← Назад
Решение #645861 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2201/507-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Р.Бегимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мамадияров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамияти вакили
Н.Рахимова (2022 йил 20 декабрдаги 01-01/5065-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг “SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида “Jahon Samarqand” оилавий корхонасидан
далолатномалар асосида ҳисобланган 208 602 240 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Самарқанд
шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори
ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 30 ноябрдаги қарори устидан “SAMARQAND SUV TA’MINOTI”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари
(бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг ижроси юзасидан
“SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан “Jahon Samarqand” оилавий
корхонасида (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) текшириш
ўтказилиб, текшириш натижалари бўйича тузилган 2021 йил 5 мартдаги
00003010-сонли далолатномада Самарқанд шаҳри, Чўлпон кўчаси, 88-уйда
жавобгар шаҳар сув тармоғига Д-20 мм.ли пластмасса қувур орқали
уланганлиги, ўрнатилган hxs-20 русумли, кўрсатгичи 2456 м 3 бўлган
сув ўлчагич асбобини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтганлиги,
2021 йил 5 мартдаги 00003011-сонли далолатномада жавобгар шаҳар
сув тармоғига Д-15 мм.ли пластмасса қувур орқали уланганлиги, ўрнатилган
ЛК-15 русумли, кўрсатгичи 00684 м3 бўлган сув ўлчагич асбобини давлат
қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтганлиги, 2021 йил 5 мартдаги
00003012-сонли далолатномада жавобгар шаҳар сув тармоғига Д-20 мм.ли
пластмасса қувур орқали уланганлиги, ўрнатилган hxs-20 русумли,
кўрсатгичи 2797 м3 бўлган сув ўлчагич асбобини давлат қиёслов кўригидан
ўтказиш муддати ўтганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар учун даъвогар Қоидаларнинг 69-бандига асосан
2019 йил 30 ноябрдан 2021 йил 5 мартга қадар жами 211 782 090 сўм қайта
ҳисоб-китобни амалга ошириб, 3 179 850 сўм олдиндан тўловни чегириб,
жавобгарга 2022 йил 31 январда 01/14-291/113-сонли, 01/14-291/115-сонли
ва 01/14-291/114-сонли талабномалар юбориб, 208 602 240 сўмни тўлашни
сўраган, бироқ талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
далолатнома асосида ҳисобланган 208 602 240 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 августдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Самарқанд шаҳар иқтисодий
судига юборилган.
Суднинг 2022 йил 7 сентябрь ва 16 сентябрдаги ажримлари билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида “Karimov Asparux” оилавий корхонаси ҳамда
“Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат муассасаси жалб
қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 82 119 232 сўм ундирилган. Даъво талабининг
126 483 008 сўм ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида гарчанд, низоли сув
ўлчагич асбобларининг 4750 ва 4753-сонли қиёслов сертификатлари мавжуд
бўлса-да, бироқ, жавобгар амалда давлат синовидан ва рўйхатдан
ўтказмаганлиги, яъни қиёслов муддатлари тугаган сув ўлчагич асбобларидан
фойдаланиб келганлиги, ушбу ҳолат ишдаги далолатномалар билан ўз
тасдиғини топганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб,
ҳал қилув қарорини ўзгартириш, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш
сўралган.
Суд муҳокамасида палата, жавобгар ва учинчи шахслардан вакил
иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор
қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириш, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Қоидаларнинг 69-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш
асбобидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугашидан камида
30 календарь кун аввал ИСКХ ташкилоти истеъмолчига шартномада
кўрсатилган тартибда (почта орқали, шахсан, электрон почта воситасида,
ижтимоий тармоқлар ёрдамида ва ҳоказо) огоҳлантириш хати жўнатади.
Унда сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланиш муддати тугаётганлиги
қайд этилади, истеъмолчи учрашиши керак бўлган шахс, манзил, телефон
рақами ва электрон манзили кўрсатилади. Истеъмолчи огоҳлантириш хатини
олган кундан бошлаб уч кун муддатда ИСКХ ташкилоти вакили билан ёзма,
оғзаки ёки телефон орқали боғланиб, ушбу корхона вакили томонидан сувни
ҳисобга олиш асбобини текширишга олиб кетиш, икки томонлама
далолатнома тузиш санаси, вақтини келишиб олади. Бунда далолатнома
тузилган сана, сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш ва қайта ўрнатиш
учун кетадиган вақт, унинг кўрсаткичлари қайд этилиши лозим. ИСКХ
ташкилоти истеъмолчига огоҳлантириш хати юборгандан сўнг белгиланган
муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг
кўрсаткичлари инобатга олинмайди ва ҳисоб-китоб I гуруҳ истеъмолчилари
учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ
истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича
ҳисоб-китоб қилинади.
Мазкур ҳолатда, сувни ҳисобга олиш асбобини даврий қиёсловдан
ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ваколатли муассаса “Ўзстандарт”
агентлигининг белгиланган шаклдаги сертификати бўлиб, жавобгарда
мавжуд 7198618 рақамли ЛК-15 русумли сув ўлчагич асбоби ва рақамсиз
LXSC-20 русумли сув ўлчагич асбобларининг қиёслаш кўригидан
ўтказилганлиги тўғрисида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2019 йил
11 октябрда берилган 4750 ва 4753-сонли сертификатларнинг (амал қилиш
муддати 2021 йил 11 октябрга қадар) қонунни бузган ҳолда олинганлиги
даъвогар томонидан исботланмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни, жумладан, иккита
сув ўлчагич асбобини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати
ўтмаганлиги сабабли 2021 йил 5 мартдаги 00003011-сонли ва 00003012-сонли
далолатномаларга асосан қайта ҳисоб-китоб суммасини асоссиз деб топиб,
даъвонинг 126 483 008 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш,
4
2021 йил 5 мартдаги 00003010-сонли далолатнома бўйича эса жавобгарга
қоидабузилиш натижасида сарфланган сув сарфи Қоидаларнинг 69-бандига
асосан 85 299 082 сўм сув истеъмоли ҳақи тўғри ҳисобланганлигини
инобатга олиб, жавобгар томонидан тўланган 3 179 850 сўмни чегирган ҳолда
даъвони 82 119 232 сўмга қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида
ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди томонидан муғокама
қилинган ва уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 264 830 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “SAMARQAND
SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“SAMARQAND SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев