← Назад
Решение #645914 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2204/2638-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Ф.Муродов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Кодирова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Dilshod Qurilish Trans” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Ш.Саломов (раҳбар), К.Авезов (2023 йил 7 февралдаги 4-сонли ишончномага
асосан), М.Жўраева (2023 йил 28 февралдаги ордерга асосан) иштирокида,
“Dilshod Qurilish Trans” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор Бухоро
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” инжиниринг
компаниясига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик
судининг 2020 йил 20 декабрдаги ҲС-48-сонли ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро қилиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими ва Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори
устидан “Dilshod Qurilish Trans” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2020 йил
20 декабрдаги ҲС-48-сонли ҳал қилув қарори билан “Dilshod Qurilish Trans”
масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи”
инжиниринг компаниясидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
7 980 357 326 сўм асосий қарз ва 240 328 043 сўм пеня ундириш
талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
1 769 929 350 сўм асосий қарздорлик ундирилган, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган. Ихтиёрий ижро этиш муддати 2021 йил
5 январга қадар белгиланган.
Жавобгар томонидан 2020 йил 3 декабрда 47 636 580 сўм тўланган,
1 722 292 770 сўм қарздорлик копланмаган.
Жавобгар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий
ижро этилмаганлиги сабабли даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик судининг 2020 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро қилиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза билан
мурожаат қилган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими
билан аризани қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 декабрдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида судлар Ҳакамлик
суди ишни ҳал қилишда Ғазначилик ва Молия органларини жалб қилмаган
деган асос билан ижро варақаси беришни асоcсиз рад қилганлиги, ваҳоланки,
ҳакамлик судининг ажрими билан Ғазначилик бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилиниб, ажрим юборилганлиги ҳақида қажлар келтирилиб,
суд ҳужжатларини бекор қилиш, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассаия шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантиришни,
суд
ҳужжатларини
бекор
қилиб,
аризани
қаноатлантириш ҳақида, янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 231-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ
ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди
томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса
ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса,
иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси беришни рад этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик
муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2012 йил 15 июндаги 238-сонли
қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган.
“Ҳакамлик
судлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 5-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат ҳокимияти
ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этиши ҳамда ҳакамлик
битими тарафлари бўлиши мумкин эмас.
Бироқ, судлар томонидан ҳакамлик битими тарафи ҳисобланган Бухоро
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жавобгар (“Ягона буюртмачи” инжиниринг
компанияси) давлат ҳокимияти органи томонидан таъсис этилганлиги, шу
боис ҳакамлик битими тарафи бўлиши мумкин эмаслиги асоси билан
даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, нотўғри хулосага келган.
Чунки, иш кўрилган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини
такомиллаштириш тўғрисида” 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли
Фармонининг 1-бандига кўра вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар,
агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви
тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради.
Мазкур Фармонга Республика давлат бошқаруви органлари рўйхати
илова қилинган бўлиб, ушбу рўйхатга жавобгар киритилмаган.
Бундан ташқари, даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун ҳакамлик
суди томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган Ғазначилик
ва Молия органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори
қабул қилинганлиги кўрсатилган бўлиб, ваҳоланки, ҳакамлик судининг
2020 йил 27 ноябрдаги ажрими билан Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинганлиги, бу ҳақда, ҳакамлик
судининг 2020 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорида ҳам кўрсатилган бўлиб,
унда ишга жалб қилинган учинчи шахс ҳакамлик суди мажлисининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, узрсиз
сабабларга кўра суд мажлисига келмаганлиги, шу боис ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топганлиги қайд этилганлигига судлар
эътибор қаратмаган.
Мазкур ҳолатда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро
этиш
учун
ижро
варақаси
бериш
тўғрисидаги
ариза
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 769 929 350 сўм
асосий
қарздорлик
ундирилганлиги,
жавобгар
томонидан
“Микрокредитбанк” АТБ Бухоро вилояти Ромитон туман филиалининг
2022 йил 13 октябрдаги 3048-сонли маълумотномасига кўра 2020 йил
30 декабрда 47 636 580 сўм тўланганлиги инобатга олиниб, қопланмаган
1 722 292 770 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ижро варақаси
берилиши лозим эди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай
ҳолатда
судлов
ҳайъати,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни, ҳакамлик судининг
ҳал
қилув
қарорига
асосан
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
1 722 292 770 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ижро варақаси беришни,
ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун
олдиндан тўланган 1 200 000 сўм давлат божи ва 78 000 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун ортиқча тўланган 150 000 сўм давлат
божини даъвогарга қайтаришни, шунингдек суд мажлисини кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими
ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 декабрдаги қарори бекор қилинсин, “Dilshod Qurilish Trans”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
“Dilshod Qurilish Trans” масъулияти чекланган жамиятининг
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2020 йил
20 декабрдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро қилиш учун ижро
варақаси бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2020 йил
20 декабрдаги ҲС-48-сонли ҳал қилув қарорига асосан Бухоро вилоят
ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” инжиниринг компаниясидан
“Dilshod Qurilish Trans” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
1 722 292 770 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ижро варақаси
берилсин.
Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” инжиниринг
компаниясидан “Dilshod Qurilish Trans” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1 200 000 сўм давлат божи ва 78 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
5
Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” инжиниринг
компаниясидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ортиқча тўланган 150 000 сўм давлат божи “Dilshod Qurilish Trans”
масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин.
Ижро варақалари ва маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров