Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/2471 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Shahrisabz shahar Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "Fidokor" хусусий корхонаси
Source ID 1029964 Claim ID 3146610 PDF Hash 203aaada7f9c994d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 275-моддаси тисодий процессуал кодекси 275 code_article
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
Мазкур кодекснинг 273-моддаси Мазкур кодекс 273 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz АЖРИМ (Апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида) Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров Қарши шаҳри 4-1802-2202/2471-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, ушбу куни «Фидокор» хусусий корхонасининг, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги 4-1802-2202/2471-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қароридан норози бўлиб берган апелляция шикоятини, тарафлар иштирокисиз, Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни,- АНИҚЛАДИ: Аризачи Шахрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига, ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Фидокор» хусусий корхонасини умумбелгиланган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. «Фидокор» хусусий корхонаси суднинг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти берган. Иш апелляция инстанциясида кўрилиши жараёнида «Фидокор» хусусий корхонаси томонидан апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этилган. Суд мажлисининг ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган Шахрисабз ДСИ ва «Фидокор» хусусий корхонаси вакиллари қатнашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни аризачи ва жавобгар вакиллари иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги ариза билан судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, апелляция шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 275-моддасига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд хужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича шикоятдан воз кечишни рад қилишга асослар йўқ. Яъни, апелляция шикоятдан воз кечиш, қонун ҳужжатларига хилоф эмас, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди, ҳал қилув қарорига нисбатан протест берилмаган ҳамда бошқа шахслар томонидан шикоят қилинмаган. Мазкур кодекснинг 273-моддаси биринчи қисми 4-бандига биноан апелляция шикояти иш юритишга қабул қилингандан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанциясида иш юритишни тугатади. Иқтисодий суд апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юкоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, апелляция шикояти юзасидан иш юритишни тугатишни, апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 450.000 сўм давлат божини ундиришни почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 273,275, 278-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати,- АЖРИМ ҚИЛДИ: «Фидокор» хусусий корхонасининг 4-1802-2202/2471-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори юзасидан берилган апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин ҳамда ушбу апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. «Фидокор» хусусий корхонаси ҳисобидан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 450.000 сўм давлат божи ундирилсин, почта ҳаражати зиммасига қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган. Ажрим юзасидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи М.Астанов Судьялар Ҳ.Турсунов