Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-15-1904/32 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Амир Темур" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый China National Chtmical Group Corp хорижий корхона
Source ID 1040899 Claim ID 3071075 PDF Hash 4eabdfc0e2fbc784... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 652-моддаси аролик кодекси 652 code_article
аролик кодексининг 154-моддаси аролик кодекси 154 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 159-моддаси ФКнинг 159 law
ФКнинг 649-моддаси ФКнинг 649 law
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-15-1904/32-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ф.Аманов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Амир Темур” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Қорабоев (ордер ва ишончнома асосида) жавобгар “China National Chemical Engineering Group Corp.” (CNCEC) корпорацияси вакили Б.Йигиталиев (2023 йил 31 январдаги 08-2023-сонли ордер асосида), “Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва унга яқин аҳоли яшаш пунктларида ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш” лойиҳани амалга ошириш гуруҳи вакиллари (раҳбари) Т.Маъмуржонов, Ш.Юнусов (2022 йил 24 октябрдаги 71-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Амир Темур” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “China National Chemical Engineering Group Corp.” (CNCEC) корпорацияси (Хитой Халқ Республикаси) ва “China National Chemical Engineering Group Corp.” (CNCEC) корпорациясининг Ўзбекистондаги филиали “Регионлараро сув ўтказиш тармоғи (водопровод)ни қуриш лойихасини амалга ошириш гуруҳи” ҳисобидан солидар тартибда 307 034 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Амир Темур” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Амир Темур” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “China National Chemical Engineering Group Corp.” (CNCEC) корпорацияси (Хитой Халқ Республикаси) (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “China National Chemical Engineering Group Corp.” (CNCEC) корпорациясининг Ўзбекистондаги филиали “Регионлараро сув ўтказиш тармоғи (водопровод)ни қуриш лойихасини амалга ошириш гуруҳи” (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 307 034 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва унга яқин аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминотини тубдан яхшилаш” лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб этилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанциясининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига солидар тартибда 307 034 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 29 198 739 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган 307 034 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарз 35 213,9 АҚШ долларига, 29 198 739 сўм давлат божи 3 318 748 сўмга ўзгартирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги қарздорликни қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш қисми бекор қилиниб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори билан Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанциясининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 февралдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган ҳамда даъво муддати қўлланилиб, даъвони қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар томонидан иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти тақдим этилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важ ва асосларни такрорлаб, шикоятни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2009 йил 20 июнда пудрат шартномаси тузилганлиги, унга кўра даъвогар сув ўтказиш тармоғини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тегишли ишларни бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ҳамда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги, шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажарганлиги, бироқ жавобгар бажарилган ишларни охиригача қабул қилмасдан, Хитой давлатига кетиб қолганлиги, қурилиш ишлари амалга оширилган объект бугунги кунга қадар топширилмаганлиги, объектни қўриқлаш ишлари даъвогар томонидан амалга ошириб келинаётганлиги, суд томонидан ушбу ҳолатлар инобатга олинмаганлиги, Фуқаролик кодексининг 652-моддасида агар пудрат шартномасига мувофиқ буюртмачи иш натижасини қисмларга бўлиб қабул қилган бўлса, даъво муддати иш натижаси бутунлай қабул қилиб олинган кундан эътиборан ўта бошлайди деб белгиланганлиги, 649-моддасида эса агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати буюртмачи бажарилган иш натижасини қабул қилган ёки қабул қилиши лозим бўлган пайтдан ўта бошлаши кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда эса пудрат ишлари тўлиқ топширилмаганлиги, шу боис суд моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри талқин қилган ҳолда даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри тўхтамга келганлигини билдирди. Жавобгар вакили даъвогарнинг апелляция шикояти юзасидан ўзининг ёзма фикрини судга тақдим этиб, шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, даъвогар томонидан шартнома шартлари нотўғри талқин қилинганлиги, шартноманинг 7.4.1-бандида ишларни бажариш муддатларининг кечикиши ҳолати юз берган тақдирда ишларни бажариш муддатлари мутаносиб равишда кейинга қолдирилиши мумкинлиги белгиланганлиги, мазкур низо эса ишларни бажариш эмас, балки бажарилган ишлар бўйича тўлов ундириш ҳақида эканлиги, ишларни бажариш якунига кўра, даъвогарнинг ўзи шартномада ва қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда жавобгарга бажарилган ишлар далолатномаси ва бошқа ҳужжатларни имзолаш учун тақдим қилмаганлиги, ўзининг ҳуқуқлари бузилганлигини билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб тегишли талабнома билан жавобгарга, ундан қониқмаган тақдирда тегишли талаб билан судга мурожаат этмаганлиги, шартномада ишларни бажариш муддати 2011 йил 30 апрель этиб белгиланганлиги, Фуқаролик кодексининг 154-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ шартномада белгиланган ишларни якунлаш ва қабул қилиш кунидан бошлаб даъво муддати ўта бошлаганлиги, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 24 июлдаги ҳужжатларнинг тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига алоқаси йўқлигини билдириб, иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Қўшимча жавобгар вакили жавобгар вакилининг аризаси ва кўрсатмаларини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаган холда даъвони рад этиш ҳақида асосли хулосага келганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Учинчи шахс вакиллари ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2009 йил 20 июнда Т07В16-UZ-2002-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар сув ўтказиш тармоғини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тегишли ҳаракатларни бажариш, сув сақлаш резервуарлари ҳамда қўшимча биноларни қуриш ишларини бажариш, жавобгар эса ишларни қабул қилиб олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган, бажариладиган ишларнинг умумий қиймати 362 901 АҚШ доллари этиб белгиланган. ФКнинг 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига 2009 йил 27 октябрда 1-сонли қўшимча келишув билан ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра 2 дона 10 000 м.куб сиғимли резервуар қуришга, шартноманинг қиймати 362 901 АҚШ долларига 344 160 АҚШ доллари қўшилиб, умумий қиймати 707 061 АҚШ долларига ўзгартирилган. 1 АҚШ доллари 1 490 сўмдан ҳисобланиши белгиланган. Кейинчалик, шартномага 2010 йил 12 мартда 2-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра 2 дона 10 000 м.куб сиғимли резервуарни сотиб олиш, ташиш, қуриш, синовдан ўтказиш, қабул қилиш, қурилиш материаллари, иссиқлик, электр энергияси билан боғлиқ ишларни бажаришга, шартномага 463 251 АҚШ доллари қўшилиб, умумий қиймати 1 170 312 АҚШ долларига ўзгартирилган. 1 АҚШ доллари 1 540 сўмдан ҳисобланиб, 463 251 АҚШ доллари қийматидаги ишлар 713 405 947 сўм деб белгиланган. Ишларни топшириш муддати 2010 йил 31 август этиб келишилган. Шундан сўнг, шартномага ўзгартириш киритиш юзасидан 2010 йил 20 августда 3-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра ишларнинг якунланиши ва топшириш муддати 2011 йил 30 апрель этиб, бунда резервуарга оид қисми 2011 йил 31 март куни топширилиши белгиланган. Даъво аризасида ва даъвогарнинг важларида қайд этилишича, 2009 йил 30 июлда 12 453,81 АҚШ доллари, 2009 йил 30 августда 26 754,10 АҚШ доллари, 2009 йил 30 сентябрда 40 770,39 АҚШ доллари, 2009 йил 30 октябрда 153 484,55 АҚШ доллари, 2009 йил 30 ноябрда 92 059,32 АҚШ доллари, 2009 йил 30 декабрда 58 842,96 АҚШ доллари, 2010 йил 27 январда 270 007,84 АҚШ доллари, 2010 йил 27 февралда 18 996,58 АҚШ доллари, 2010 йил 29 мартда 28 322,18 АҚШ доллари, 2010 йил 27 апрелда 108 743,66 АҚШ доллари, 2010 йил 25 июнда 141 540,01 АҚШ доллари, 2010 йил 26 июлда 28 293,12 АҚШ доллари, 2011 йил 28 январда 28 438,09 АҚШ доллари, 2011 йил 30 июнда 8 980,79 АҚШ доллари, 2011 йил 28 июлда 101 617,60 АҚШ доллари, жами 1 119 306 АҚШ доллари қийматдаги ишлар бажарилиб, жавобгарга топширилган ва 812 271 АҚШ доллари қарздорлик ҳисоб-китоб қилинган, жавобгар томонидан 307 034 АҚШ доллари қарздорлик суммаси тўлаб берилмаган бўлиб, бунда 1 АҚШ доллари тарафларнинг ёзма келишувига мувофиқ 2010 йил 12 март кунига қадар бўлган давр учун 1 490 сўмдан, 12 март кунидан кейинги давр учун 1 540 сўмдан ҳисобланган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, қайд этилган қарздорликни ундиришни сўраган. Ўз навбатида жавобгар вакили судга илтимоснома билан мурожаат этиб, даъво муддати ўтганлигини инобатга олиб, иш бўйича даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этишни сўраган. ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФК 154-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишувларга кўра пудрат шартномасида назарда тутилган ишларнинг якунланиши ва топшириш муддати 2011 йил 30 апрель этиб белгиланган ва бунда ишларнинг резервуарга оид қисми 2011 йил 31 март куни топширилиши назарда тутилган. ФК 154-моддаси талабига кўра, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ишларни топшириш (қарздорликни талаб қилиш) муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлаган. ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФКнинг 159-моддасига биноан башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг 16.3-бандида даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкинлиги, хусусан, даъво муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун, бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозимлиги, бундай сабаб икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмаслиги юзасидан тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 9-бандида биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжати юқори инстанция суди томонидан бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза умумий тартибда берилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Демак, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди қайд этилган асослар ва Пленум қарорида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб, жавобгар томонидан судга тақдим этилган даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини муҳокама этиб, пудрат шартномасида объект қурилиши якунлангунига қадар даъво муддати ўтмаслиги белгиланмаганлиги, ишлар бажарилганига саккиз йилдан ортиқ вақт ўтиб кетганлиги, даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида юз бермаганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний тўхтамга келган. Шу билан бирга судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, ФКнинг 649-моддасида кафолат муддатини ҳисоблаш тартиби, 652-моддасида эса иш сифатининг тегишли даражада эмаслиги хусусида даъво қўзғатиш муддатига доир қоидалар белгиланган бўлиб, ушбу нормаларни мазкур иш доирасида қўллаб бўлмайди. Чунки, мазкур низо кафолат муддатини ҳисоблаш ёки иш сифатининг тегишли даражада эмаслиги хусусида даъво қўзғатиш билан боғлиқ эмас. Бундан ташқари, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2020 йил 24 июлда имзоланган ҳужжатларнинг мазкур низога ва тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига умуман алоқаси йўқ. Яъни, ушбу битим жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2007 йил 19 сентябрда тузилган пудрат шартномасини бекор қилишни келишиш юзасидан ушбу шартнома доирасида имзоланган ҳужжат ҳисобланади ҳамда у жавобгар ва учинчи шахс ўртасида юзага келган муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Шунингдек, апелляция шикоятидаги учинчи шахс даъвогарнинг иштирокисиз объектни жавобгардан 2020 йилда қабул қилиб олинганлиги важи ишнинг ҳақиқий ҳолатига тўғри келмайди. Сабаби даъвогар вакили ўзининг кўрсатмаларида ҳамда апелляция шикоятида объект бугунги кунга қадар топширилмаганлиги, объектни қўриқлаш ишлари даъвогар томонидан амалга ошириб келинаётганлигини қайд этган. Юқоридаги Пленум қарори 13.3-бандининг биринчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган хатхабар ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к. Ушбу тушунтиришдан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогар важ қилиб келтирган бирор-бир ҳолат ёки ҳужжатни жавобгарларнинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари сифатида баҳолаб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, қайд этилган асослар мазкур ҳолатни инкор этади. Шунга кўра даъвогарнинг важлари асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 2-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогар “Амир Темур” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарориини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун тўланган давлат божи ва почта харажати ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар даъвогар зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Амир Темур” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Амир Темур” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р. Хайдаров ҳайъат аъзолари Р.Сагатов В. Сатторова