Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/2216 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ғазғон полиграф сервис масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ENERGY CITY NAVOI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1050416 Claim ID 2864535 PDF Hash 9776be88fdb118c0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 631-моддаси нинг 631 law
ФКнинг 680-моддаси ФКнинг 680 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКининг 68-моддаси ИПКи 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 февраль 4-2101-2202/2216-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ББББдан 90.000.000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари Ҳ.Э. (ишончномага асосан), Э.Э. (ишончномага асосан), адвокат Д.Ражабов (ордер ва ишончномага асосан), жавобгар вакили А.У. (ишончномага асосан), мутахассис Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ММММ вакили Б.Д. иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: АААА (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББББдан (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) 90.000.000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ММММ масъул ходими жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ишлар сифатсиз амалга оширилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, тўланган пул маблағидан ортиқ иш бажарилганлиги, айрим камчиликлар бўйича даъвогар шартнома тузса тўлиқ бартараф этишини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис сифатида Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ММММ масъул ходими жавобгар томонидан қисман ишлар сифатсиз бажарилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, низо моҳияти юзасидан ишдаги мавжуд ҳужжатларни, ёзма далилларни муҳокама этиб, тарафлар вакиллари ҳамда мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади. Тарафлар ўртасида 2021 йил 27 июль куни қурилиш ишларини бажариш тўғрисидаги 18-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгар шартномада келишилган қурилиш монтаж ишларини олиб бориши, даъвогар жавобгарга зарур шароитлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 666-моддасига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 680-моддасига кўра ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жами 90.000.000 сўмлик ишлар бажарилганлиги юзасидан ҳисоб-фактура маълумотлар (форма-3, форма-2) тузилган ҳамда тарафлар томонидан тасдиқланган. ФКнинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Даъвогар томонидан қабул қилинган бажарилган ишлар учун жами 90.000.000 сўм тўлаб берилган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ, даъвогар ишлар сифатсиз бажарилганлиги учун тўлаб берилган 90.000.000 сўмни зарар деб баҳолаб ушбу пул маблағларини ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддаси 2-қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ишни кўриш жараёнида дастлаб жавобгарнинг илтимосномасига асосан суднинг 26.09.2022 йилдаги ажрими билан “суд қурилиш экспертизаси” тайинланиб, уни ўтказиш Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ММММ зиммасига юклатилган. Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжениринг компанияси 2022 йил 16 декабрда жами бажарилган ишлар 195.994.940 сўмни ташкил этиши, унинг сифати Навоий вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан аниқланишини билдирган. Шунингдек, суднинг 2023 йил 10 январда даъвогар вакилининг илтимосномасига асосан экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш Х.С. номидаги Республика суд экспертиза маркази ва Навоий вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси зиммасига юклатилган. Навоий вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан 2023 йил 15 февраль куни Ғазғон шаҳар Тумор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган фуқаро О.О. тегишли бўлган ХХХХ биноси қурилиши ўрганилиб, бинонинг А-Б ўқлари 1-4 қаторлар оралиғида +2.60 метр баландликда қўйилган темир бетон балкалари юзасида ёриқлар пайдо бўлганлиги ҳамда А-Б ўқлари қаторлар оралиғида +3.0 метр баландликда том ёпма темир бетон плиталар лойиҳа талабларига мувофиқ эмаслиги, бино қурилишида ШНК 2 01 03-2019 талабаларига риоя этилмаганлигини билдирган. Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ММММ масъул ходими Навоий вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан сифатсиз деб кўрсатилган бино қисмлари ҳисоблаб чиқилганда жами 85.997.083 сўмлик ишлар сифатсиз бажарилганлиги, шундан 1.707.542 сўмлик қисми даъвогар формага қабул қилган ва пули тўланган объектдан эканлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Бинобарин, ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.4-бандига кўра, қабул қилувчи корхона қурилиш ишларини қабул қилиб олишда қурилиш объектини битказилиши тўлиқ эмаслиги, сифатсиз эканлиги аниқланган тақдирда қурилиш объектини қабул қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, 1.707.542 сўм етказилган зарарни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Суд даъвогарнинг суд муҳокамаси давомида 90.000.000 сўм зарар келтирди деган важлари билан келишмайди. Чунки, даъвогар томонидан қабул қилинган ва тўлов амалга оширилган ишлардан 1.707.542 сўми сифатсиз эканлиги қолган, 84.289.541 сўмлик ишлар ҳали даъвогар томонидан қабул қилинмаган, бу қисмлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогарда ушбу сифатсиз қисмларни формага қабул қилмаслик ҳуқуқи мавжуд. Ушбу ҳуқуқдан даъвогар ҳали фойдаланиш ҳуқуқига эга. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 34.151 сўм олдиндан тўлаб берилган давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББдан даъвогар АААА фойдасига 1.707.542 сўм етказилган зарар, олдиндан тўланган 34.151 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.Джумаев