Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/1316 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MOS PROD TORG масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый GRAND BEST TRADING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034291 Claim ID 3157997 PDF Hash ec61da368ab00c6f... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган иш юритиш тартибида) 27.02.2023 йил Навоий шаҳри хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххнинг, жавобгар ххххдан 690.000 сўм асосий қарз, 295.057 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар хххх судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххдан 690.000 сўм асосий қарз, 295.057 сўм пеня ундириш ни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатилган маҳсулотни етказиб берган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъво аризага илова қилинган счѐт фактуралар билан тасдиқланади. Бирок, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддаси 1-қисмига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. қарздорлиги 690.000 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат даъвога илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра яъни 295.057 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 147.529 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 690.000 сўм асосий қарз, 147.529 пеня, 330.000 сўм тўланган суд харажатлари ундирилсин. 3. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 4. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов