Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2204/479 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ARDA SYSTEMS S.R.O. Ответчик / Подсудимый REAL CONSULT-SERVICE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033100 Claim ID 3093973 PDF Hash 6c903075c102b541... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 80-моддаси суд ИПК 80 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
йича ушбу Кодекс 279-моддаси йича ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2204/479-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Мамараимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Т. Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари О.Элмуратов (2022 йил 4 августдаги ишончнома асосида), адвокатлар П.Джураев (2020 йил 3 сентябрдаги 000171-сонли ордер асосида), А.Рахматов (2022 йил 4 июлдаги 000232-сонли ордер асосида), “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси Х.Қувондиков, “Real consultservice” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари И. Халматов, вакиллари Б.Узақов (2023 йил 14 февралдаги ишончнома билан), М.Собиров (2023 йил 13 февралдаги 3-сонли ишончнома билан) иштирокида, даъвогар “Arda systems S.R.O” компаниясининг (Чехия Республикаси) жавобгарлар “Real consult-service” масъулияти чекланган жамияти ва “Grand tower” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига нисбатан “Real consult-service” масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланган 2022 йил 22 апрелдаги 11-сонли ҳамда 2022 йил 22 апрелдаги 11/1-сонли баҳолаш ҳисоботларини ишончли эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг Иқтисодий ишлар бўйича 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Arda systems S.R.O” компаниясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиб куйидагиларни а н и қ л а д и: Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 4-1301-1901/3838-сонли иши бўйича 2020 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига асосан “Grand tower” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Х.Қувондиқов тайинланган. “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига 2019 йил 2 апрелда киритилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартиришдан кейин “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси “Arda systems S.R.O” компанияси ҳисобланади. 4-1301-1901/3838-сонли банкротлик иши доирасида кредиторлар умумий йиғилишининг қарорига асосан “Smart expert group” масъулияти чекланган 1 жамияти баҳоловчи ташкилоти томонидан “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулклари баҳоланган бўлиб, 2020 йил 1 июлда “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах шаҳри, Жиззахлик маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси мулкий мажмуасидаги кўчар ва кўчмас мол-мулкларининг бозор баҳоси 66 356 555 327,72 сўмни, тугатиш баҳоси 54 522 520 544,33 сўмни ташкил қилиши, шунингдек Жиззах шаҳри, Жилли гули маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Санзор” дам олиш ҳудуди мулкий мажмуаси бино-иншоотлари ҳамда кўп йиллик дарахтларининг бозор баҳоси 5 436 170 585,27 сўмни, тугатиш баҳоси 4 566 396 604,48 сўмни ташкил қилиши ҳақида баҳолаш ҳисоботи тақдим қилинган. Ушбу баҳолаш ҳисоботи “Konservis” масъулияти чекланган жамияти баҳолаш ташкилотининг 2020 йил 26 августдаги 195/20-сонли экспертиза хулосасига асосан ишончли деб топилган. Шунингдек, 4-1301-1901/3838-сонли банкротлик иши доирасида тугатиш бошқарувчиси томонидан ҳам жавобгар “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига тегишли мол-мулкларни баҳолатиш мақсадида “Real consult-service” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузилган ҳамда “Real consultservice” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 22 апрелдаги 11-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах шаҳри, Жиззахлик маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси мулкий мажмуасидаги кўчар ва кўчмас молмулкларининг бозор баҳоси 40 805 438 000 сўмни, тугатиш баҳоси 35 132 965 000 сўмни ташкил қилганлиги, шунингдек жавобгарнинг 2022 йил 22 апрелдаги 11/1-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах шаҳри, Жилли гули маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Санзор” дам олиш ҳудуди мулкий мажмуаси биноиншоотлари ҳамда кўп йиллик дарахтларининг бозор баҳоси 4 180 574 000 сўмни, тугатиш баҳоси 4 128 132 000 сўмни ташкил қилганлиги кўрсатилган. Жавобгар “Real consult-service” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган ушбу баҳолаш ҳисоботлари “Veritas” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 9 сентябрдаги 8/015-ЭЗ-сонли экспертиза хулосасига асосан ишонарсиз деб топилган. “Arda systems S.R.O” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Real consult-service” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Real consult-service” масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланган 2022 йил 22 апрелдаги 11-сонли ҳамда 2022 йил 22 апрелдаги 11/1-сонли баҳолаш ҳисоботини ишончли эмас деб топишни сўраган. Ишга “Smart expert group” масъулияти чекланган жамияти, “Konservis” масъулияти чекланган жамияти ва “Veritas” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. 2 Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар вакилларининг даъвони таъминлаш ҳамда баҳолаш материалларини эксперт комиссиясидан экспертизадан ўтказиш учун экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномаларининг қаноатлантирилиши рад этилган. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. “Arda systems S.R.O” компанияси Тошкент шаҳар Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди процессуал ҳамда моддий ҳуқуқ нормаларни бузган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилганлиги, хусусан “Real consult-service” масъулияти чекланган жамиятининг баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш учун экспертиза тайинлаш ҳақида илтимоснома тақдим қилгани, бироқ суд ИПК 80-моддасига асосан илтимосномасини рад қилиш ҳақида алоҳида ажрим чиқармасдан, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида муҳокама қилиб чекланиб қолгани, бундан ташқари даъвогар томонидан даъво таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимоснома берилган бўлса-да, суд томонидан даъво таъминлаш чораларини рад қилиш ҳақида ажрим чиқарилмасдан, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида рад қилингани, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 4-1301-1901/3838-сонли банкротлик иши бўйича 2020 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига асосан “Grand tower” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилганлиги ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги, жавобгар “Real consult-service” масъулияти чекланган жамияти баҳолаш ташкилоти томонидан “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкларини баҳолаш ўтказилганлиги, жавобгарнинг 2022 йил 22 апрелдаги 11-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах шаҳри, Жиззахлик маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси мулкий мажмуасидаги кўчар ва кўчмас молмулкларининг бозор баҳоси 40 805 438 000 сўмни, тугатиш баҳоси 35 132 965 000 сўмни ташкил қилганлиги, шунингдек жавобгарнинг 2022 йил 22 апрелдаги 11/1-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах шаҳри, Жилли-гули маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Санзор” дам олиш ҳудуди мулкий мажмуаси биноиншоотлари ҳамда кўп йиллик дарахтларининг бозор баҳоси 4 180 574 000 сўмни, тугатиш баҳоси 4 128 132 000 сўмни ташкил қилганлиги, ушбу баҳолаш ҳисоботлари “Veritas” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 9 сентябрдаги 8/015-ЭЗ-сонли экспертиза хулосасига асосан ишонарсиз деб топилганлиги, юқоридаги мол-мулкларнинг инвентаризация ўтказилганидан сўнг аниқланган нархи ҳам 76 529 527 506 сўмни ташкил қилган бўлиб, мулкларнинг ҳатто инвентар нархи жавобгар томонидан аниқланган бозор нархидан анча юқори бўлганлиги, ушбу ҳолат банкрот деб топилган “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси сифатида даъвогарнинг манфаатларига жиддий зиён етказаётганлиги, даъвогар ушбу баҳолаш ҳисоботларидан норози эканлиги, 4-1301-1901/3838-сонли банкротлик иши доирасида кредиторлар умумий йиғилишининг қарорига асосан “Smart 3 expert group” масъулияти чекланган жамияти баҳоловчи ташкилоти томонидан “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг юқоридаги мол-мулклари баҳоланганлиги, унинг 2020 йил 1 июлдаги баҳолаш ҳисоботига кўра “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах шаҳри, Жиззахлик маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси мулкий мажмуасидаги кўчар ва кўчмас мол-мулкларининг бозор баҳоси 66 356 555 327,72 сўмни, тугатиш баҳоси 54 522 520 544,33 сўмни ташкил қилганлиги, шунингдек Жиззах шаҳри, Жилли-гули маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Санзор” дам олиш ҳудуди мулкий мажмуаси биноиншоотлари ҳамда кўп йиллик дарахтларининг бозор баҳоси 5 436 170 585,27 сўмни, тугатиш баҳоси 4 566 396 604,48 сўмни ташкил қилганлиги, ушбу баҳолаш ҳисоботи “Konservis” масъулияти чекланган жамияти баҳолаш ташкилотининг 2020 йил 26 августдаги 195/20-сонли экспертиза хулосасига асосан ишонарли деб топилганлиги, мол-мулкларнинг жавобгар томонидан баҳолаш ҳисоботида аниқланган нархлари “Smart expert group” масъулияти чекланган жамияти томонидан аниқланган нархлардан ҳам сезиларли даражада пастлиги ҳамда қонун нормаларига кўра даъво талаби асоссиз равишда рад этилганлиги ҳақида важларини келтириб, ҳал қилув қарорни бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакиллари апелляция шикоятига эътироз билдириб, шикоятни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва “Veritas” масъулияти чекланган жамияти масъул шахсларга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўради. “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси шикоятни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. “Veritas” масъулияти чекланган жамияти, “Smart expert group” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Konservis” масъулияти чекланган жамияти суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни “Veritas” масъулияти чекланган жамияти, “Smart expert group” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Konservis” масъулияти чекланган жамияти иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни, “Real consult4 service” масъулияти чекланган жамиятининг хусусий ажрим чиқариш ҳамда “Arda systems S.R.O” компаниясининг баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 279-моддаси тўртинчи қисми 4-бандига кўра ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 25-қисми иккинчи бандида апелляция инстанцияси судида, хусусан, бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПК 44-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПК 45-моддаси), учинчи шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари), даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш (ИПК 157-моддаси), ишларни битта иш юритишга бирлаштириш (ИПК 158-моддаси), талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПК 159-моддаси), қарши даъво тақдим этиш (ИПК 161-моддаси), шунингдек, қонунда фақат биринчи инстанция учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмаслиги белгиланган. ИПК 278-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. Иш ҳужжатлари ва суд мажлисларида тарафлар берган кўрсатмаларидан аниқланишича, ишга “Grand tower” масъулияти чекланган жамиятининг ягона кредитори “Асакабанк” акциядорлик жамияти ҳамда “Real consult-service” масъулияти чекланган жамиятининг баҳолаш ҳисоботини экспертиза хулосасига асосан ишончли деб топган “Infra finanсе” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинмаган. Шунга кўра, мазкур қарор уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этиши мумкинлиги сабабли, мазкур шахслар ишга жалб қилиниши лозим. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Шунингдек, суд мажлисида жавобгар вакили “Veritas” масъулияти чекланган жамияти масъул шахсларга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўраган. ИПК 200-моддаси бешинчи қисмига кўра ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. 5 Мазкур ҳолатда, ишни кўриш жараёнида “Veritas” масъулияти чекланган жамияти масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлик ҳолатлари аниқланмаганлиги, бундан ташқари иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилганлиги сабабли, жавобгарнинг хусусий ажрим чиқариш бўйича илтимосномаси рад этилади. Шу билан бирга, даъвогар вакили Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 июлдаги 161-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш тўғрисида ажрим қабул қилишни сўраган. Бироқ, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши сабабли, мазкур илтимосномаси рад этилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278 - 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Real consult-service” масъулияти чекланган жамиятининг хусусий ажрим чиқариш ҳамда “Arda systems S.R.O” компаниясининг баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилсин. “Arda systems S.R.O” компаниясининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва унинг устидан кассация шикояти бериш мумкин. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 6