Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/407 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйи Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034020 Claim ID 3179417 PDF Hash 0fbd1780c333857c... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 февраль 4-1103-2301/408-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили С.Усманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб, аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамиятига бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан сўровномага асосан талаб этилган хужжатларни тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111моддаси учинчи қисмининг 2-бандига асосан "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил 02 февралдаги 20/1-01030-сонли сўровнома юборилган. Шунингдек, Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 13 февралдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 20/1-01236-сонли қарорига асосан "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига сўровномага асосан хужжатлар тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 13 февралда "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 350953-сонли хабарнома берилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли хужжатлар тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда 3-қисмининг 2-бандида солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 28 февралдаги 20/1-01636-сонли маълумотномасига асосан "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамиятининг тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси зиммасига жамиятнинг банк ҳисобварағини очиб бериш мажбурияти юклатилсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья: М.М.Якубов