← Назад
Решение #646363 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 437 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
2023 йил 28 февраль
4-1806-2201/2320-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар Д.Рахимов ва
Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Қорахонов Акобир Фарходович”
хусусий корхонасининг апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари
Ф.Қорахонов (паспорт маълумотнома асосида), вакили С.Тойлақов (адвокатлик
ордери асосида), даъвогар “Ориф Сохибович” хусусий корхонаси раҳбари
С.Зарипов (паспорт маълумотномаси асосида), вакили А.Мирзаев (адвокатлик
ордери асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ориф Сохибович” хусусий корхонаси судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Қорахонов Акобир Фарходович” хусусий
корхонасидан 23 050 000 сўм асосий қарз, 11 525 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 23 050 000 сўм асосий қарз, 4 610 000 сўм пеня ва қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда суд харажатлари ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб “Қорахонов Акобир
Фарходович” хусусий корхонаси апелляция шикояти бериб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан
иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, даъво аризасида кўрсатилган
миқдорда маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини, шартнома ва ҳисобфактурага имзо қўймаганлигини, имзолар сохталаштирилганлигини, ўзаро
ишонч билан даъвогар корхона муҳрини бериб қўйганлигини, шундай
фойдаланиб шартнома ва бошқа ҳужжатларга муҳр қўйиб олинганлигини,
даъвогар томонидан берилган маҳсулотларнинг қисман ишлатилганлиги
тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар мавжудлигини, туман Ободонлаштириш
бошқармаси ишга жалб этилмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома бошқа ҳужжатлар ўз ўзидан ҳақиқий эмаслигини баён қилиб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар раҳбари ва вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга
қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция
суди иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли қарор қабул қилганлигини,
жавобгарга тегишли бўлган муҳр сақловда бўлмаганлигини, буни тасдиқловчи
далиллар мавжуд эмаслигини, шартнома ва ҳисоб-фактураларда қарздорлик
борлиги ўзаро тасдиқланганлигини, қарздорликни тўлаб бериш ҳақида бир неча
бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилинганлигини, аммо улар оқибатсиз
қолдирилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни ҳамда иш ҳолатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни лозим
топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра,
тарафлар ўртасида 2019 йил 18 июлда тузилган 2-сонли шартномага асосан
даъвогар 49 190 000 сўмлик бардюрь маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар
ўртасида 2019 йил 4 декабрда тасдиқланган 6-сонли ҳисоб-фактура билан
49 190 000 сўмлиқ маҳсулот етказиб берилган.
Жавобгар томонидан 2020 йил 24 апрелда 1-сонли уч томонлама қарзни
бошқа шахсга тўлаб бериш тўғрисидаги шартномага асосан “Янги турдаги темир
бетон тех” масъулияти чекланган жамиятига 26 140 000 сўм миқдорида тўлов
амалга оширилган.
Натижада тарафлар ўртасида даъво талабида кўрсатилган қарздорлик
вужудга келган.
Низони судга ҳал этиш бўйича даъвогар томонидан кўрилган чоралар
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан қарздорлик ва унга ҳисобланган
пеняни ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Судлов биринчи инстанция суди томонидан ишдаги далиллар ҳамда
моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талаблари асосида даъво талабини
қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ушбу кодекснинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарзни
ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, даъво талабида мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан 11 525 000 сўм миқдорида
пеня ундириш ҳам кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисмини шартнома
шартлари ва қонун ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий
аҳволини инобатга олиб ҳамда ўз ваколатидан келиб чиқиб, қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Сабаби, даъво талабида шартнома шартлари ва “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонуннинг 32-моддаси 2-қисмига асосан пеня ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бандида харидор
томонидан тўлаб берилмаган тўловлар бўйича кечиктирилган ҳар бир кун учун
0.4 фоиз миқдорида пеня тўланиши назарда тутилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси 2-қисмида етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланишши
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар раҳбарининг шартнома
тузилмаганлиги, корхона муҳри даъвогарда бўлганлиги ва имзолар
сохталаштирилганлиги билан боғлиқ келтирган важлари ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, шартнома ва
ҳисоб-фактураларга
қўйилган
имзоларнинг
сохталаштирилганлигини
тасдиқловчи ишончли ва мақбул далиллар тақдим этилмади, корхона
муҳрининг сақловига эса моддий жавобгар шахс жавобгар раҳбарининг ўзи
ҳисобланади.
Бироқ, судлов ҳайъати жавобгар раҳбарининг шартномага имзо
қўймаганлиги ва имзолари сохталаштирилганлиги бўйича важларига
тергов-суриштирув йўли билан ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим
чиқаришни лозим топди.
Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг
асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал қонун
ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
– ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофив муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан,
далилларнинг
йиғиндиси
эса
етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган суд харажатларини
жавобгар зиммасида қолдиришни ҳамда иш ҳолатлари бўйича хусусий ажрим
чиқаришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234-238, 437моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 260,
274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Қорахонов Акобир Фарходович”
хусусий
корхонасининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “Қорахонов Акобир
Фарходович” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар “Қорахонов Акобир Фарходович” хусусий корхонаси
раҳбарининг
шартнома
ва
ҳисоб-фактураларга
қўйилган
имзолар
сохталаштирилганлиги билан боғлиқ важларига ҳуқуқий баҳо бериш учун
ваколати доирасида Қашқадарё вилоят прокуратурасига хусусий ажрим
чиқарилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
Судьялар
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов