Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2123/307 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый "BGP Inc. China National Petroleum Corporation" доимий муассаси хорижий корхона
Source ID 1031613 Claim ID 3094908 PDF Hash e3bd9fcb86d8842b... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
БКнинг 271-моддаси БКнинг 271 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
БКнинг 4-моддаси БКнинг 4 law
БКнинг 66-моддаси БКнинг 66 law
БКнинг 61-моддаси БКнинг 61 law
БКнинг 294-моддаси БКнинг 294 law
ушбу Кодекснинг 201-моддаси ушбу Кодекс 201 code_article
БКнинг 347-моддаси БКнинг 347 law
арздорлик ушбу Кодекснинг 327-моддаси арздорлик ушбу Кодекс 327 code_article
ушбу Кодекс 327-моддаси ушбу Кодекс 327 code_article
БКнинг 348-моддаси БКнинг 348 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
нинг ИПК 301-моддаси нинг ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2123/307-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Нарзуллаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Мирзахакимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Қорақалпоғистон Республикаси судининг ходими Б.Рўзимбетов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг вакиллари Н.Косимов, Б.Юсупов (ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси вакиллари Н.Абдиров, С.Алланазаров (ишончнома асосида), “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси вакиллари PEI RENGUI AI, XIAOLIN, С.Абдуллаев (ишончномага асосан), адвокат И.Шамшудинов (ишончнома ва ордерга асосан) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасасидан 38 504 411 653,71 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 майдаги қарори устидан “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент шаҳар судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасасидан (бундан буён матнда доимий муассаса деб юритилади) 38 504 411 653,71 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида 35002/26.05.2018/0001494, 35002/14.06.2018/0001676, 35002/14.06.2018/ 0001677, 35002/14.06.2018/0001678, 35002/15.06.2018/0001682, 5002/21.06.2018/0001752, 35002/26.06.2018/0001814 – рақамли божхона юк декларациялари (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефт ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармонига (бундан буён матнда Фармон деб юритилади) асосан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда 25 та автотранспорт воситалари расмийлаштирилганлиги, лекин ушбу Фармонда имтиёз автотранспорт воситаларига берилиши назарда тутилмаганлигини кўрсатган. Биринчи инстанцияси судининг 2021 йил 10 августдаги ажрими билан ишга “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси (Хитой Ҳалқ Республикаси) жавобгар сифатида, 2022 йил 14 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар 2021 йил 16 сентябрдаги даъво аризасига қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, унда даъво аризасининг асослантирувчи қисмига доимий муассасага БЮД билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонга асосан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда автотранспорт техникалари расмийлаштирилганлиги, лекин Фармоннинг 4-бандига биноан нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириладиган ишлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилиниши белгиланганлигини қўшимча асослар сифатида кўрсатган. Суднинг 2021 йил 27 сентябрдаги ажрими билан мазкур ариза иш юритишга қабул қилинган. Шунингдек, даъвогар судга даъво суммасини кўпайтириш тўғрисида даъво аризасига қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 38 912 211 568,86 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада доимий муассаса номига келган БЮД билан расмийлаштирилган 41 та автотранспорт воситаларига Фармонга асосан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда автотранспорт воситалари расмийлаштирилганлиги, лекин ушбу Фармоннинг 4-бандига биноан нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириладиган ишлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилиниши белгиланганлиги ва ушбу бандда имтиёз автотранспорт воситаларига берилиши назарда тутилмаганлиги, шунга кўра 41 та автотранспорт воситаларига 38 912 211 568,86 сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 24 январдаги ажрими билан даъвогарнинг мазкур аризаси иш юритишга қабул қилинган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар орқали давлат бюджетига 38 912 211 568,86 сўм божхона тўловлари ундирилган. Жавобгардан республика бюджетига 778 244 231,37 сўм давлат божи ундирилган. Доимий муссасасига нисбатан иш юритиш тугатилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 майдаги қарори билан “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компаниясининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида даъвогар томонидан божхона юк декларациялари ИМ-42 божхона режимига амалдаги қонун ҳужжатлари, айнан Фармондаги имтиёзларга асосан расмийлаштирганлиги, БКнинг 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар тугал ҳисобланиб, божхона органи томонидан юқоридаги мазмур талабларига зид ҳаракатлар аниқланмаганлиги; - эски таҳрирдаги Фармоннинг 4-бандига биноан нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари геология-разведка ишларини ўтказиш даврида мақсадли давлат жамғармаларига барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар; қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машинаускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириладиган ишлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинганлиги, кейинчалик Республика Президентининг 2020 йил 19 июндаги 611-сонли Фармони билан 4-банд “нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қуйидагиларни тўлашдан озод қилинсин: геологияразведка ишларини ўтказиш даврида фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, юридик шахсларнинг ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни; қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машинаускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)” таҳририда ўзгартирилганлиги, “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” Қонуннинг 40-моддасига асосан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради” деб белгиланганлиги, ушбу Қонуннинг 41-моддасига асосан нормативҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилиши, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно эканлиги, Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилиши, агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмаслиги, 6011-сонли Фармон 2022 йил 1 октябрдан кучга кирганлиги; - “Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби тўғрисида” Йўриқномага асосан ИМ-42 божхона режими импорт режимининг тури ҳисобланиши; - БКнинг 4-моддасига асосан Божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилиниши лозимлиги; - БКнинг 66-моддасига асосан “Даврий божхона тўловлари: товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун, ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг беш фоизи миқдорида чет эл валютасида ҳисоблаб чиқилиш ва улар тўланадиган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланиши; - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилиши, даврий божхона тўловларини ҳисоблашда товар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган куни амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари қўлланилиши, даврий божхона тўловларини тўлаб товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштираётган шахс: тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг умумий суммасини тўлаш, тегишли давр бошлангунига қадар даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёхуд йилнинг ҳар чорагида тўлаш ҳуқуқларига эгалиги; Тўланадиган даврий божхона тўловларининг умумий суммаси товар вақтинча олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган куни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган тақдирда тўланиши лозим бўлган, чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловларининг суммасидан ошмаслиги лозимлиги. Даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари: вақтинча олиб кирилган товар олиб чиқилган ёхуд бошқа божхона режимларига жойлаштирилган тақдирда қайтарилмаслиги; ушбу товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммаси ҳисобига ўтказилади” деб белгиланганлиги, божхона органлари фикрига кўра Фармонга асосан имтиёзлар фақат импорт вақтида қўлланилиши лозимлиги, моддий-техника ресурслари вақтинчалик олиб кирилганида даврий божхона тўловлари тўлиқ тўланиши лозим бўлганлиги, бироқ божхона ходимлари Президент Фармонидаги “импорт” терминини нотўғри тушунаётганлиги, гарчи божхона имтиёзлари фақатгина импортда (эркин муомалага чиқариш) қўлланилади деб тахмин қилинганда ҳам, БКнинг 66-моддаси талабига асосан даврий божхона тўловлари товар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган куни амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари қўлланилиши, яъни моддий-техника ресурслари эркин муомалага чиқариш режимида олиб кирилган кундаги мавжуд бўлган даврий божхона тўловлари 0 фоизга тенг бўлиши, чунки божхона тўловлари импорт режимида олиб кирилганида божхона тўловлари ҳисобланмаслиги, божхона декларация расмийлаштирилган вақтда компания томонидан олиб кириладиган транспорт воситалари тўлиқ божхона тўловлари ва солиқларидан озод этилган бўлганлиги, бироқ божхона органлари ва қуйи судлар томонидан тадбиркорлик субъекти ҳуқуқлар пой-мол этилаётганлиги билдирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Жавобгар вакили шикоятни қувватлаб, даъвогар жавобгар томонидан республика ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларни олиб кираётганида имтиёзларни қўллаш юзасидан тегишли тўловларни амалга оширишни талаб қилмаганлиги, агар даъвогар механизмлар олиб кирилаётганида адашган бўлса бунда жавобгарнинг айби йўқлиги, агарда жавобгар бунча катта миқдордаги божхона тўловларини амалга оширилишини билганида уларни олиб кирмаган ёки умуман республикада фаолият юритмаган бўлиши мумкинлиги, жавобгар кўрсатган хизматлар учун тузилган битимлардаги бажарилган ишлар таннархига божхона тўловлари киритилмаганлиги, бунинг оқибатида жавобгар фойда кўриш ўрнига катта миқдорда зарар кўраётганлиги, даъвогар орадан узоқ вақт ўтганидан сўнг имтиёзлар қўлланмаслиги ҳақида талаб қўяётганлиги, Фармонга асосан имтиёз импорт қилиб олиб кирилган механизмларга нисбатан қўлланилиши, вақтинчалик олиб кириш режими ҳам импорт ҳисобланиши, божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилиниши лозимлиги, судлар томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақидаги нотўғри тўхтамга келинганлиги сабабли, шикоятни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакиллари шикоят асоссизлиги сабабли шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси вакиллари жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари асоссизлиги, импорт режими ва вақтинча олиб кириш режими бошқа-бошқа режим ҳисобланиши, моддий-техника ресурслари ва машина механизмлар республика ҳудудига олиб кирилганида жавобгар томонидан олиб кирилган машина механизмлар вақтинчалик олиб кириш режимида олиб кирилганлиги инобатга олинмаганлиги, агар машина механизмлар импорт режимида олиб кирилган бўлганида вазият бошқача бўлишлиги, Фармонда берилган имтиёзни жавобгар нотўғри талқин қилаётганлиги, судлар томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келинганлиги сабабли, шикоятни қаноатлантирмасдан, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар Судда иштирок этган “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакили С.Шарипов жамият билан ҳамкорликда ишлаётган газ конларини қидириш билан боғлиқ компаниялар билан божхона тўловлари юзасидан низолар мавжуд эмаслиги, фақатгина “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси билан муаммо юзага келганлигини билдирди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2007-2018 йиллар мобайнида доимий муассасаси номига олиб келинган 41 автотранспорт воситалари “Нукус” ТИФ божхона постида БЮД билан Фармонга асосан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланиб, расмийлаштирилган. Бироқ, Фармоннинг 4-бандида нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддийтехника ресурслари ва хизматларни (товарларни) ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимида расмийлаштириш чоғида эмас, балки товарларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини тўлашдан озод қилиниши белгиланган ҳамда имтиёз автотранспорт воситаларига берилиши назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади) 320-моддасининг учинчи қисмида ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса, божхона тўловларининг суммалари қўшимча тўланишига олиб келадиган асослар юзага келган бўлса, товар чиқариб юборилганидан кейин божхона органи томонидан божхона тўловларига тузатишлар киритилиши белгиланган. БКнинг 61-моддасига кўра, вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади. БКнинг 66-моддасида даврий божхона тўловлари товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун, ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг беш фоизи миқдорида чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилиши, улар тўланадиган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўлананиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган. БКнинг 294-моддасига асосан, божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият: товар божхона тўловларини тўлаш назарда тутилган божхона режимига жойлаштирилганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда; ушбу Кодекснинг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини амалга ошириш натижасида божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган тақдирда юзага келади. БКнинг 347-моддасида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ушбу Кодекснинг 327-моддасида белгиланган муддатларда тўланмаган божхона тўловлари суммасидан, шунингдек уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан иборат. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик қуйидаги ҳолларда юзага келади: божхона тўловлари уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан кейин тўланмаганда. Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади; товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини ўтказиш натижасида божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда. Агар тўловчининг божхона тўловлари қўшиб ҳисобланишига эътирозлари бўлмаса, божхона тўловлари бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган кун, тўловчи эътироз билдирган тақдирда эса, суднинг божхона тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган сана қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади; тўловчининг ташаббуси билан божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли расмийлаштирилган кун қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади; ушбу Кодекс 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатларда божхона тўловлари тўланмаганда. Божхона тўловларини тўлаш муддати тугаган кундан кейинги кун қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади. БКнинг 348-моддасида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда қўйилиши, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномани бажариш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этиши қайд этилган. Даъвогар даврий божхона тўловларини давлат бюджетига ундирилишини таъминлаш мақсадида доимий муассасага бир неча маротаба талабномалар юбориб, ҳисобланган божхона тўловларини ихтиёрий равишда тўлаб беришни сўраган. Бироқ, қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш чоралари кўрилмаган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги; Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, божхона тўловларини ишга жалб этилган жавобгардан ундириш, доимий муассасаси юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги унга нисбатан иш юритишни тугатиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 301-моддасининг ИПК 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 389 125 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компаниясининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Т. Аннаева Б. Убайдуллаев