← Назад
Решение #646092 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 февраль
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
"IPOTEKA-BANK" АТИБ манфаатида жавобгар "ALPOMISH INVEST"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 196.247.244,11 сўм муддати ўтган
кредит фоизини ундириш, ундирувни "ALPOMISH INVEST" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани,
Яралихўжаев кўчасидаги 0,0377 га ер майдонида жойлашган, умумий майдони
376,70
кв.м,
фойдали
майдони
311,55
кв.м,
кадастр
рақами
11:07:11:01:04:0567:0001 бўлган нон ишлаб чиқариш цехи бино иншоотларига
қаратиб, бошланғич сотув баҳосини 461.250.000 сўмга ҳамда қўшимча
жавобгар "STANIUM PLUS" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган:
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003501;
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003647;
"Гидрокорпусная дробилка" товарнинг ТИФ ТН коди 8474200000,
ЮЕБНК рақами ИМ003518;
"Дробильно-сортировочная линия для дробления" товарнинг ТИФ ТН
коди 8474200000, ЮЕБНК рақами ИМ003511 асосий воситаларига қаратиб,
бошланғич сотув баҳосини 1.303.750.000 сўм миқдорда белгилаш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлардан даъвогар "IPOTEKA-BANK" АТИБ ишончли
вакили М.Акбаров (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
4-1103-2301/275-сонли иш
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси "IPOTEKA-BANK" АТИБ манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 196.247.244,11 сўм муддати ўтган кредит фоизини
ундириш, ундирувни "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Яралихўжаев кўчасидаги
0,0377 га ер майдонида жойлашган, умумий майдони 376,70 кв.м, фойдали
майдони 311,55 кв.м, кадастр рақами 11:07:11:01:04:0567:0001 бўлган нон
ишлаб чиқариш цехи бино иншоотларига қаратиб, бошланғич сотув баҳосини
461.250.000 сўмга ҳамда қўшимча жавобгар "STANIUM PLUS" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган:
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003501;
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003647;
"Гидрокорпусная дробилка" товарнинг ТИФ ТН коди 8474200000,
ЮЕБНК рақами ИМ003518;
"Дробильно-сортировочная линия для дробления" товарнинг ТИФ ТН
коди 8474200000, ЮЕБНК рақами ИМ003511 асосий воситаларига қаратиб,
бошланғич сотув баҳосини 1.303.750.000 сўм миқдорда белгилашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "IPOTEKA-BANK" АТИБ
ишончли вакили М.Акбаров даъво аризадаги важларни такрорлаб, судга
қарздорлик юзасидан ёзма маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасига асосан кредит маблағлари ажратилганлигини,
кредит таъминоти сифатида мулклар гаровга қабул қилинганлигини, мижоз
томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қопланмаганлиги
натижасида судга даъво киритилиб, қисман ундирувга қаратилиб ,қарздорлик
тўлиқ қопланмаганлигини, мижоз томонидан гаровнинг бир қисми
белгиланган жойдан кўчирилиб, бугунги кунда тақдим этилмаётганлигини,
бугунги кунда жавобгарнинг ундирувга қаратилмаган 196.247.244,11 сўм
муддати ўтган кредит фоизи мавжудлигини билдириб, ундирувни гаровга
қаратиб беришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади.
Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига
асосан иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси ва жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
суд
муҳокамасида
иштирок
этган
даъвогар
тараф
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар "IPOTEKA-BANK" АТИБ
(бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "ALPOMISH INVEST"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарздор" деб
юритилади) ўртасида 2018 йил 18 октябрда 09/91-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага мувофиқ, "Банк" "Қарздор"га мазкур шартномада
кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит (пул маблағлари)
бериш мажбуриятини олиши, "Қарз олувчи" эса ўз навбатида олинган
кредитни ушбу шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан
фойдаланганлиги учун фоизлар ва комиссия тўловларини тўлаш
мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.9-бандларига асосан
"Банк" "Қарздор "га 1.500.000.000 сўм миқдорида кредитни 18 ой муддатга
айланма маблағлар тўлдиришга 270.000.000 сўм, 36 ой муддатга асосий восита
сотиб олишга 1.230.000.000 сўм миқдорида кредитнинг асосий қарзни
қайтариш ушбу шартноманинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилиши,
кредит бўйича йиллик фоиз 20 фоиз ставкада фоилар кунлик ҳисобланиб,
ҳисобот ойининг 30 (31) санасига қадар ундирилиши, кредит айланма
маблағлар тўлдириш ва асосий восита махсус техника сотиб олиш мақсадида
ажратилиши ўзаро белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига
асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбурияти белгиланган.
Шунингдек, тарафлар "IPOTEKA-BANK" АТИБ (бундан буён
матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "ALPOMISH INVEST" масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарздор " деб юритилади) ўртасида
2018 йил 18 октябрда тузилган 09/91-сонли кредит шартномасига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш юзасидан 2020 йил 01 апрелда 1-сонли қўшимча
келишув расмийлаштирилган.
Мазкур қўшимча келишувнинг 1.1-1.5-бандларига асосан кредитдан
фойдаланиш муддати 42 ой муддатга, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш
ушбу шартноманинг 2-иловасига асосан амалга оширилиши, кредит 42 ой
муддатга фойдаланиш ва белгиланган муддатда қайтариш шарти билан
қарздорга берилиши, карантин даври якунлангандан сўнг 1 ой муддат ичида
кредитнинг якуний мууддатини ўзгартириш бўйича таъсисчилар розилиги
тўғрисидаги, гаров мулки эгаларининг ва кафилларнинг розилик баёни,
кредитнинг муддати ўзгартирилган даврга мос равишда пул оқимлари аниқ
келтирилган бизнес режа прогнозини тақдим этиш, ипотека (гаров)
шартномаларига, гаров мулкини суғурталаш бўйича суғурта шартномасига
ҳамда суғуурта полисига ўзгартириш киритиш, қўшимча келишувнинг 5бўлимига 5.2.18-бандида келтирилган шартлар қарздор томонидан
белгиланган муддат ичида қўшимча хужжатларни қонунчиликка мууувофиқ
расмийлаштирилмган, банкка тақдим этмаган ва тўлиқ бажарилмаган
тақдирда тузилган ушбу қўшимча келишув бир томонлама бекор қилиниши ва
2018 йил 18 октябрдаги 09/91-сонли кредит шартномасининг бандлари ўз
кучида қолиши белгиланган.
Шартноманинг мазкур банди ижроси юзасидан тарафлар "IPOTEKABANK" АТИБ (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб юритилади)
ҳамда "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда-"Қарз олувчи"-"Гаровга қўювчи" деб юритилади) ҳамда "STANIUM
PLUS" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Гаровга қўювчи"
деб юритилади) ўртасида 2018 йил 26 октябрда Тошкент вилояти, Оққўрғон
шаҳар, Ҳамза кўчаси, 16А-уй жойлашган Давлат нотариал идораси, нотариуси
Ш.Муҳамеджанова томонидан ипотека шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур шартномага мувофиқ, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани,
Яралихўжаев кўчасидаги 0,0377 га ер майдонида жойлашган, умумий майдони
376,70
кв.м,
фойдали
майдони
311,55
кв.м,
кадастр
рақами
11:07:11:01:04:0567:0001 бўлган нон ишлаб чиқариш цехи бино иншоотлари
кредит таъминоти сифатида 461.250.000 сўм қийматда гаровга қабул
қилинган.
Мазкур шартномага мувофиқ, "ALPOMISH INVEST" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани,
Оққўрғон шаҳри, Яралихўжаев кўчасида жойлашган бир хонадан иборат
умумий майдони 376.70 кв.метр фойдали майдони 311.55 кв.метрдан обарт,
инвертарь баҳоси 100.000.000 сўмни ташкил этиб, ушбу ҳолат Тошкент
вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Оққўрғон тумани
ҳудудий бўлими томонидан 2018 йил 19 октябрда берилган 628-сонли
маълумотнома билан тасдиқланади.
Ушбу мулк "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган жамиятига
2016 йил 11 апрелдаги 1-сонли олди-сотди шартномасига асосан тегишли
бўлиб, Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонасида
08.10.2016 йила 11:07:11:01:04:0567:0001 кадастр рақами билан рўйхатдан
ўтказилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқининг давлат рўйхатига олинганлиги
тўғрисида 08.10.2016 йилда Т00060540 рақамли ва бинолар ва иншоотларга
бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида 08.10.2016
йилдаги Т00167446 гувоҳномаларда қайд этилган.
Шунингдек, "STANIUM PLUS" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган "Тош майдалаш завод" (дробилка) ва "Бетонамишалка
дробилка"
асосий
воситалари
1)06010/17.02.2018/ИМ003501,
2)06010/19.02.2018/ИМ033647,
3)06010/18.02.2018/ИМ003518,
4)06010/18.02.2018/ИМ003511-техникалари гаровга қўйилган.
Юқорида қайд этилган гаровга олинган мулклар "Гаровга қўювчи"нинг
ихтиёрида қолдирилиши ҳамда тарафлар ўртасида 18.10.2018 йилда
имзоланган далолатномага асосан бино 461.250.000 сўмга ҳамда "STANIUM
PLUS" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган:
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003501;
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003647;
"Гидрокорпусная дробилка" товарнинг ТИФ ТН коди 8474200000,
ЮЕБНК рақами ИМ003518;
"Дробильно-сортировочная линия для дробления" товарнинг ТИФ ТН
коди 8474200000, ЮЕБНК рақами ИМ003511 асосий воситалари 1.303.750.000
сўмга гаров таъминоти сифатида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида
афиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки
қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига
олиши белгиланган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида 2023 йил 10 январь ҳолатига муддати ўтган фоиздан 196.247.244,11
сўмни ташкил қилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декбрь ҳолатига тасдиқланган таққослаш
далолатномасига асосан "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган
жамияти "IPOTEKA-BANK" АТИБ олдидаги 196.247.244,11 сўм қарзини тан
олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
"Банк" томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан 2023 йил 10
январда "Қарз олувчи " ҳамда "Ипотека қўювчи"ларга 012/139-сонли
огохлантириш хати юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати "Қарз
олувчи" ҳамда "Ипотека қўювчи"лар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан даъво аризаси киритилгунига қадар тегишли
тартибда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ёзма талабномалар ҳамда
медиация тартиб-таомили асосида музокара олиб борилган бўлса-да бироқ,
тарафлар низони судгача ҳал этиш юзасидан ўзаро келиша олмаган.
Суд муҳокамасида "IPOTEKA-BANK" АТИБ томонидан 2023 йил
27 февраль ҳолатига тақдим қилинган маълумотномага мувофиқ жавобгар
"ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 16
августдан бугунги кунга қадар қарздорлиги 206.679.827,07 сўм муддати ўтган
фоизни ташкил этиши маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараёнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари, кредит, гаров шартномалари, тўлов жадвали ҳамда ишдаги
бошқа хужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича
кредит қарздорлиги ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли 196.247.244,11 сўм
муддати ўтган кредит фоизини ташкил этишини инобатга олиб, даъво талаби
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартнома
шартларига асосан ундирувни жавобгар "ALPOMISH INVEST" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани,
Яралихўжаев кўчасидаги 0,0377 га ер майдонида жойлашган, умумий майдони
376,70
кв.м,
фойдали
майдони
311,55
кв.м,
кадастр
рақами
11:07:11:01:04:0567:0001 бўлган нон ишлаб чиқариш цехи бино иншоотларига
қаратиб, бошланғич сотув баҳосини 461.250.000 сўм миқдорда белгилашни
ҳамда "STANIUM PLUS" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
жами 1.303.750.000 сўмга баҳоланган:
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003501;
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003647;
"Гидрокорпусная дробилка" товарнинг ТИФ ТН коди 8474200000,
ЮЕБНК рақами ИМ003518;
"Дробильно-сортировочная линия для дробления" товарнинг ТИФ ТН
коди 8474200000, ЮЕБНК рақами ИМ003511 асосий воситаларига қаратиб,
бошланғич сотув баҳосини жами 1.303.750.000 сўм миқдорда белгилашни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд
тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа
ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида
белгиланади.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни Қарз олувчи гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун
бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин.
Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш
жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва
ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар
мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома
ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши
шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш
лозимлиги ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида
қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган
нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 196.247.244,11 сўм муддати ўтган кредит фоизини
ундиришни, ундирувни жавобгар "ALPOMISH INVEST" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани,
Яралихўжаев кўчасидаги 0,0377 га ер майдонида жойлашган, умумий майдони
376,70
кв.м,
фойдали
майдони
311,55
кв.м,
кадастр
рақами
11:07:11:01:04:0567:0001 бўлган нон ишлаб чиқариш цехи бино иншоотларига
қаратиб, бошланғич сотув баҳосини 461.250.000 сўмга ҳамда "STANIUM
PLUS" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган:
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003501;
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003647;
"Гидрокорпусная дробилка" товарнинг ТИФ ТН коди 8474200000,
ЮЕБНК рақами ИМ003518;
"Дробильно-сортировочная линия для дробления" товарнинг ТИФ ТН
коди 8474200000, ЮЕБНК рақами ИМ003511 асосий воситаларига қаратиб,
бошланғич сотув баҳосини 1.303.750.000 сўм миқдорда белгилашни, низонинг
келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан
давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180-моддаларига асосан, суд
Даъвогарнинг даъво аризаси даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар "IPOTEKA-BANK" АТИБ фойдасига 196.247.244,11 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув: жавобгар "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Яралихўжаев
кўчасидаги 0,0377 га ер майдонида жойлашган, умумий майдони 376,70 кв.м,
фойдали майдони 311,55 кв.м, кадастр рақами 11:07:11:01:04:0567:0001 бўлган
нон ишлаб чиқариш цехи бино иншоотларига қаратиб, бошланғич сотув
баҳоси 461.250.000 сўм миқдорда ҳамда "STANIUM PLUS" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган:
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003501;
"Бетон заводи" ишлаб чиқариш қуввати 60-80 куб/соат, товарнинг ТИФ
ТН коди 8474310000, ЮЕБНК рақами ИМ003647;
"Гидрокорпусная дробилка" товарнинг ТИФ ТН коди 8474200000,
ЮЕБНК рақами ИМ003518;
"Дробильно-сортировочная линия для дробления" товарнинг ТИФ ТН
коди 8474200000, ЮЕБНК рақами ИМ003511 асосий воситаларига қаратиб,
бошланғич сотув баҳоси 1.303.750.000 сўм миқдорда белгилансин.
Жавобгар "ALPOMISH INVEST" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 3.924.944,88 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов