш қурилмалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаганлиги сабабли сарфланган оқава сарфи канализация тизимига уланишнинг ўтказиш ҳужжати бўйича ҳисобланганлиги, жавобгар даъвогар билан шартномавий муносабатга киришган даврдан бошлаб айнан “grandfar” русумли сув насосидан фойдаланиб келганлигини тасдиқловчи далилларни даъвогарга ҳам судга ҳам тақдим этмаганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Суд муҳокамасида палатадан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Қоидаларнинг 20-бандида сув таъминотининг хусусий автоном манбаи (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда коммунал канализация тизимига оқоваларни оқизиш ҳажми ўрнатилган насоснинг ишлаб чиқариш қуввати ёки ўрнатилган ва рўйхатдан ўтказилган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланиши, 93бандида эса ичимлик сув таъминоти тизимига уланмаган, шунингдек бошқа сув қувурларидан (манбалардан) ўз эҳтиёжлари учун қўшимча сув ишлатадиган истеъмолчилар ИСКХ ташкилотига техник кўрсатмалар билан бирга мавжуд сув олиш қурилмалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этишлари шартлиги, мазкур маълумотлар истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда ИСКХ ташкилоти улар томонидан коммунал канализация тизимига уланишнинг ўтказиш қуввати бўйича қабул қилинаётган оқова сувлар миқдорини қуйидаги формула бўйича аниқлашга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан қоидабузарликка йўл қўйилганлигини инобатга олган бўлса-да, фойдаланилган оқова хизмати қийматини қайта ҳисоб-китоб қилишда, жавобгарга тегишли бўлган сув олиш қурилмаси ҳақидаги маълумотни олмасдан, канализация тизимига уланган қувурнинг кесими бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиб, нотўғри хулосага келган. Чунки, жавобгарнинг 2022 йил 25 апрелдаги 7-сонли аризасига асосан даъвогар томонидан 2022 йил 13 майда расмийлаштирилган 00022961-сонли далолатномада жавобгар “Grandfar” русумли сув насосидан фойдаланиши, ушбу насос 10 дақиқада 17-литр сув ишлаб чиқариши қайд этилган. Шунингдек, “Grandfar” русумли сув насосининг техник ҳужжатида мазкур насоснинг сув чиқариш қуввати соатига 102 литр эканлиги қайд этилган. Шу боис, апелляция инстанцияси суди Қоидаларнинг 20-бандига асосан насоснинг сув чиқариш қувватидан келиб чиқиб, Насос 2.448 м 3 (102 литр * 24 соат) * 114 кун * 3270 сўм = 912 565 сўм ҳисоблашни лозимлигини инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 378 446 256 сўм ундириш қисмини 912 565 сўмга ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди томонидан муғокама қилинган ва уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 3 775 337 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори ўзгаришсиз, “SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев