Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/220 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Kомбек" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI"
Source ID 1042221 Claim ID 3018413 PDF Hash e6af80a859139c6b... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 476-моддаси аролик кодекси 476 code_article
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
бандига асосан ИПК 302-моддаси бандига асосан ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2202/220-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья- М.Якубов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья- А.Ибрагимова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Хайдаров ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Комбек” масъулияти чекланган жамияти вакили (раҳбар) Б.Мамадалиев, “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти вакили Д.Каримов (2023 йил 9 январдаги ДА 43-21/03-24-ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси вакили Б.Алимардоновнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Комбек” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти ҳисобидан 1 233 360 000 сўм миқдорида етказилган зарар, 766 640 000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори устидан “Комбек” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Комбек” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки истеъмолчи деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки корхона деб юритилади) ҳисобидан 1 233 360 000 сўм миқдорида етказилган зарар, 766 640 000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 февралдаги ажримига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 233 360 000 сўм миқдорида етказилган зарар ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисми ҳамда қўшимча жавобгар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига нисбатан қисми рад қилинган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қароридан норози бўлиб, Палата Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, апелляция инстанцияси иш ҳолатларига тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 3 январдаги 290154-сонли шартнома шартларидан келиб чиқиб баҳо бермаганлиги, Фуқаролик кодексининг 476-моддасида энергия билан таъминловчи ташкилот абонентни энергия беришдаги узилишлар, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклаш тўғрисида огоҳлантириши лозимлиги кўрсатилган бўлса-да, бу ҳақда жавобгар даъвогарни огоҳлантирмасдан бир неча бор шартнома шартлари ва қонун нормаларига зид равишда электр таъминотини ўчирганлиги, бунинг натижасида даъвогарга тегишли ускуналар бузилганлиги ва жамиятга зарар етказилганлиги, зарарнинг асослантирилган ҳисоб-китоби судга тақдим этилганлиги, ушбу ҳолатлар тегишли далиллар билан исботлаб берилганлиги, бироқ апелляция инстанцияси мазкур ҳолатларни инобатга олмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ноқонуний хулосага келганлиги кўрсатилган. Палата суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан палатанинг вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлиги, ушбу важлар суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмаслиги, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ ва тўғри ўрганиб, қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли хулосага келганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси вакили электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида истеъмолчи олдиндан огоҳлантирилиши кераклигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 3 январда 290154-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, даъвогар истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-бўлимида ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 3.6-бандига кўра даъвогарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида бюрога мурожаат қилган тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши, олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралари кўрилади. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида “истеъмолчи”нинг электр қурилмаларини “корхона” электр тармоқларига техник шартларга мувофиқ ўрнатилган тартибда улаш, сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ, ўрнатилган тартибда электр энергиясини олиш, электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатилиши ёки тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш, электр энергиясини тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсатгичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергия етказиб берилиши оқибатида етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш ҳукуқларига эгалиги, 4.4-бандида эса “корхона” электр хўжалиги объектларини таъмирлаш билан боғлиқ электр таъминотидаги кутилаётган узилишлар тўғрисида 3 (уч) кундан кечикмасдан огоҳлантириш, “истеъмолчи”ни электр энергиясини етказиб берилиши тўхтатилиши ва унинг сабаблари тўғрисида хабардор қилиш, киритилаётган чеклашлар тўғрисида, чеклашларни ҳажми ва вақти кўрсатилган ҳолда олдиндан хабар бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига зид равишда 2020-2021 йилларда электр энергияси етказиб беришда жавобгар томонидан даъвогар огоҳлантирилмасдан электр таъминотида асоссиз узилишларга йўл қўйилганлиги, бунинг натижасида даъвогар томонидан кредит маблағлари эвазига 2013 йил 5 августдаги GST20130805-рақамли импорт шартнома асосида Жанубий Кореядан сотиб олинган ускуна ва техникалар (“Дробильная установка с производительностью 250 т/ч” тош майдалаш махсус техникаси ва унинг эҳтиёт қисмлари) яроқсиз ҳолатга келганлиги ва зарар кўрганлиги, энергия етказиб беришдаги узилишлар оқибатида корхонада ишлаб чиқариш қисқариб, кўзланган фойдани кўра олмаганлиги, етказилган зарар қисмлари бўйича далолатномалар расмийлаштирилганлиги, электр энергиясидаги узилишлар Чиноз туман электр тармоқлари корхонасида юритиладиган қайд этиш китоби бўйича ҳисоб-китоб қилинганлиги асос қилиниб, жавобгардан етказилган зарар ва бой берилган фойдани ундириш сўралган. Биринчи инстанция суди даъвогар электр тармоғидан огохлантиришларсиз узилганлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан даъвогарнинг мурожаати асосида ўрганилганлиги ва ушбу ҳолат ўрганиш натижалари бўйича тузилган далолатномалар билан исботланганлиги, огохлантиришларсиз электр энергияси ўчирилиши натижасида даъвогарга тегишли тош майдалаш махсус техникаси ва унинг эҳтиёт қисмлари яроқсиз ҳолатга келганлиги ва бунинг натижасида даъвогарга 1 233 360 000 сўм зарар етказилганлиги судга тақдим этилган далолатномалар, ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланганлиги, шунингдек жавобгарнинг эътирозлари ишдаги далиллар билан ўз исботини топмаганлиги ҳақида хулосага келиб, даъво талабларини қисман қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, даъвогар томонидан ундирилиши сўралган суммаларнинг ҳисоб-китоби тақдим этилмаганлиги, даъво талабларини асослантирувчи ҳужжатлар даъво аризасига илова қилинмаганлиги, экспертиза хулосаси ҳамда Жанубий Корея давлатидан олинган хулосада электр энергиясининг мунтазам ўчиб туриши эҳтиёт қисмларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолишига сабаб бўлиши мумкинлиги кўрсатилганлиги, бироқ суд тахминларга эмас, балки аниқ далилларга асосланиб қарор қабул қилиши лозимлиги, даъвогар томонидан ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар исботлаб берилмаганлиги, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги ҳақида хулосага келиб, хал қилув қарори бекор қилиш ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Жумлалан, электр таъминотида юзага келадиган узилишлар даъвогарга тегишли тош майдалаш заводининг эҳтиёт қисмлари бузилишига сабаб бўлиш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган, ушбу ҳолат бўйича экспертиза тайинланган бўлса-да, эксперт олдига айнан низодаги ҳолатларга аниқлик киритиши мумкин бўлган аниқ саволлар қўйилмаган, жавобгар томонидан электр таъминотидаги узилишлар юзасидан судга тақдим этилган далолатномалар ҳамда ҳисобфактураларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган, шунингдек биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди унинг хулосаларига қўшилмаганлигининг сабабларини қарорда кўрсатмаган. Бундан ташқари, “Ўзэнергоинспекция” Тошкент ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси С.Икромов, Чиноз тумани электр таъминоти корхонаси бош муҳандиси А.Султонов ҳамда ИЧТГ муҳандиси Б.Хасанов томонидан 2020 йил 23 декабрда ва 2021 йил 22 сентябрда расмийлаштирилган маълумотномаларга эътибор қаратилмаган ва уларга баҳо берилмаган. Шу билан бирга иш ҳужжатларидаги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогарга йўллаган 2021 йил 15 сентябрдаги Е-11-01/03-6107сонли хатига тегишли баҳо берилмаган. ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига асосан ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, кассация инстанцияси ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд хужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқламаганлиги сабабли, судлов ҳайъати ИПКнинг юқорида қайд этилган нормасига асосланган ҳолда кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиши, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини ўрганиб, уларга, ишдаги ва тақдим этилган бошқа далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талаблари асосида тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “Комбек” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Р. Хайдаров В. Сатторова