← Назад
Решение #646434 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2201/787-сонли иш иқтисодий
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Д.Жумаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – З.Тожиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“TERMIZ MAXSUS QURILISH” унитар корхонаси вакиллари С.Халяров,
Н.Ғаниев, Э.Намазов (2022 йил 23 июндаги 46-сонли ишончнома асосида),
“XUSAN KON MUHANDISI” масъулияти чекланган жамияти вакили
Н.Хакимов (2023 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг “XUSAN KON MUHANDISI” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида “TERMIZ MAXSUS QURILISH” унитар корхонасидан
3 435 270 756 сўм асосий қарз ва 1 717 635 378 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган
Сурхондарё вилоят судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими устидан
“TERMIZ MAXSUS QURILISH” унитар корхонаси томонидан берилган
кассация
шикояти
асосида
ишни
Олий
суднинг
биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “XUSAN KON
MUHANDISI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“TERMIZ MAXSUS QURILISH” унитар корхонасидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 3 435 270 756 сўм асосий қарз ва 1 717 635 378 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3 435 270 756 сўм асосий қарз,
128 822 653,35 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Сурхондарё вилоят судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Жавобгарнинг
кассация
шикоятида
апелляция
шикоятининг
кечиктириб берилишига ҳал қилув қарорининг жавобгарга кеч етиб
келганлиги ҳамда давлат божи тўлаш имконияти бўлмаганлиги сабаб
бўлганлиги, бироқ ушбу ҳолатлар инобатга олинмасдан, апелляция
шикоятини қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд
ажримини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судига кўриш учун
юбориш сўралган.
Суд муҳокамасида Палатадан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уннинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд ажримини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судига кўриш учун
юборишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд ажримини бекор қилишни, ишни кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи ва учинчи
қисмларига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция
суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати,
шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган
ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг
тикланиши рад этилган бўлса судья апелляция шикоятини (протестини)
иш юритишга қабул қилишни рад этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 21 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисига
кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини)
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши,
муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш
эса, рад этилиши лозимлиги (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди),
ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд
бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича
рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, ҳал қилув қарори 2022 йил 8 июлда қабул қилинган бўлиб,
ҳал қилув қарори нусхаси жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
ишда мавжуд эмас.
Қолаверса, жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисида 2022 йил 20 сентябрдаги 66-сонли аризаси
2022 йил 26 сентябрдаги ажрим билан қайтарилган бўлиб, шу куни, яъни
2022 йил 26 сентябрда ҳал қилув қарори устидан 70-сонли апелляция
шикояти билан мурожаат қилганлиги инобатга олинмаган.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини
(протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини
(протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб
туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини
(протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга
ҳақли.
Бундай
ҳолатда
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, суд ажримни бекор қилишни, ишни кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 283, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Сурхондарё вилоят судининг
2022 йил 3 октябрдаги ажрими бекор қилинсин.
Ишни кўриб чиқиш натижаларига қараб, суд харажатларини ундириш
масаласи ҳал этилсин.
Иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Сурхондарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев