Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/475 Дата решения 28.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Асака банк Ответчик / Подсудимый MAXMUD-SAMARQANDIY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1050994 Claim ID 3144881 PDF Hash 189c920a1b88282e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 28.02.2023 йил Навоий шаҳри ххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххх манфаатида, жавобгар хххдан 58.559.469,54 сўм кредит фоизи қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили Н.Баратов (04.01.2023 йилдаги 20-05/40-сонли ишончома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар хххдан 58.559.469,54 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 10.10.2019 йилда 1290-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 24 фоиз устама тўлаш ҳамда 12 ой муддатда қадар қайтариш шарти билан 800.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, у ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 58.559.469,54 сўм кредит фоиз қарздорлигини ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига 58.559.469,54 сўм кредит фоизи қарздорлиги, 30.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Жавобгар хххдан республика бюджетига 1.171.190 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов