Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/415 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Санжар Ризк Барака масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1051169 Claim ID 3132532 PDF Hash 713368b512b48a25... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ушбу Кодекснинг 30-моддаси ушбу Кодекс 30 code_article
ушбу Кодекснинг 301-моддаси ушбу Кодекс 301 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал Кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал Кодекси 110 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал Кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Бўстон туман 4-1703-2302/415-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Агробанк” АТБ манфаатида, жавобгар «Санжар ризқ-барака” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Шахобутдинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнларда “Палата” деб юритилади) «Агробанк” АТБ (кейинги ўринларда матнларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Санжар ризқ-барака” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 31 194 000 сўм маблағларни ундириш, ундирувни гаровдаги молмулкларга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар олинган кредит қарзни шартномада келишилган муддатларда амалга оширмасдан келганлиги натижасида судга даъво киритилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Агробанк” АТБ Шахрихон филиали ва «Санжар ризқ-барака” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 17 июль куни №70-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган. Шартномага кўра филиал жавобгарга 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр, йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПФ-4498-сонли Фармони асосида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида аҳолига фаст-фуд таомларини етказиб бериш бўйича дастгохлар сотиб олиш учун 107 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини бериш, жавобгар эса шартнома иловасида келишилган муддатда ва миқдорда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 18 сентябрь куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасига кўра, фуқаро Хожиев Акмалжон Жумановичга тегишли Андижон вилояти Шахрихон тумани Бувайдо МФЙ Чинобод кўчасида 90.03 кв метр ер майдонида жойлашган умумий майдони 90.09 кв метр, фойдали майдони 119.17 кв метрдан иборат нотурар жой бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Суднинг 2023 йил 21 февралдаги ажрими асосида берилган давлат Кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасининг 2023 йил 28 февралдаги 09-01206-сонли жавоб хатида Андижон вилояти Шахрихон тумани Бувайдо МФЙ Чинобод кўчасида 90.0 кв метр ер майдонида жойлашган савдо дўкони нотурар жой фуқаро Хожиев Акмалбек Жуманович номига 2020 йил 18 сентябрда №1703230-А1226339 рақам билан давлат рўйхатига олинганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 25-моддасига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар; иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар; банкротлик тўғрисидаги ишлар; ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно; ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар; ушбу Кодекснинг 302моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар; чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқли ҳисобланади. ИПК 110-моддасининг 1-бандида кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май кунги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 22-бандида “ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тегишли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган иқтисодий процессда ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак, масалан, процессга процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар жисмоний шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши муносабати билан” деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд мазкур даъво ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд давлат божи тўловини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини ундирмасликни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Баён этилганларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 110-моддаси 1-банди, 195-моддаларини қўллаб суд, а ж р и м қ и л а д и: 4-1703-2302/415-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати «Агробанк” АТБ зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан у чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти берилиши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Бўстон туман 4-1703-2302/415-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Агробанк” АТБ манфаатида, жавобгар «Санжар ризқ-барака” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Шахобутдинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 110-моддаси 1-банди, 195-моддаларини қўллаб суд, а ж р и м қ и л а д и: 4-1703-2302/415-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати «Агробанк” АТБ зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан у чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти берилиши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов