← Назад
Решение #646511 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| нинг | 17 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
27.02.2023 йил
Навоий шаҳри
хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххх манфаатида, жавобгар
хххдан 30.543.909,18 сўм асосий қарз, 15.271.954,5 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
хххдан 30.543.909,18 сўм асосий қарз, 15.271.954,5 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисига қадар ххх судга ариза тақдим қилиб ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Тарафлар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади.
Суд, тарафлар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.03.2021 йилда
Х-41-сонли Навоий вилоят кичик саноат зонаси ҳудудида инвестиция
лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилган. Битимга кўра
жавобгар кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган. Ушбу битим
тузилгандан сўнг тарафлар ўртасида 01.03.2021 йилда 046-сонли узоқ
муддатли ер ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгарга
Навоий вилоят кичик саноат зонаси ҳудудидаги 63-67-67-68-ЛОТларнинг
0,96 га ер майдони мел, шпаклевка қуруқ қотишмаси, мармар ва гранит
плиталар ҳамда пенаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун инвестиция
киритиш мақсадида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси (қуйида матнда “ЕК” деб
юритилади)нинг 17-моддаси 1-қисмига кўра юридик шахслар ушбу Кодексга
ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий фойдаланиш ва
ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2020
йилдаги “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
134-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги
Низом (қуйида КСЗ Низом деб юритилади)нинг 35-бандига кўра маъмурий
кенгашнинг баѐнномаси қабул қилингандан бошлаб уч иш куни мобайнида
дирекция танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида ер
участкаларининг инвестиция битими билан бирга электрон-онлайн аукционга
жойлаштирилишини таъминлайди. Ер участкаларининг электрон-онлайн
аукцион савдолари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади
ҳамда автоматик равишда: аукцион ғолибига КСЗ иштирокчиси мақоми
берилади. Дирекция аукцион ғолиби билан бир иш кунида танлаб олинган
инвестиция лойиҳаси шартлари асосида инвестиция лойиҳасини амалга
ошириш тўғрисидаги битимни имзолайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра ер
участкасидан ушбу шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мақсадларда
фойдаланиш шартлиги белгиланган.
КСЗ Низомнинг 66-бандига кўра қонун ҳужжатлари ва маъмурий
кенгашнинг талабларига, шу жумладан, КСЗ ихтисослашуви бўйича тегишли
талабларга риоя этишга; ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш
бошланиши билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида
битимда назарда тутилган ва ижтимоий суғурта бадаллари тўлаѐтган
ходимларнинг ҳақиқий сони тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари
томонидан тасдиқланган миқдорда янги иш ўринлари яратиш ва ходимларни
қўшимча ѐллашни таъминлашга; инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини
бажаришга; инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда
назарда тутилган мажбуриятларни бажариш жадвалининг муддатлари ва
параметрларига риоя этишга; ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ
муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан,
КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни бошлашга
мажбур.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи
30.543.909,18 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъвога илова қилинган
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган
шартномага кўра яъни 15.271.954,5 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда
пеня миқдорини 4.581.587 сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига 30.543.909,18 сўм асосий
қарз, 4.581.587 сўм пеня, 30.000 сўм тўланган почта харажати
ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар хххдан республика бюджетига 916.318 сўм давлат божи
ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов